Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Саноат намунасига патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Саноат намунасига патент олиш учун талабномани тузиш ва топшириш. Талабнома топшириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар

1-§. Саноат намунасига патент олиш учун талабнома

2-§. Талабнома материалларининг мазмуни

3-§. Талабномада йўл қўйиб бўлмайдиган элементлар

4-§. Атамалар ва белгилар

5-§. Талабнома материалларини расмийлаштириш

6-§. Талабномани топшириш

3-боб. Патент олиш бўйича ишларни олиб бориш

1-§. Ишончли шахсни тайинлаш

2-§. Вазирлик ва Давлат муассасаси билан ёзишмалар олиб бориш

3-§. Талабнома материалларига қўшимчалар, тузатишлар ва аниқликлар киритиш

4-§. Давлат муассасаси томонидан сўралган материалларни тақдим этиш муддатларини узайтириш

5-§. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш

6-§. Талабномани талабнома берувчининг иштирокида кўриб чиқиш

7-§. Талабнома берувчи томонидан талабномани чақириб олиш

4-боб. Талабномани кўриб чиқиш

1-§. Вазирликка келиб тушган талабномани рўйхатга олиш

2-§. Расмий экспертиза

3-§. Талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси

4-§. Саноат намунасининг устуворлигини белгилаш

5-§. Саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини текшириш

6-§. Саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини текшириш

7-§. Қўшимча материалларни сўраб олиш

8-§. Қўшимча материалларни текшириш

9-§. Патент бериш ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор

2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар РЎЙХАТИ

Ҳужжат 16.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
3. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, агар саноат намунаси сифатида кўрсатилган объект янги ва оригинал (ўзига хос) бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.
7. Қонуннинг 8-моддаси еттинчи қисмига мувофиқ, қуйидагилар саноат намуналари деб эътироф этилмайди:
 LexUZ шарҳи
8. Қонуннинг 17-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, саноат намунаси ҳақидаги талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
9. Талабнома берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади ёки талабномага давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан талабномага Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади.
12. Ушбу Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган талабнома материаллари Вазирликка давлат тилида топширилади. Агар талабнома материаллари хорижий тилда тузилган бўлса, талабнома Вазирликка тақдим этилган санадан эътиборан икки ой муддат ичида уларнинг давлат тилидаги таржимаси тақдим этилади. Бунда, талабнома материалларининг давлат тилидаги таржимаси талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан тақдим этилган деб ҳисобланади.
13. Патент бериш тўғрисидаги ариза давлат тилида, ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ топширилади. Агар бирон-бир маълумотни аризанинг тегишли графаларида тўлиқ акс эттиришнинг имкони бўлмаса, ушбу маълумот шу шаклдаги қўшимча варақда аризанинг тегишли графасида «давомини қўшимча варақда кўринг» деб кўрсатилган ҳолда келтирилади.
Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, саноат намунасининг патенти таъминлайдиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми буюмнинг (макетнинг, расмнинг) тасвирида акс эттирилган муҳим белгилари ва (ёки) уларнинг комбинацияси билан белгиланади.
84. Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки чет эллик юридик шахслар саноат мулки объектларини патентлаш бўйича ишларни ва улар билан боғлиқ бўлган юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни Вазирликда рўйхатга олинган патент вакиллари орқали амалга оширадилар.
89. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган саноат мулки объектининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
90. Патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимчалар Қонуннинг 20-моддасида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин, бироқ Давлат муассасаси томонидан патент бериш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар ҳам Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланган ҳолда киритилиши мумкин.
Бунда, патент божи тўланмаган тақдирда Давлат муассасаси томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига хабар берилади. Шунингдек, тўланган патент божининг суммаси Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордан кам бўлса, бу ҳолда талабнома берувчига етишмаётган патент божини тўлаш ҳақида Давлат муассасаси томонидан билдиришнома юборилади ҳамда талабнома берувчи унга Давлат муассасаси томонидан билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Бунда, талабнома берувчи талабномага бўлган ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказган тақдирда, у Вазирликка талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисида ушбу Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза беради. Аризада талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилиши ҳақида қайд ва бу шахс ҳақида ушбу Қоидаларнинг 15 ва 18-бандларида кўзда тутилган маълумотлар келтирилиши лозим.
98. Талабнома берувчи Давлат муассасасига саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилган талабномани ажратиш ҳақидаги илтимоснома билан бирга ушбу Қоидаларнинг 13 — 80-бандларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатларни топширади ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўлайди ёки патент божини тўлашдан озод этиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этади.
Бунда, Давлат муассасаси томонидан сўралган материалларни тақдим этиш муддати мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат тугаган санадан бошлаб 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
103. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, талабнома берувчи томонидан давлат экспертизаси сўрови бўйича материалларни тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари, муддатларни узайтириш муқаррарлигини тақозо этган сабаблар тасдиқланган ва патент божи тўланган тақдирда Давлат муассасаси томонидан тикланиши мумкин.
105. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланмаган тақдирда, Давлат муассасаси томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда ўн кун ичида талабнома берувчига хабар берилади.
112. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, талабнома берувчи саноат мулки объекти тегишли давлат реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар давлат экспертизасининг исталган босқичида патент бериш ҳақидаги талабномани чақириб олиши мумкин.
119. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Давлат муассасаси патент бериш ҳақидаги талабнома бўйича расмий экспертиза ва саноат намунаси ҳақидаги талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасидан иборат бўлган давлат экспертизасини ўтказади.
120. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, расмий экспертиза патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан бошлаб икки ой ўтгандан кейин ўтказилади. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза ушбу муддат ўтмасдан ўтказилиши мумкин. Бунда, талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан эътиборан талабнома материалларига қўшимча патент божини тўламасдан, ўз ташаббусига кўра тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
в) Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига риоя қилинганлиги, шу жумладан патент вакили ёки ишончли шахснинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги;
122. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда бож тўланмаган ёки кўрсатилган патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, талабнома берувчи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда бож тўлаши лозимлиги ёки тегишли ҳужжатни уч ой мобайнида тақдим этиши зарурлиги ҳақида Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади.
123. Талабнома берувчи битта саноат намунасига топширилган талабнома бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордаги патент божи уч ой муддатда тўланмаган тақдирда, юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмаслиги, таркибида саноат намунасининг вариантлари бўлган талабнома бўйича эса экспертиза патент божи тўланган вариантлар бўйича ўтказилиши ҳақида Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади. Бунда, экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган вариантлар бўйича ёки агар у Давлат муассасасига ўз танлови ҳақида уч ой муддатда маълум қилмаган бўлса, тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар бўйича ўтказилади.
а) талабнома материалларида ушбу Қоидаларнинг 8-бандида кўзда тутилган ҳужжатлардан ҳеч бўлмаганда биттасининг мавжуд эмаслиги;
г) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланмаган ёки белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса;
125. Талабномани топшириш учун тўланадиган патент божи муҳим аломатлар мажмуида таърифланган вариантлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланганидан кам миқдорда тўланган тақдирда, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига сўровнома юборилиб, унда муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритиш (саноат намунасининг бирлиги талабига мос келадиган ва патент божи тўланган вариантлар аломатларини белгилаш) ёхуд муҳим аломатлар мажмуида тузатишлар қилмасдан туриб, кўриб чиқилиши лозим бўлган ечимларни танлаш (уларни кўрсатган ҳолда) таклиф қилинади. Талабнома берувчи томонидан тузатишлар қилиш ва вариантлар танловини амалга ошириш рад этилганда, унга ушбу сўровноманинг ўзида фақат патент божи тўланган ва тавсифда биринчи бўлиб кўрсатилган вариантлар (шу жумладан саноат намунасининг бирлиги талабига мувофиқлиги нуқтаи назаридан) кўриб чиқилиши Давлат муассасаси томонидан хабар қилинади.
126. Агар талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан сўралган материалларни ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимосномани ушбу Қоидаларнинг 99 — 102-бандларига мувофиқ тақдим этмаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддат ичида хабардор қилинади ва талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.
131. Агар талабнома берилган саноат намунаси моҳиятининг таҳлилисиз талабномани кўриб чиқиш натижасида талабнома ушбу Қоидаларнинг 6-бандига мувофиқ саноат намунасининг бирлиги талаби бузилган ҳолда топширилганлиги аниқланган бўлса, талабнома берувчига бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан сўровнома юборилади ва ушбу санадан эътиборан уч ой мобайнида саноат намуналарининг қайси бири кўриб чиқилиши кераклигини маълум қилиш ва талабнома материалларига аниқликлар киритиш (зарур бўлганда) таклиф қилинади. Саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинганлиги дастлаб тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуига нисбатан текширилади. Агар муҳим аломатлар мажмуи ўзгартирилган бўлса, текшириш талабнома берувчи томонидан белгиланган тартибда сўнгги тақдим этилган таҳрирдаги муҳим аломатлар мажмуига нисбатан амалга оширилади.
132. Агар талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан ушбу Қоидаларнинг 125-бандида кўзда тутилган ҳолат билан боғлиқ сўровнома жўнатилган бўлса, бу ҳолда саноат намунасининг бирлиги талабига риоя қилинганлигини текшириш фақат талабнома берувчи томонидан танлаб олинган ва давлат божи тўланган вариантларга нисбатан амалга оширилади, танлаб олинмаганда эса, саноат намунаси тавсифида биринчи бўлиб тилга олинганларга нисбатан амалга оширилади ва бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан хабар қилинади.
134. Агар қўшимча материаллар саноат намунасининг моҳиятини умуман ёки қисман ўзгартирса ва/ёки ушбу Қоидаларнинг 184 — 188-бандларида кўзда тутилган шартларга риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилган бўлса, у ҳолда қўшимча материаллар экспертиза ўтказишда умуман ёки тегишли қисмда эътиборга олинмаслиги тўғрисида талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан хабардор қилинади.
Агар талабнома берувчи томонидан талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги ариза топширилган, бироқ патент божи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, Давлат муассасаси сўровнома орқали талабнома берувчини сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида патент божи миқдори ва саноат намунасининг вариантлари сонини мувофиқлаштириш кераклиги ҳақида хабардор қилади. Бунда, талабнома берувчи Давлат муассасасига талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказилиши лозим бўлган саноат намунасининг вариантларини ёки экспертиза ўтказилмайдиган саноат намунасининг вариантлари чиқариб ташланган муҳим аломатлар рўйхатини қайта тақдим этиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўлаши лозим.
139. Сўровномада кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордаги патент божи уч ойлик муддатда тўланмаган бўлса, битта саноат намунасига топширилган талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади, саноат намунасининг вариантлари берилган талабнома бўйича эса, моҳият бўйича илмий-техника экспертиза талабномада биринчи бўлиб кўрсатилган ёки талабнома берувчи томонидан кўрсатилган кетма-кетликдаги саноат намунаси вариантларига нисбатан, агар улар бўйича патент божи тўланган ҳолдагина ўтказилади.
146. Ушбу Қоидаларнинг 142 — 145-бандларига мувофиқ саноат намунаси устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилинганлигини текширишда, устуворлик сўралаётган талабнома ёки устуворлик сўраш учун асос бўлган қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмаганлиги ёки чақириб олинган деб ҳисобланмаслиги ўрганилиши лозим.
149. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 142 — 145-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинган бўлса, талабнома берилган саноат намунасига нисбатан сўралган устуворлик белгиланади.
150. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 142 — 145-бандларида кўрсатилган талабларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига риоя қилинмаган бўлса, саноат намунасининг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома Вазирликка топширилган сана бўйича (бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан хабар берилган ҳолда) белгиланади.
156. Агар талабнома берувчи томонидан Давлат муассасасига тақдим этилган муҳим аломатлар мажмуини текширишда унинг тузилиши ёки баён қилиниши ушбу Қоидаларнинг 57 — 59, 64 ва 62-бандларида қўйилган талабларга мос эмаслиги аниқланса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига жўнатиладиган сўровномада муҳим аломатлар мажмуига тузатишлар киритиш таклиф қилинади.
Фақат ахборот-истеъмол, ахборот-реклама ёки бошқа махсус мақсадлар учун мўлжалланган ва график, шрифт ёки колористик хусусиятларга эга бўлмай, тасвирлаш элементларида ўз аксини топган ва саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатидаги ушбу элементларга тегишли аломатлар билан таърифланадиган аломатлар, хусусан бирон-бир маънога, шу жумладан ахборот мазмунига эга элементларга, масалан ҳарфлар, сўзлар, гаплар, сонлар, шу жумладан маҳсулотда махсус белгилар вазифасини бажарадиган элементларда (масалан, стандарт, тайёрланган жойи, ишлаб чиқарилган йили, дизайн муаллифи, махсус фарқланиш белгиларида) ўз ифодасини топган аломатлар буюмнинг бадиий-конструкторлик ечимига кирмайди. Саноат намунасининг муҳим аломатлар рўйхатида бундай аломатлар мавжуд бўлса, бу ҳолда Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига ушбу рўйхатга тузатиш киритиш ва ундан мазкур аломатларни чиқариб ташлаш таклиф қилинади.
157. Агар талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказишда ушбу Қоидаларнинг 124-банди «а» кичик бандида кўрсатилган талабномага қўйиладиган талабларнинг бузилганлиги аниқланса, у ҳолда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан сўровнома жўнатилади ҳамда шундан сўнг талабномани, шу жумладан саноат намунасининг бирлиги талабларига риоя қилинганлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш ушбу Қоидаларнинг 125-бандида мазкур вазиятга қўлланилиши кўрсатилган ечимларга нисбатан ўтказилади ҳамда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан ушбу Қоидаларнинг 131-бандига мувофиқ сўровнома жўнатилади.
158. Агар талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини бошлашдан олдин муҳим аломатлар мажмуи саноат намунасининг бирлигига қўйиладиган талабнинг бузилганлиги ёки патент божи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордан кам тўланганлиги муносабати билан кўрилмаётган вариантларнинг аломатларини ўз ичига олса, шунингдек муҳим аломатлар мажмуига саноат намунасининг бож тўланган вариантлари аломатларигина кирган бўлиб, муҳим аломатлар мажмуининг тузилмаси ушбу Қоидаларнинг 63-банди талабларига мос келмаса, бундай ҳолларда Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига сўровнома юборилиб, муҳим аломатлар мажмуига ундан кўрилмаётган вариантларнинг аломатларини чиқариб ташлаш ва/ёки уни ушбу Қоидаларнинг 63-бандида кўрсатилган шаклда тақдим этиш бўйича тузатишлар киритиш таклиф қилинади.
163. Талабнома берилган объект, агар унга нисбатан ушбу Қоидаларнинг 7-бандига асосан муҳофаза қилинмайдиган объектларга оид деб хулоса чиқарилмаган бўлса, унинг янгилик ва оригиналлилик шартларига мувофиқлиги текширилади.
Ушбу Қоидаларнинг 165 — 168-бандларига мувофиқ патентга лаёқатлиликни текшириш натижалари бўйича Давлат муассасаси томонидан патент бериш ёки патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
165. Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, агар саноат намунасининг муҳим аломатлари мажмуи саноат намунасига устуворлик бериш санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган маълумотлардан аён бўлмаса, у янги деб эътироф этилади.
169. Агар ушбу Қоидаларнинг 165 — 168-бандларида кўрсатилган ахборот манбаларида талабнома берувчи томонидан таклиф этилган саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуида таърифи ва тасвири келтирилган аломатларга айнан ўхшаш бадиий-конструкторлик ечим тўғрисидаги маълумотлар аниқланган бўлса, саноат намунаси янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.
173. Қонуннинг 8-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатлари мажмуи буюм хусусиятларининг ижодий жиҳатлари билан боғлиқ бўлса, оригинал деб эътироф этилади.
а) ушбу Қоидаларнинг 35-бандига мувофиқ энг яқин аналогни аниқлаш;
177. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, Давлат муассасаси томонидан қўшимча материаллар, шу жумладан ўзгартирилган муҳим аломатлар мажмуи сўралган сўровнома талабнома берувчига бундай материалларсиз талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказиш имконияти бўлмаган ҳолларда юборилади.
а) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланмаган ёки белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса;
б) саноат намунасининг муҳим аломатлар мажмуини ушбу Қоидаларнинг 152 — 161-бандларига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаш зарурияти бўлса;
в) талабнома берилган саноат намунасининг патентга лаёқатлилигини ушбу Қоидаларнинг 162-бандига мувофиқ текшириш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурияти бўлса;
178. Ушбу Қоидаларнинг 158-бандига мувофиқ вазиятларда саноат намунасининг (унинг вариантларининг) патентга лаёқатлилиги аниқланган бўлса, бу ҳақда Давлат муассасаси томонидан юборилган сўровномада талабнома берувчига маълум қилинади ва талабноманинг моҳияти бўйича илмий-техника экспертизаси ўтказилмаган ечимлар аломатларини муҳим аломатлар мажмуидан чиқариб ташлаш яна бир бор таклиф этилади. Бунда, талабнома берувчи сўралган материалларни ёки муддатни узайтириш ҳақидаги илтимосномани тақдим этмаса, талабнома Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ чақириб олинган деб ҳисобланади.
180. Талабнома берувчи идентификация қилинмайдиган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ҳамда талабнома берувчи томонидан талабнома топширилганидан кейин таклиф қилинган ва ушбу Қоидаларнинг 187-бандига мувофиқ эътиборга олинмаган аломатни муҳим аломатлар рўйхатига, унга нисбатан патентга лаёқатлилиги ҳақида хулоса олинган ҳолда, киритишни талаб қилса, Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига таркибида кўрсатиб ўтилган аломат бўлмаган рўйхатни тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади. Бунда, талабнома берувчига сўралаётган материаллар тақдим этилмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши тўғрисида ҳам хабар қилинади.
181. Давлат муассасаси томонидан талабнома берувчига жўнатиладиган, мазкур Қоидаларнинг 177-бандида кўрсатилган сўровномада моҳият бўйича илмий-техника экспертизасини ўтказиш (ёки ниҳоясига етказиш) учун тўсқинлик қилувчи ҳолатларни баён қилиш билан бирга, талабномани кўриб чиқишда юзага келган барча саволлар, мулоҳазалар ва таклифлар келтирилади.
(21) ТАЛАБНОМА РАҚАМИ

(22) Талабнома
материалларини
ТОПШИРИШ САНАСИ

ЁЗИШМАЛАР УЧУН МАНЗИЛ
(Хат олувчининг тўлиқ почта манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ва номи)

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)Телефон:Факс:
E-mаil:

Саноат намунасига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш тўғрисида
АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________E-mаil: ___________
(54) САНОАТ НАМУНАСИ НОМИ
(71) ТАЛАБНОМА БЕРУВЧИКТУТ бўйича ташкилот коди
□ жисмоний шахс□ юридик шахс

(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжати бўйича тўлиқ номи, мамлакатнинг номи ва тўлиқ почта манзилини ҳам ўз ичига олган ҳолда яшаш жойи ёки жойлашган ери кўрсатилади. Муаллиф-талабнома берувчиларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар «Муаллиф» графасида келтирилади)

Ушбу шахс қуйидаги бўлиб ҳисобланади:
□ муаллиф
□ иш берувчи
□ муаллифнинг ҳуқуқий вориси
□ иш берувчининг ҳуқуқий вориси
БИМТ SТ.3
стандарти бўйича мамлакат коди

УСТУВОРЛИКНИ БЕЛГИЛАШ УЧУН АРИЗА

(Патент идорасига талабнома келиб тушган санадан аввалроқ устуворлик сўралганда тўлдирилади)

Саноат намунаси устуворлигини қуйидаги сана бўйича белгилашингизни сўрайман:
□ Париж конвенцияси иштирокчиси бўлган мамлакатда биринчи талабномани топшириш санаси бўйича (Ўзбекистон Республикаси «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси 2-қисмининг биринчи хатбошиси)
□ Патент идорасига аввалроқ топширилган талабноманинг келиб тушиш санаси бўйича (Қонуннинг 18-моддаси 2-қисмининг иккинчи хатбошиси)
□ аввалроқ топширилган талабномага қўшимча материалларнинг келиб тушиш санаси бўйича (Қонуннинг 18-моддаси 2-қисмининг учинчи хатбошиси)
Биринчи (аввалроқ топширилган, дастлабки) талабн?ма рақамиСўралаётган устуворлик санаси(33) БИМТ SТ.3 стандарти бўйича талабнома топшираётган томоннинг мамлакат коди (конвенцион устуворлик сўралганда)
Талабнома берувчининг вакили этиб тайинланган
□ (74) ПАТЕНТ ВАКИЛИ (фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи, патент вакилининг рўйхат рақами, тўлиқ почта манзили)
Телефон:Факс:е-mаil:

ИЛОВА ҚИЛИНАЁТГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ

варақлар сони

□ саноат намунасининг тавсифи (вариантлар сони _____________)
□ буюм (макет, расм)нинг фотосуратлари мажмуи
□ умумий кўриниши
□ қўшимча кўринишлар
□ энг яқин аналог тасвири
□ буюм умумий кўриниши чизмаси (лари)
□ эргономик схемаси
□ конфекцион картаси
□ патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)
□ патент божини тўлашдан озод этиш
□ патент божи миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат
□ биринчи талабноманинг нусхаси (конвенцион устуворлик сўралганида)
□ талабноманинг давлат тилидаги таржимаси
□ ишончнома
□ бошқа ҳужжат (кўрсатилсин)

(72) Муаллиф(лар)
(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, илмий даражаси ва иш жойи кўрсатилади)

Тўлиқ уй манзили, мамлакатнинг расмий номини ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олади

Муаллиф (лар) имзоси(лари), сана

Мен (Биз),
________________________________________________________________________

(тўлиқ исми)

муҳофаза ҳужжатини бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилинганда мени (бизни) муаллиф (муаллифлар) сифатида кўрсатмаслигингизни сўрайман.

Муаллиф (лар) имзоси (имзолари):
Имзо(лар):

Талабнома берувчи ёки патент вакилининг имзоси ва имзолаш санаси

Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисидаги АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги(почта алоқаси),
Тел: __________E-mаil: ___________
(21) Талабнома рақами
(22) Талабнома топширилган сана
(71) Талабнома берувчи
(98) Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)
Телефон:Факс:E-mаil:
(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)
Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)
Телефон:Факс:E-mаil:
_____________________________________________________________________
Ушбу аризани тақдим этар эканман, қуйидаги талабнома материалларига ўзгартириш(лар) киритишингизни сўрайман:
󠄀󠄀 талабнома берувчининг исми (номи)га
󠄀󠄀 ёзишмалар учун манзилга
󠄀󠄀 талабнома материалларига
Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:
󠄀󠄀 ўзгартирилган маълумотлар:

давоми алоҳида варақда
󠄀󠄀 аризага илова(лар):
󠄀󠄀 патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)
󠄀󠄀󠄀󠄀 давом этиш учун варақлар
󠄀󠄀 бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)
____________________________

Варақлар сони

Имзо(лар)

Талабнома берувчи(талабнома берувчилар) ёки патент вакили ёхуд талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо қўйилган сана

Ҳужжатлар келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Талабнома берувчини (талабнома берувчилар) ўзгартириш ҳақида ёзув киритиш тўғрисидаги
АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси),

Тел: __________E-mаil: ___________
(21) Талабнома рақами
(22) Талабнома топширилган сана
(71) Талабнома берувчи
(98) Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)
Телефон:Факс:E-mаil:
(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)
Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)
Телефон:Факс:E-mаil:
Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига талабнома берувчи(талабнома берувчилар) ўзгаргани тўғрисидаги ёзувни киритишингизни сўрайман.
Талабнома берувчини ўзгартириш учун асослар:
󠄀󠄀 талабнома берувчи битим, шартнома имзоланганлиги натижасида ўзгарди; қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:
󠄀󠄀 битим, шартноманинг тасдиқланган нусхаси
󠄀󠄀 битим, шартномадан тасдиқланган кўчирма
󠄀󠄀 ҳуқуқ ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат
󠄀󠄀 талабнома берувчининг ўзгарганлиги қайта ташкил этилганлик натижасидир;
󠄀󠄀 қайта ташкил этилганликни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади
󠄀󠄀 талабнома берувчи битим, шартноманинг имзоланганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги натижасида ўзгармаган;
󠄀󠄀 бундай ўзгаришни тасдиқлайдиган, асл ҳужжатга мослиги тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади
Янги талабнома берувчи
Талабнома берувчининг почта манзили
Телефон:Факс:E-mаil:
Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)

Телефон:

Факс:

E-mаil:
Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)
Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)
Телефон:Факс:E-mаil:
󠄀󠄀 аризага илова(иловалар):

варақлар сони

󠄀󠄀 патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)
󠄀󠄀 давом эттириш учун варақлар
󠄀󠄀 бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)
Имзо:
Аввалги талабнома берувчи:Имзо қўйилган сана
Янги талабнома берувчи:Имзо қўйилган сана
Патент вакили:Имзо қўйилган сана

Келиб тушган сана

Кириш рақами

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

Тузатиш(лар) киритиш тўғрисидаги
АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта алоқаси)

Тел: __________E-mаil: ___________
(21) Талабнома рақами
(22) Талабнома топширилган сана
(71) Талабнома берувчи
(98) Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номланиши)
Телефон:Факс:E-mаil:
(74) Патент вакили (фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатга олинган рақами)
Патент вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)
Телефон:Факс:E-mаil:
Ушбу аризани тақдим этар эканман, талабнома материалларига қуйидаги баён қилинганларга мувофиқ тузатишлар киритишингизни сўрайман:

Тўғрилаш лозим бўлган маълумотлар:
󠄀󠄀 давомини алоҳида варақда қаранг

Тўғриланган ҳолдаги маълумотлар:
󠄀󠄀 давомини алоҳида варақда қаранг
󠄀 аризага илова(лар):

варақлар сони

󠄀󠄀 патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат (чет эл юридик ва жисмоний шахслари учун)
󠄀󠄀󠄀󠄀 давом эттириш учун варақлар
󠄀󠄀 бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)
Имзо(лар)

Талабнома берувчи (талабнома берувчилар) ёки патент вакили ёхуд талабнома берувчи бошқа вакилининг имзоси, имзо(имзолар) қўйилган сана

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси