Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишида қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмлари РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режаси

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

4-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ

Ҳужжат 28.02.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
2027 йил 1 январга қадар 1-иловага мувофиқ рўйхат асосида протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб, Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
 LexUZ шарҳи

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

1.

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилади:

протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни белгилаш ва уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби;

протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш, етказиб бериш ва тўловни амалга ошириш тартиби;

протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлаш ёки бошқасига алмаштириш тартиби;

давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларининг турларини кенгайтириш ҳамда ваучер қийматини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Ногиронликни белгилаш ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича электрон давлат ижтимоий хизматлари кўрсатиладиган ягона ахборот тизими фаолиятини йўлга қўйиш.

1. «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизими ва «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси негизида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш» ва «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулларини ишга тушириш.

2. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимини зарур идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2024 йил март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3.

Протез-ортопедия мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш.

Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича муҳтож шахслар таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

4.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланган фуқароларнинг аниқ ҳисобини юритиб бориш.

1. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланган фуқароларнинг аниқ ҳисобини юритиш учун давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг тегишли модулига улаш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

2024 йил сентябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. Фуқаролар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан ҳомийлик хайрия маблағлари, шунингдек, Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан таъминлангандан сўнг икки иш куни ичида улар тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритиб бориш.

2024 йил октябрдан бошлаб доимий

Давлат органлари ва ташкилотлари,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

5.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ваучер қийматидан паст нархда сотиб олган муҳтож шахсларни рағбатлантириш.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ваучер қийматидан паст нархда сотиб олган муҳтож шахсларга тақдим этиладиган 20 фоиз рағбатлантириш маблағлари жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган жами даромадлари таркибига киритилмаслигини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

6.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ундириладиган йиғим миқдорини камайтириш.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ундириладиган йиғим миқдорини 50 фоизга камайтириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

7.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари бўйича муҳтож шахсларга профессионал хизмат кўрсатувчи мутахассислар, реабилитологлар ҳамда тиклаш терапияси бўйича тиббий мутахассисларни тайёрлаб бориш тизимини йўлга қўйиш.

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги мутахассисларни тайёрлаб бориш тизимини йўлга қўйиш:

протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари бўйича муҳтож шахсларга профессионал хизмат кўрсатувчи ўрта-махсус маълумотли мутахассислар;

олий маълумотли реабилитолог тиббий мутахассислар.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

8.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланган муҳтож шахсларнинг ижтимоийлашувини қўллаб-қувватлаш.

1. Муҳтож шахслар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан биринчи маротаба таъминлангандан сўнг уларни таълим ва касбга йўналтириш, спортга жалб этиш ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш бўйича «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиш.

2. Индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режаси асосида муҳтож шахсларни таълим ва касбга йўналтириш, спортга жалб этиш ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил майдан бошлаб

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари,

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

9.

Республикада протез-ортопедия мосламалари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Республикада протез-ортопедия мосламалари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга тўсиқ бўлаётган омилларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумотнома ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Солиқ қўмитаси

10.

Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий буюм ва тиббий техникалар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган тиббий буюм ва тиббий техникалар билан кафолатли таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш.

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутиш:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томониданспинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларнинг уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий буюм ва тиббий техникаларни (пульсоксиметрлар, Амбу қопчалари, тиббий аспираторлар, BiPAP аппаратлари, кислород концентраторлари, трахеостомолар, гастростомалар ва бошқа тиббий буюмлар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиш ва кафолатли таъминлашни амалга ошириш;

спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар учун зарур бўладиган ўриндиқли аравачалар, корсетлар, тутор, ортезлар ва электр юритмали ўриндиқли аравача билан ваучер асосида туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан белгиланган тартибда таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

11.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш соҳасида илмий изланишлар олиб бориш тизимини ривожлантириш.

1. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш соҳасидаги муаммоларни тадқиқ қилиш бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш.

2. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш жараёнларига фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар натижаларини жорий этиш чораларни кўриш.

3. Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турларини кенгайтириш бўйича илмий изланишлар ўтказиш учун грант ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

12.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига қўйилган талабларни такомиллаштириш.

Илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро стандартлар асосида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг умумий техник шартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июнь

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

13.

Ногиронликни белгилаш, шу жумладан протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга муҳтожликни аниқлаш жараёнларида электрон ҳужжат алмашинуви тизимини тўлиқ жорий қилиш.

1. Туман (шаҳар) тиббий-маслаҳат комиссиялари томонидан ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларга нисбатан протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни белгилаш бўйича тиббий хулосаларни «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимида расмийлаштириш учун шароит яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2. «Электрон соғлиқни сақлаш» ягона платформасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2024 — 2026 йиллар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

14.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган маблағларнинг миқдорини бозор конъюнктураси, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг тижорат таклифлари, чакана нархлар ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари бўйича аввал харид қилинган нархлар асосида аниқлаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Услубий тавсиялар

2024 йил октябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Адлия вазирлиги

15.

Реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлаш ёки бошқасига алмаштириш бўйича хизмат кўрсатишни кенгайтириш.

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари маъмурий биноларида белгиланган тартибда реабилитация воситаларини ижарага бериш ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини таъмирлаш, бошқасига алмаштириш бўйича сервис хизматини кўрсатиш имкониятини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

16.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхатини муҳтож шахсларнинг эҳтиёжлари ва хорижий давлатларнинг тажрибасидан келиб чиқиб кенгайтириб бориш.

Муҳтож шахсларнинг эҳтиёжлари ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

17.

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан «Ижтимоий карта» орқали таъминлаш тизимини жорий қилиш.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан «Ижтимоий карта» орқали таъминлаш тизимини жорий этишга қаратилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил январь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини кенг тарғиб қилиш.

1. Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма ва интернет нашрлари) орқали муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан ваучер асосида таъминлашнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил давомида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

2. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга доир давлат ижтимоий хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичи бўйича видеороликлар ишлаб чиқиш ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг расмий интернет саҳифалари орқали эълон қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024-2025 йиллар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

ўн иккинчи хатбошидан «, 20 минг дона йиғма Брайль алифбоси» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн учинчи хатбошидаги «2022-2023 йилларда 12 мингта» сўзлари «2022 йилда 6 мингта» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон қарорига 3-илованинг 61-позицияси «Ижро муддати» устуни учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «2023 йил декабрь» ҳамда «2024 йил январь» сўзлари «2024 йил апрель» сўзлари билан алмаштирилсин.
изоҳ қисмининг биринчи банди иккинчи хатбошисидаги «3, 19б, 24, 26, 33, 34 ва 36-бандлардан» сўзлари «3, 19б, 24, 26, 33, 34, 36, 40, 41 ва 42-бандлардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

________________________________________________ ТИЭК № __________

(Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент ш.) бош, туманлараро, туман (шаҳар) ёки ихтисослаштирилган

НОГИРОНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА № __________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

Ф.И.О.

Манзили:

Туғилган санаси (кун, ой, йил):

Биринчи маротаба ногиронлик белгиланган сана (кун, ой, йил):

Кўрикдан ўтказилган сана (кун, ой, йил):

Кўрикдан ўтказилиши (бирламчи ёки қайта):

Ногиронлик гуруҳи:

Ногиронлик сабаби:

Ногиронлик муддати (кун, ой, йил):

ТИЭК кўригидан қайта ўтиш муддати (кун, ой, йил):

ТИЭК ХУЛОСАСИ ВА ТАВСИЯЛАРИ

Хулоса:

Тиббий реабилитация бўйича тавсиялар:

Касбий реабилитация бўйича тавсиялар (касбга тавсия, касбга йўналтириш, ўқиш ва тарбияга тавсия):

Ижтимоий реабилитация бўйича тавсиялар: (протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги):

Оммавий спорт ҳамда параспорт билан шуғулланиш бўйича тавсиялар:

Ўзгалар парваришига муҳтожлиги:

КАСБИЙ МЕҲНАТ ЛАЁҚАТИ ЙЎҚОТИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Тўғри келадиган ногиронлик гуруҳи:

Тўғри келадиган ногиронлик сабаби:

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси:

Касбий меҳнат лаёқати йўқотилган муддат (кун, ой, йил):

(QR-код)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси