Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 07.02.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиққанлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи, йиғимлар ёки бошқа тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тартиб-таомили ҳам соддалаштирилмоқда. «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилишини, «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига эса адвокатга гувоҳнома бериш муддати камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш функциялари адлия органларидан Давлат хизматлари марказларига ўтказилишини, шунингдек рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божлари миқдорлари камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бунда боғдорчилик-узумчилик ширкатларини, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳам Давлат хизматлари марказларининг зиммасига юклатилмоқда.
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига нодавлат архивлар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби соддалаштирилишини, шунингдек лицензияни ёки қайта расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳаракатлар тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра, қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланмаган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга мувофиқ амалга ошириладиган бўлса, ўша ҳужжатни қайта расмийлаштириш тартиби соддалаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2008 йил, № 12, 641-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2018 йил, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 1, 3-модда, № 5, 267-модда, № 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 8, 631-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 31-модданинг саккизинчи қисмидаги «уч» деган сўз «икки» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 16-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаган бўлса» деган сўзлар «давлат божи тўловини амалга оширмаган бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 199-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 970-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 5, 316-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 201-модданинг учинчи қисмидаги «икки нусхада тузилади» деган сўзлар «бир нусхада тузилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 202-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
ўнинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олтинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган «Қурол тўғрисида»ги ЎРҚ-550-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 388-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрда қабул қилинган «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги ЎРҚ-578-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 786-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўн учинчи хатбошилари тегишинча олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўн биринчи хатбошилари тегишинча учинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

«

а) адлия органлари томонидан

халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини

— БҲМнинг 12,5 баравари

республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини

— БҲМнинг 3 баравари

фаолиятини вилоят ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини

— БҲМнинг 1 баравари

фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини

— БҲМнинг 50 фоизи

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртларини

— БҲМнинг 20 баравари

бошқа диний ташкилотларни

— БҲМнинг 10 баравари

диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун

— уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи

б) Давлат хизматлари марказларида

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 10 баравари

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар бирлашмалари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 1 баравари

адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 1 баравари

адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари қайта рўйхатдан ўтказилганда

— уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 20 фоизи

юридик маслаҳатхоналар рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 1 баравари

».

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралда қабул қилинган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ЎРҚ-604-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 2, 106-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 26-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи қисмидаги «ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан эътиборан» деган сўзлар «мазкур аризани олган кундан эътиборан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги ЎРҚ-610-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 3, 201-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 523-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
учинчи хатбошисидаги «олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг» деган сўзлар «илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
еттинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча саккизинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
ўнинчи қисми «тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда» деган сўзлардан кейин «ёки ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган хабарнома» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
ўн биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 3-илова қуйидаги мазмундаги 34-позиция билан тўлдирилсин:
3) 4-илованинг III бўлими қуйидаги мазмундаги 27-позиция билан тўлдирилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси