Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 23.08.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 1-иловага мувофиқ чегаралари белгиланган кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига бир ой муддатда доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисида қарор қабул қилсин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

1.

Хидоятов Шерзод Саиджанович

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари (Ишчи гуруҳ раҳбари)

2.

Жўраева Озода Абдурахимовна

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

3.

Шарипов Зоиржон Зокиржонович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

4.

Худайбергенов Даулетияр Бахтиярович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

5.

Ҳамроев Элдор Отамуродович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

6.

Жуманиязов Мансурбек Базорбоевич

Бош вазир ўринбосарининг котибияти мудири

7.

Аллаберганов Атабек Валиджанович

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

8.

Аллакулиев Миржалол Давронбекович

Адлия вазирлиги департамент бошлиғи

9.

Ханнаров Комилжон Каримович

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

10.

Муминов Обиджон Одилович

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

11.

Убайдуллаев Ботир Бахтиёрович

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ бош директори

12.

Элмуродов Бобир Ҳамидович

«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК бош директори

13.

Шарипов Саидазим Сайдиолимович

«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК директори ўринбосари

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда судлар томониданқонунларни қўллаш амалиётини умумлаштириш.

2023 йил 1 октябрга қадар

Олий суд

(Х. Тўрахўжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

2.

Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд мулкдорларни электр тармоқларидан ўчириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 октябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

3.

«Коммунал таъминот маркази» давлат муассасасининг бино ва иншоотларини кўп квартирали уйларни бошқариш органларига ижарага бериштартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

4.

Қонунчиликда белгиланган тартибда умумий йиғилиш қарорига асосан танланган бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан шартномани умумий йиғилиш қарорида белгиланган шартларда тузилган деб ҳисоблашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

5.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларини электрон реестрга киритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқарувчи органларга бириктириш (қайта рўйхатдан ўтказиш) масалаларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил 1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

6.

Кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни мол-мулк солиғидан ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларни ер солиғидан озод қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 ноябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров)

7.

«Кўп квартирали уй-жой фондини эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

8.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини такомиллаштириш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

9.

Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини такомиллаштириш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

10.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органларига агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ҳамда смёт маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларига йиғишга рухсат этилиши муносабати билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар учун мажбурий тўловлар тарифини қайта кўриб чиқиш.

2023 йил 1 декабрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

11.

Кўп квартирали уйларда энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини қўллаш. Бунда:

1) кўп квартирали уйларнинг энергия истеъмоли аудитини ўтказиш тизимини жорий этиш;

2) кўп квартирали уйларнинг том қисмида тадбиркорлар томонидан ижара асосида қуёш панелларини жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

3) кўп квартирали уйлардаги кириш йўлакларига ва зинапояларда ҳаракат датчикли энергия тежовчи чироқларни ўрнатиш орқали электр энергияси истеъмолини камида 30 фоизга камайтириш.

2024 йил 1 январга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

12.

Фаолият юритмаётган уй-жой мулкдорлари ширкатини тугатишнинг соддалаштирилган тартибини (қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда банкрот деб эълон қилиш орқали) ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил 1 январга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

13.

«Менинг уйим» ахборот тизимида бошқариш органларининг электрон рейтинг тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, рейтингни фақатгина аҳоли ва истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида шакллантириш.

2024 йил 1 январга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

14.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан, шунингдек, харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни «Менинг уйим» ахборот тизими орқали тақдим этиш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни мулкдорларнинг шахсий кабинетига хабарнома юбориш орқали тақдим этиш;

мулкдорларнинг шахсий кабинети орқали умумий йиғилишларни онлайн тарзда ўтказиш, уларда овоз бериш, баённомаларни тасдиқлаш, ишлаб чиқилган харажатлар сметасини онлайн тарзда муҳокама қилиш ва тасдиқлаш, мулкдорлар томонидан носозликлар тўғрисида хабар қилиш ва хизматларга буюртма бериш имкониятини яратиш.

2024 йил 1 январга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

15.

Кўп квартирали уйларни бошқариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш. Хусусан:

а) кўп квартирали уйларнинг техник ҳужжатлари таркибини (уйнинг лойиҳаси, конструкцияси, коммуникация тармоқлари, барча турдаги автоматик ва механик қурилмалари, ер участкасига оид барча ҳужжатлар) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

б) мавжуд қонун ҳужжатларига кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик ёки фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жазо чоралари қўллашни назарда тутувчи нормаларни киритиш.

2024 йил 1 апрелга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева)

16.

Кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотлар жамланган электрон платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Электрон платформага уйларнинг техник паспортлари, шунингдек, уйларнинг қурилган йили, охирги таъмирланган вақти (йили) ва молиялаштириш манбаси, таъмирланган қисмлари, геолокация координаталари, муҳандислик тармоқлари, коммуникацияларининг ҳолати ва бошқа кўрсаткичларни киритиш ҳамда Кадастр агентлиги электрон тизими билан интеграция қилиш.

2024 йил 1 апрелга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева),

Кадастр агентлиги

(А. Аллаберганов)

17.

Кўп квартирали уйларнинг юқори қаватларига ичимлик сувни етказиб бериш (насосларни эксплуатация қилиш) харажатларини сув таъминоти ташкилотлари томонидан қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, бошқарув органи харажатларини қоплаб бериш механизмини ва кўп квартирали уйнинг бошқарув органи билан ичимлик сувни етказиб берувчи ташкилот ўртасида харажатларни қоплаб бериш тизимини жорий этиш.

2024 йил 1 апрелга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(О. Жўраева),

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(Д. Азимов)

18.

Ўзбекистон Республикасида реновация амалга оширилишини ташкилий ва ҳуқуқий таъминлаш бўйича ишчи гуруҳнинг иш режасини тасдиқлаш.

2023 йил 1 октябрга қадар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

Хорижий давлатларнинг реновация соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ишчи гуруҳ аъзоларини хизмат сафарига юбориш.

2023-2024 йиллар давомида

«е» ва «ж» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2. 5-илованинг 15-позицияси чиқариб ташлансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси