Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

2-ИЛОВА
Суғурталовчиларнинг табақалаштирилган устав капиталининг ЭНГ КАМ МИҚДОРЛАРИ

3-ИЛОВА
Календарь бадали миқдорини аниқлаш ва тўлаш ТАРТИБИ

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2-ИЛОВА
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасининг Кузатув кенгаши ТАРКИБИ

5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

Ҳужжат 04.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Бунда, мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган вазифалар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Агентлик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
 LexUZ шарҳи
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб мазкур қарорнинг 5-бандида назарда тутилган мажбурий суғурта шартномаларини тузиш Агентликнинг, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг, шунингдек, бошқа жалб қилинган ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали оммавий оферта шаклида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
8. Белгилансинки, 3-иловага мувофиқ белгиланадиган суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) календарь бадаллари маблағлари Агентликка йўналтирилади.

T/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Халқаро суғурта тамойиллари (Суғурта асосий принциплари) асосида суғурта хизматлари истеъмолчилари манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани яратиш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларига суғурта фаолиятини тартибга солишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

а) қайта суғурта брокерлари, сюрвейерлар, аджастерлар, ассистанслар ва актуар ташкилотлар фаолиятининг бошланиши ёки тугатилиши тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

б) суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ва суғурта брокерининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари билан уларнинг суғурта фаолияти ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини билишини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказиш;

в) ваколатли давлат органига суғурта ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳуқуқини бериш;

г) пруденциал меъёрлар бузилганда, шунингдек, тўловга лаёқатсизлик (тўловга қобилиятсизлик) ёки бундай тақсимлаш натижасида тўловга лаёқатсизлик (тўловга қобилиятсизлик) белгилари пайдо бўлганда, суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) фойдасини тақсимлашни чеклаш чора-тадбирлари;

д) суғурта қилдирувчиларни (жабрланувчиларни) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар бўйича давлат божини тўлашдан озод этиш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил сентябрь

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(ИЛМА)

2.

Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан, белгиланган иқтисодий нормативларни бузганлик учун суғурталовчиларга (қайта суғурталовчиларга) жарималар қўллашнинг янгиланган тартибини тасдиқлаш.

Жарима санкцияларини қўллаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш, қўшимча равишда қуйидаги жавобгарликларни назарда тутиш:

а) мажбурий суғурта турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда:

аризаларни кўриб чиқмаганлик (суғурта даъволарини кўриб чиқиш);

суғурта товонини тўламаганлик учун;

б) суғурталовчилар, суғурта брокерлари ва уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерларини ваколатли орган билан келишмаган ҳолда тайинлаганлик учун;

в) ваколатли давлат органининг мажбурий тақдимномалари ва/ёки кўрсатмаларини бажармаганлик, шу жумладан ўз вақтида бажармаганлик учун;

г) суғурталовчи (қайта суғурталовчи)нинг ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларида ўтган ўн икки ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 3 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағлари мавжуд бўлишига оид талабга риоя қилмаганлик учун.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил апрель

ИЛМА

3.

Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартибини такомиллаштириш.

Электрон шаклда суғурта хизматларини кўрсатишнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқиш, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

а) ягона ахборот тизими орқали суғурта шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини шакллантириш;

б) суғурта мукофотларини ҳисоблашни автоматлаштириш, суғурталовчини танлаш ҳуқуқи билан шартномани электрон шаклда мажбурий тартибда тузиш имкониятини таъминлаш, шунингдек, бошқа чора-тадбирлар орқали мажбурий суғурта шартномаларини тузиш жараёнларини соддалаштириш;

в) суғурта даъволарини тартибга солиш;

г) суғурталовчилар томонидан ягона ахборот тизимидан фойдаланиш талаблари ва шартлари, шунингдек, Агентликнинг кўрсатмасига асосан қонунбузилишларни бартараф этиш даврида ягона ахборот тизимидан тўлиқ ёки қисман фойдаланишни тўхтатиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

ИЛМА,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4.

Ташиш фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш устидан назоратни кучайтириш.

Ташиш фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисига эга бўлиш талабини назарда тутувчи ўзгартиришлар йўл ҳаракати қоидаларига киритилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Ички ишлар вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

5.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш талабларини кучайтириш.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил май

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

II. Хорижий давлатларнинг илғор суғурта тажрибасини жорий этиш орқали миллий суғурта бозори инфратузилмасини кенгайтириш

6.

Суғурта хизматлари кўрсатилиши сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини жорий этиш.

Кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифати бўйича, шу жумладан қуйидаги мезонларни ҳисобга олган ҳолда Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

а) суғурта ташкилотининг тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилик меъёри;

б) умумий суғурта даъволари сонига нисбатан ўз вақтида кўриб чиқилган суғурта даъволарининг сони;

в) умумий суғурта даъволари сонига нисбатан ўз вақтида тўланган суғурта товонлари сони;

г) умумий суғурта қилдирувчилар сонига нисбатан Агентликка келиб тушган суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) сони;

д) умумий суғурта даъволари сонига нисбатан қаноатлантирилган суғурта даъволарининг нисбати;

е) суғурта турлари бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловларининг нисбати.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июль

ИЛМА,

Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги

7.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни фақатгина ҳаётни суғурта қилиш соҳасида лицензияга эга суғурта ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган амалиётини жорий этиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Халқаро тажрибани имплементация қилиш мақсадида миллий қонунчиликни таҳлил қилиш.

3. Таҳлиллар натижаларига кўра таклифлар тайёрлаш ва Президент Администрациясига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2024 йил ноябрь

ИЛМА

8.

Туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш амалиётини жорий этиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Халқаро тажрибани имплементация қилиш мақсадида миллий қонунчиликни таҳлил қилиш.

3. Таҳлиллар натижаларига кўра таклифлар тайёрлаш ва Президент Администрациясига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2024 йил декабрь

ИЛМА

III. Суғурта бозорини жадал рақамлаштириш ва суғурта бозори профессионал иштирокчилари фаолиятини тартибга солишнинг замонавий усулларини жорий этиш орқали суғурта хизматларини кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш, суғурта хизматлари сифатини ва оммабоплигини ошириш

9.

Вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва ягона ахборот тизими билан мажбурий суғурта турлари бўйича тегишли маълумотлар алмашинувини таъминлаш.

1. Қуйидаги маълумотлар алмашинувини назарда тутувчи идоралараро ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш:

йўловчиларни ташиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш бўйича тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар;

фаолияти бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи билан боғлиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар;

иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

мажбурий суғурта шартномалари ва суғурта полислари тўғрисидаги маълумотлар.

Технологик йўриқнома

2024 йил апрель

ИЛМА

Транспорт вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

2. Мажбурий суғурта шартномалари тузилишини таъминлаш учун тақдим этилган маълумотларни кейинчалик узатган ҳолда йиғиш ва қайта ишлаш.

3. Ахборот алмашинуви бўйича синовлар ўтказиш.

4. Онлайн ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

Ахборот алмашиш тизими

2024 йил июль

10.

Солиқ қўмитасининг «my.soliq.uz» электрон тизимида иш берувчи ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартномалар тузиш механизмини жорий этиш.

Қуйидаги хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

1. Мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда амалдаги мажбурий суғурта полисига эга бўлмаган иш берувчилар ва ташувчиларни автоматик равишда аниқлаш.

2. Суғурта шартномасини мажбурий тартибда тузиш учун суғурталовчини танлаш ҳуқуқи билан оммавий офертани қабул қилиш имконияти.

3. Қонунчиликка мувофиқ автоматик равишда суғурта мукофоти миқдорини ҳисоблаш.

4. Суғурта полисини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориш.

5. Суғурта ҳодисаси бўйича аризаларни суғурта ташкилотига юбориш.

Электрон шаклдаги суғурта хизматлари

2024 йил июль

ИЛМА,

Солиқ қўмитаси,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Транспорт вазирлиги

11.

Давлат бюджети маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобидан объектларни қуриш жараёнида қурилиш таваккалчилигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартномалар тузиш механизмини электрон тизимда жорий этиш.

Қуйидаги хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

1. Амалдаги мажбурий суғурта полисига эга бўлмаган юридик шахсларни автоматик тарзда аниқлаш.

2. Суғурталовчини танлаш ҳуқуқи билан суғурта шартномасини тузиш имконияти.

3. Суғурта полисини суғурта қилдирувчига юбориш.

4. Суғурта ҳодисаси бўйича аризаларни суғурта ташкилотига юбориш.

Электрон шаклдаги суғурта хизматлари

2024 йил июль

ИЛМА,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

12.

Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарар учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича шартномаларни электрон тизимда тузиш механизмини жорий этиш.

1. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси мавжудлиги тўғрисидаги талабни хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш талаб ва шартларига киритиш.

Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

ИЛМА,

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

2. Қуйидаги хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

а) амалдаги мажбурий суғурта полисига эга бўлмаган юридик шахсларни автоматик тарзда аниқлаш.

б) суғурталовчини танлаш ҳуқуқи билан суғурта шартномасини тузиш имконияти.

в) суғурта полисини суғурта қилдирувчига юбориш.

г) суғурта ҳодисаси бўйича аризаларни суғурта ташкилотига юбориш.

Электрон шаклдаги суғурта хизматлари

2024 йил июль

13.

Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар)нинг суғурта захираларини шакллантириш ва тўлов қобилиятини аниқлаш методикасини Solvency II меъёрларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Халқаро тажрибани имплементация қилиш мақсадида миллий қонунчиликни таҳлил қилиш.

3. Таҳлиллар натижаларига кўра таклифлар тайёрлаш ва Президент Администрациясига киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил июль

ИЛМА

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси,

Ўзбекистон актуарийлар уюшмаси

14.

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашда хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш паспортига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил май

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

15.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентлари ва иш берувчининг фаолияти турлари хавфлилиги даражалари таснифини коэффициентлар ва ИФУТ кодини касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлари) кесимида белгилаш юзасидан қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш орқали ўзгартиришлар киритиш, хусусан:

ҳар бир класс бўйича суғурта тарифлари коэффициентлари;

касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғи (кичик тармоғи) учун ИФУТ кодини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил октябрь

ИЛМА,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Статистика агентлиги,

Солиқ қўмитаси

16.

Суғурта ташкилотларининг суғурта ва инвестиция фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш.

Қуйидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг янгиланган таҳририни тайёрлаш:

1. Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомни, жумладан, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

суғурта агентига тўланадиган тўловларнинг ишлаб топилмаган қисмини ҳисобга олиш учун аквизицион харажатлар захирасини жорий этиш, бунда, аквизицион харажатлар захирасини шакллантириш суғурта шартномаси кучга киргандан сўнг тўлиқ ҳисобланган ҳолда амалга оширилишини ва суғурта даврининг қолган қисмига мутаносиб равишда ҳисобланишини белгилаш.

2. Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом.

3. Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолияти тўғрисидаги низом.

4. Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом.

5. Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари.

6. Суғурталовчининг муваққат маъмурияти тўғрисидаги низом.

7. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом.

8. Қайта суғурта қилиш хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низом ва уни замонавий талабларга мослаштириш, бунда табиий ва техноген офатларни қайта суғурталашни назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024-2025 йиллар давомида

ИЛМА,

Ўзбекистон актуарийлар уюшмаси

17.

Суғурта хизматларини оммалаштириш мақсадида тарғибот материалларини тайёрлаш ва тарқатиш.

1. Суғурта хизматлари ва уларнинг афзалликлари ҳақида тарғибот материалларини тайёрлаш.

2. Аҳоли ўртасида суғуртани оммалаштириш ва уни кенг тарғиб қилиш мақсадида суғурта хизматлари тўғрисидаги тарғибот материалларини оммавий ахборот воситаларида тарқатиш.

3. Мазкур йўналишда брифинг, конференция ва амалий семинарлар ўтказиш.

4. Ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз «Е-Sugurta servis» мобил иловаси орқали йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани (европротокол) тузган ҳолда йўл-транспорт ҳодисасининг соддалаштирилган тартибини қайд этиш тўғрисида маърифий теледастурлар ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2024-2025 йиллар давомида

ИЛМА,

АОКА,

ЎзМТРК,

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси

IV. Суғурта бозорида мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг суғурта маданиятини ошириш

18.

Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси (IAIS) билан ҳамкорликни кенгайтириш.

Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси томонидан ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йилдан бошлаб ҳар йили

ИЛМА,

Ташқи ишлар вазирлиги

19.

Хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан суғурта фаолияти соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар экспертлари билан семинар ва учрашувлар ўтказиш.

2. Хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари билан тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 — 2027 йиллар давомида

ИЛМА

20.

Суғурта ташкилотлари юқори бошқарув органлари ходимларининг суғурта иши бўйича малакасини мунтазам равишда ошириб боришни таъминлаш.

Икки йилда камида бир марта суғурта ташкилотлари юқори бошқарув органлари ходимларининг малакасини ошириш. Бунда:

а) ходимларни тайёрлаш:

юқори бошқарув органлари ходимлари учун — 80 академик соат;

ўрта бошқарув органлари ходимлари учун — 100 академик соат;

бўлинмалар раҳбарлари ва уларнинг ходимлари учун — 120 академик соат;

б) ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш учун иш ҳақи фондининг камида 3 фоизи миқдорида маблағ ажратиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 — 2027 йиллар давомида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

ИЛМА,

Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси

а) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 3-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек, шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;

б) суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш;

в) лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш;

г) қуйидаги шахсларни суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланишига йўл қўймаслик:

террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;

шахсга қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ иқтисодий жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар;

д) «г» кичик бандда белгиланган шахсларнинг суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) ва суғурта брокерларининг устав капиталида иштирок этишига йўл қўймаслик;

е) лицензия талабгорининг (лицензиатнинг) ва улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги, жумладан, касбий кўникмалар, билим ва тажрибанинг корпоратив бошқарув стандартларига мувофиқлиги ва ижобий ишчанлик обрўсига эга бўлиши;

ж) лицензия талабгорининг (лицензиатнинг) раҳбарлик лавозимларида ишловчи шахсларининг бошқа суғурта ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ўриндошлик асосида ишлашига йўл қўймаслик;

з) беш йил мобайнида суғурта фаолиятини амалга оширишга оид барча маълумотларни, жумладан иш ёзишмаларини сақлаш.

Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари:

а) устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши;

б) Ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш бўйича тегишли келишувнинг мавжудлиги;

в) қонунчилик талаблари асосида электрон суғурта хизматлари кўрсатишни таъминлаш учун ахборот тизимининг мавжудлиги;

г) суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини Ягона ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва ушбу тизим орқали суғурта полисларини расмийлаштириш;

д) акциядорлар бўлган юридик шахсларнинг ҳаддан ташқари (потенциал олувчидан охирги бенефициар мулкдоргача учта поғонадан кўп) даражаларга табақалаштирилиши мавжуд бўлмаслиги;

е) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

ж) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг мавжуд бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

з) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари мавжуд бўлиши — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун;

и) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

к) суғурталовчида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун.

Суғурта брокерлари учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари:

а) суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш;

б) суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши;

в) суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш.

Лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши жумласига кирадиган ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 54-моддасида белгиланган.

».


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси