Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Агросубсидияни жорий этиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уни бекор қилиш тартиби

3-боб. Агросубсидия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби

4-боб. Агросубсидияни ажратиш тартиби

5-боб. Агросубсидиянинг ажратилиши бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш

6-боб. Якунловчи қоидалар

2-ИЛОВА
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ ТАРКИБИ

ИЛОВА
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар

Ҳужжат 04.08.2023 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
 LexUZ шарҳи
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Бунда ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича қуйидаги чораларни кўради:

1.

Б. Тоғаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Техник ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А. Хайдаров

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Техник ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

А. Каримов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

4.

Р. Қаршиев

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари

5.

Б. Норқобилов

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

6.

Х. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори

7.

Т. Сатторов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

8.

А. Исроилов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори

9.

И. Жўраев

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, Техник ишчи гуруҳ котиби

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Агросубсидияни жорий этиш, унинг амал қилиш муддатини узайтиришва уни бекор қилиш

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техник ишчи гуруҳ)

1. Жорий этилган агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичини баҳолайди.

2. Агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий» деб баҳоланганда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланганда, ушбу агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш) таклиф киритади.

Агросубсидияни ажратиш муддати тугашидан камида уч ой олдин

2-босқич

Мувофиқлаштирувчи кенгаш

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Таклиф киритилган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда

3-босқич

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки агросубсидия турини бекор қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

Хулоса қабул қилинган санадан эътиборан икки ой муддатда

II. Аграр ва озиқ-овқат соҳаларида тадбиркорлик субъектларига агросубсидияларни ажратиш

1-босқич

Агросубсидия олувчи субъект

Агросубсидия олиш учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ)

Агросубсидия олувчи субъектнинг аризасига мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.

Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

3-босқич

Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)

Ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқади ва агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.

Хулоса келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида

4-босқич

Ваколатли давлат органи

Агросубсидия олувчи субъектга унинг аризасига мувофиқ агросубсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатади.

Уч иш кунида

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси

Тўлов ҳужжатларини олгандан сўнг бюджетдан тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади.

Бир иш кунида

III. Агросубсидия ажратилиши бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш

1-босқич

Ваколатли давлат органи

Ажратилаётган агросубсидияларнинг самарадорлиги тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботлар тақдим этиб боради.

Ҳар йили 1 мартга қадар

2-босқич

Ишчи гуруҳ

1. Агросубсидия турининг мақсадли ажратилганлиги бўйича мониторинг юритади.

2. Мониторинг жараёнида агросубсидия олувчи субъект томонидан агросубсидиядан самарасиз фойдаланилганда, агросубсидияни қўллаш шартларига риоя этилмаганда, тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда, ваколатли давлат органига билдиришнома юборади.

1. Бир йилда камида икки марта

2. Мониторинг якуни билан

3-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Ишчи гуруҳ билдиришномасига асосан ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ўтказади.

2. Ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Билдиришнома киритилган санадан эътиборан ўн иш кунида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси