Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 20.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми ва босқичлари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун берилган рухсатномалар (лицензиялар) талабларининг бажарилиш ҳолатини танқидий кўриб чиқиш.

1. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун берилган рухсатнома (лицензиялар) талабларининг бажарилиш ҳолатини танқидий ўрганиш.

2024 йил март

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси,

«Ўзсувтаъминот» АЖ,

Транспорт вазирлиги,

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

2. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган қум-шағал конларини жойига чиққан ҳолда, лицензия шартлари ва экологик экспертиза хулосалари талабларига риоя этилишини танқидий ўрганиш ва уларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланганида, қонуний чоралар кўриш.

2024 йил апрель

3. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимининг I ва II санитария-муҳофаза минтақаларида, шунингдек, дарёлардаги кўприклардан 2,5 километргача масофада жойлашган қум-шағал конлари учун расмийлаштирилган рухсатнома (лицензия) талабларининг бажарилиш ҳолатини танқидий ўрганиш ва уларнинг бузилиши ҳолатлари аниқланганида, қонуний чоралар кўриш.

2024 йил май — август

2.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган муқобил норуда материаллар конларини аниқлаш ва онлайн-электрон аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш.

1. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган норуда фойдали қазилмалар захиралари мавжуд бўлган муқобил конларни аниқлаш.

2024 йил январь

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» АЖ

2. Мазкур муқобил норуда фойдали қазилма конларини онлайн-электрон аукцион савдоларига чиқариш ва тадбиркорлик субъектларига реализация қилиш.

2024 йил март

3. Аукцион натижалари бўйича тадбиркорлик субъектларига рухсатномалар расмийлаштириш ва участкаларни топшириш.

2024 йил апрель

3.

Тадбиркорлик субъектларига хўжалик фаолиятини қайта йўлга қўйиш мақсадида муқобил норуда фойдали қазилма конлари яқинида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш.

1. Тадбиркорлик субъектларига хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида муқобил норуда фойдали қазилма конлари яқинида кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

«Ўзавтойўл» АЖ,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2. Муҳандислик-инфратузилма (автойўл, темир йўл, электр энергияси, газ, сув таъминоти) объектларини қуриш бўйича шарт-шароитлар яратиб бериш.

2024 йил сентябрь

3. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридаги бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) ҳамда ушбу ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил қилиш.

2024-2025 йиллар

4.

Чирчиқ дарёсининг табиий ҳолатини қайта тиклаш, дарё ўзанини комплекс реабилитация қилиш лойиҳасини амалга ошириш.

1. Хавфсиз дарё бошқармаси бошчилигида мутасадди вазирлик ва идоралар, лойиҳа ташкилотлари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил февраль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

тегишли вилоятлар ҳокимликлари

2. Чирчиқ дарёси бутун узунлиги бўйлаб экологик, гидрологик, гидрогеологик, тошқин сувларини хавфсиз ўтказиш, йўл-муҳандислик объектларини муҳофаза қилиш жиҳатдан ўрганишлар асосида муаммоли (бузилган, қайта тикланадиган, чиқинди тўкилган, чўлланган) участкаларни аниқлаш, қайта тиклаш ва ободонлаштириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш.

2024 йил август

3. Ишлаб чиқилган лойиҳа асосида тегишли вазирлик ва идоралар томонидан дарё ўзанини тозалаш, тўғрилаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш, қурилиш ва бошқа чиқиндилардан тозалаш, бузилган ерларни рекультивация қилиш тадбирларини ўз ичига олган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил октябрь

5.

Дарё ўзанларини тозалаш ишларини назорат қилишда давлат космик мониторинг тизимидан самарали фойдаланиш.

1. Дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилаётган участкаларда лойиҳадан четга чиқиш, ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини аниқлашда давлат космик мониторинг тизимидан фойдаланиш.

2024 йилдан бошлаб доимий

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

2. Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тегишли чора кўриш учун ваколатли органларга тақдим этиш.

Доимий

3. Давлат космик мониторинг тизими орқали аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тезкор чоралар кўриб бориш.

Доимий

6.

Дарё ва сойлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари якуни бўйича белгиланган тартибда қабул қилиб олиш тизимини жорий қилиш.

1. Дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тартибини белгиловчи қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил февраль

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

2. Идоралараро гуруҳлар томонидан лойиҳа ҳужжатлари асосида пудрат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбуриятлар бажарилиши устидан назорат ўрнатиш ҳамда далолатномалар билан тасдиқлаш тизимини жорий этиш.

2024 йилдан бошлаб

7.

Норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга зарар етказганлик ҳолатлари юзасидан зарур чоралар кўриб бориш.

1. Норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида аниқланган табиий объектларга зарар етказганлик ҳолатлари юзасидан ўзаро тезкор хабарлар алмашиш тизимини жорий этиш.

2024 йилдан бошлаб

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2. Сув ҳавзаларидан норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиий объектларга етказилган зарарни аниқлаш ва белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш.

Доимий

8.

Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари устидан жамоатчилик экологик назоратини ўрнатиш.

1. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаларининг жамоатчилик эшитувидан ўтказилишини таъминлаш.

2. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш лойиҳаларининг амалга оширилиши устидан жамоатчилик экологик назоратини ўрнатиш.

Доимий

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

9.

Дарёлар ўзанидаги бузилган ер майдонларини текислаш ва давлат захирасига қайтариш бўйича мажбуриятларни бажармаган ҳамда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан таъсир чораларини кўриш.

1. Дарёлар ўзанларининг тўлиб қолиши ва қирғоқлар емирилишини доимий мониторинг қилиб бориш.

Ҳар чоракда

Сув хўжалиги вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

2. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларининг тасдиқланган лойиҳа талаблари асосида амалга оширилиши устидан назоратни янада кучайтириш.

3. Бузилган ер майдонларини механик ва биологик жиҳатдан рекультивация қилиш ишлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Доимий

10.

Дарё ва сойларнинг ўзанларида мавжуд хавфли участкаларда сел хавфининг олдини олиш чораларини кўриш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳлар томонидан сел ва тошқинлар мавсумидан олдин хавфли участкаларни аниқлаш мақсадида дарё ва сойларнинг ўзанлари, қирғоқлар, гидротехник иншоотлар, электр энергияси, транспорт инфратузилмаси объектлари ҳолатини ўрганиш.

2024 йил февраль

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

тегишли вазирликлар ва идоралар

2. Сув тошқини мавжуд бўлган ҳудудларда қирғоқларни мустаҳкамлаш, норуда материалларни қазиб олишни чеклаш чораларини кўриш.

2024 йил март

3. Дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида рухсатнома (лицензия) асосида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун ер участкаларини ажратиш бўйича аввал қабул қилинган қарорларни суд тартибида бекор қилиш.

2024-2025 йилларда

11.

Табиий сув ҳавзалари бўйича фойдаланишдаги сув фонди ер участкаларининг кадастр паспортларини юритиш.

1. Республикадаги дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш, қум-шағал материалларини қазиш ишлари амалга оширилаётган табиий сув ҳавзаларида фойдаланишдаги сув фонди ер участкаларини хатловдан ўтказиш.

2024 йил май

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

«Ўздаверлойиҳа» давлат

илмий-лойиҳалаш институти,

Кадастр агентлиги

2. Сувни муҳофаза қилиш зоналари белгиланмаган ва улардан соҳилбўйи минтақалари ажратилмаган табиий сув ҳавзалари бўйича тегишли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2025-2026 йилларда

12.

Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича мажбуриятларни бажармаган тадбиркорлик субъектлари томонидан оқибатларни бартараф этиш бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун суғурталаш тизимини жорий қилиш.

1. Дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш бўйича шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинишини йўлга қўйиш.

2. «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги шартнома муносабатларини қайта кўриб чиқиш ва суғурталаш механизмини амалиётга жорий этиш.

2024 йилдан бошлаб

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги,

тадбиркорлик субъектлари

13.

Амударёнинг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан оқиб ўтган қисмида фаолият юритаётган «Сув йўллари техник участкаси» давлат муассасалари томонидан қазиб олинадиган норуда материаллар ҳажмини аниқлаш ва давлат муассасаларини қурилиш ташкилотларига бириктириш ишларини ташкил этиш.

1. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Термиз сув йўллари техник участкаси» давлат муассасаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Чолиш сув йўллари техника бўлими» давлат муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги «Амударё сув йўллари Хўжайли техник участкаси» давлат муассасасини норуда материалларни ишлаб чиқувчи субъектлар рўйхатига киритиш, уларнинг таъсис ҳужжатларини қайта расмийлаштириш.

2. Улар томонидан қазиб олинадиган қум-шағал материаллари ҳажмига аниқлик киритиш.

3. Давлат муассасаларини қурилиш ташкилотларига бириктириш.

2024 йил февраль

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Сув хўжалиги вазирлиги

Кейинги таҳрирга қаранг.
4-банднинг «а» кичик бандидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари «Туризм қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг бошлиқлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг» сўзлари «туман (шаҳар) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитасининг давлат инспекторлари» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат экологик назорат инспекцияси давлат инспекторлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 8-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 15-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3514-сон қарорининг 3 ва 7-бандларидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбошидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Хавфсиз дарё» ДУК томонидан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончаси» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ томонидан «E-auksion» электрон савдо платформаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
биринчи хатбошидаги «Хавфсиз дарё» ДУК директорига» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ бошлиғига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилий-штат тузилмасига» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган ҳолда штатлар жадвалига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Хавфсиз дарё» ДУК» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМ» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Хавфсиз дарё» ДУКга» сўзлари «Хавфсиз дарё бошқармаси» ДМга» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
и) 12-банддаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг» сўзлари «Туризм қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги,» сўзлари «Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4229-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Хавфсиз дарё» ДУК,» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Хавфсиз дарё» ДУК» ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 1-банд «в» кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги ва «д» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари «Туризм қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги» сўзлари «Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Туризм қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) «б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси