Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 19.03.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ушбу Қонун билан «Ижара тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ижарачининг ногирон бўлиб қолганлиги ижара шартномасини тугатиш учун асос бўлишини бекор қилишни, шунингдек Қонунда қўлланилган айрим тушунчаларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддатини ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача узайтириш, шунингдек фуқароларнинг пенсия тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда. Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби, шунингдек маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилинган даврда амалга оширган фаолияти даврини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган фаолият тури сифатида ҳисобга олишга доир талаб ҳам аниқланмоқда.
Шу билан бирга «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ижара тўғрисида»ги 427-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 45-модда; 1993 йил, № 9, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 5-модда учинчи қисми еттинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «шартноманинг амал қилиши тўхтатилганидан кейин» деган сўзлар «шартнома тугатилганидан кейин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «ижара шартномасининг амал қилиши тўхтатилгач» деган сўзлар «ижара шартномаси тугатилгач» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг русча матнидаги «действия» деган сўз чиқариб ташлансин;
саккизинчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тўхтатган» деган сўз «тугатган» деган сўз билан алмаштирилсин;
номининг ўзбекча матнидаги «тўхтатиш» деган сўз «тугатиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тўхтатилишига» деган сўз «тугатилишига» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4) 17-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «тўхтатилгач» деган сўз «тугатилгач» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 31-модданинг ўзбекча матнидаги «тўхтатиш» деган сўз «тугатиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи қисми бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги «тўхтатиш» деган сўз «тугатиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи қисми бешинчи хатбошисининг русча матнидаги «действия» деган сўз чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда, № 11, 792-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 5, 464-модда, № 10, 979, 982-моддалар; 2023 йил, № 2, 104-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-модданинг матнидаги «37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида» деган сўзлар «37-моддаси биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 121-модданинг матнидаги «37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида» деган сўзлар «37-моддаси биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 25-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
4) 29-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
иккинчи қисмидаги «ушбу модданинг «а» — «г» бандларида» деган сўзлар «ушбу модда биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ушбу модданинг «а» — «г» бандларида» деган сўзлар «ушбу модда биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 43-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
7) 45 ва 46-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8) 49-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
9) 59-модданинг биринчи қисмидаги «ўн икки ойдан» деган сўзлар «йигирма тўрт ойдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги 702-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 334-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 18-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ушбу Қонун 2-моддаси 6, 7 ва 9-бандларининг қоидалари 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси