Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 19.01.2024 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
б) 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Миллий геоахборот тизими)» сўзлари «Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (UZKAD)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Миллий геоахборот тизимига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Миллий геоахборот тизими)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидан «, туман (шаҳар) ер кадастри дафтари» сўзлари чиқариб ташлансин.
биринчи — тўртинчи хатбошилардан «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш» сўзлари «ер майдонини қайтариш ва/ёки унда ноқонуний қурилган иморатларни бузиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг тўртинчи — еттинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
в) 5-банднинг иккинчи — еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 августдаги «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 529-сон қарорида» сўзлари «тегишлича Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 186-сон, 2021 йил 19 августдаги «Учинчи шахсларга солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 529-сон ҳамда 2022 йил 18 октябрдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 610-сон қарорларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
номланишидаги «2022-2023 йилларда» сўзлари «2022 — 2024 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) номланиши, муқаддима, 3 ва 4-бандлар, 1 ва 3-иловалардаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-илова қуйидаги мазмундаги 9 — 11-позициялар билан тўлдирилсин:

«

9.

Географик объектларга ном бериш тартибини янада такомиллаштириш.

Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) филиалларида географик объектларга ном бериш соҳасида кадастр органларига юклатилган вазифаларни бажарадиган ходимларнинг иш ҳақи харажатларини Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ижара ва мулк ҳуқуқи асосида сотишдан тушган маблағларнинг Давлат кадастрлари палатасига йўналтириладиган қисми («Yerelektron» ААТни техник кўллаб-қувватлаш ва уни юритиш билан боғлиқ штат бирликларини сақлаш учун) ҳисобидан молиялаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб

Кадастр агентлиги

10.

Кадастр соҳасида олий таълим муассасаларидаги таълим жараёнлари ва ишлаб чиқаришдаги узвийликни таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларда тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш.

1. Кадастр агентлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи қуйидаги ташкилотларда тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш:

а) «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказида;

б) Ўзбекистон миллий университети кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасида;

в) Тошкент давлат техника университети кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармасида;

г) Термиз муҳандислик-технология институти кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Сурхондарё ҳудудлараро бўлинмасида;

д) Гулистон давлат университети кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасининг Сирдарё вилояти бошқармасида;

е) Қорақалпоқ давлат университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасида;

ж) Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти кафедраси филиалини — Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармасида;

з) Фарғона политехника институти кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Фарғона ҳудудлараро бўлинмасида;

и) Урганч давлат университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Хоразм ҳудудлараро бўлинмасида;

к) Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети кафедраси филиалини — Республика аэрогеодезия марказининг Самарқанд ҳудудлараро бўлинмасида.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Кадастр агентлиги

2. Кафедралар амалиёт филиалларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан ўлчаш воситалари, техника ва мебель билан жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил май

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Кадастр агентлиги

11.

Кадастр соҳасида олий таълим муассасалари ва Кадастр агентлигининг тизим ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Олий таълим ва ишлаб чиқаришдаги узвийликни таъминлаш мақсадида Агентликнинг ҳудудий тузилмаларида тегишлича олий таълим муассасалари кафедраларининг амалиёт филиалларини очиш ишларини амалга ошириш.

Ҳамкорлик шартномалари

2024 йил март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Кадастр агентлиги

».


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси