Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божидан озод қилинадиган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хом ашё ва бошқа материаллар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

«Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида тўқимачиликка ихтисослашган кичик саноат зоналари ҳамда Тошкент вилоятида тўқимачилик саноати маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган индустриал технопарк ҲУДУДЛАРИ

Ҳужжат 03.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармони билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати лойиҳалари учун тижорат банкларида очилган 12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари ҳамда ажратилиши назарда тутилган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) қарорига асосан қуйидаги йўналишларга қайта тақсимланади:
Бош вазир ўринбосарлари Ж. Қўчқоров ва Ж. Ходжаев бир ҳафта муддатда мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маблағларни молиялаштириш ва уларни қайтариш механизмини белгилаб берсин.
Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
 LexUZ шарҳи
4. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича импорт қилинадиган хом ашё ва бошқа материаллар, бутловчилар ва эҳтиёт қисмлар 2027 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин.
7. Мазкур Фармоннинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдога кўмаклашиш жамғармасига республика бюджетидан 2024 йил май ойидан бошлаб, 4 ой давомида 50 миллиард сўмдан, жами 200 миллиард сўм маблағ ажратилишини таъминласин ҳамда келгуси йилларда бюджет параметрларини шакллантиришда ушбу харажатларни назарда тутсин.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 мартдаги «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда қолдиқ маблағлари билан бирга Савдо-саноат палатасининг Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобрақами юритиладиган Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси) ўтказиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
11. Мазкур Фармоннинг 2-банди «а» кичик бандига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан корхоналарнинг устав капиталига киришда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
 LexUZ шарҳи

Т/р

ТИФ ТН коди

Товар номи

I. Хом ашё ва бошқа материаллар

1.

3206 19 000 0

Бошқа ранг берувчи моддалар; 3203, 3204 ёки 3205-товар позицияларидаги препаратлардан фарқланувчи, ушбу гуруҳнинг 3-изоҳида кўрсатилган препаратлар; кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ бўлган, люминофорлар сифатида ишлатиладиган ноорганик маҳсулотлар; титан диоксиди асосида тайёрланган пигментлар ва препаратлар; бошқалар

2.

3208 90 190 9

Синтетик полимерлар ёки кимёвий модификацияланган табиий полимерлар асосидаги, диспергирланган ёки сувсиз муҳитда эритилган бўёқлар ва лаклар (шу жумладан, эмаллар ва политурлар); ушбу гуруҳнинг 4-изоҳида кўрсатилган эритмалар; бошқалар

3.

3209 90 000 0

Синтетик полимерлар ёки кимёвий модификацияланган табиий полимерлар асосидаги, диспергирланган ёки сувли муҳитда эритилган бўёқ ва лаклар (шу жумладан, эмаль ва политурлар); бошқалар

4.

3215 11 000 0

3215 19 000 0

Полиграфик бўёқ, ёзиш ёки чизиш учун сиёҳ ёхуд туш ва концентрацияланган ёки концентрацияланмаган, қаттиқ ёки қаттиқ бўлмаган бошқа сиёҳлар; қора; бошқалар

5.

3506 10 000 0

Нетто оғирлиги 1 кг дан кўп бўлмаган, елимлар ёки адгезивлар сифатида чакана савдо учун қадоқланган, елимлар ва адгезивлар сифатида ишлатиш учун яроқли бўлган маҳсулотлар

II. Бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар

6.

2710 19 820 0

2710 19 980 0

Мотор мойлари, компрессор ёғлаш мойи, турбина ёғлаш мойи

7.

2710 19 880 0

Шестернялар учун мой ва редуктор мойи

8.

2710 19 940 0

Электр изоляциялаш мойлари

9.

3917 29 000 0

3917 40 000 0

Пластмассадан тайёрланган қувурлар, найчалар, шланглар ва уларнинг фитинглари (масалан, бирикмалар, тирсаклар, гардишлар); бошқа пластмассадан тайёрланган қаттиқ қувурлар, найчалар ва шланглар; бошқалар; чоксиз ва ишлов берилган ёки ишлов берилмаган юзали, узунлиги кўндаланг кесим максимал ўлчамидан ошадиган, лекин ишлов берилмаган фитинглар

10.

3919 90 000 0

Пластмассадан тайёрланган ўзи ёпишадиган, рулонларда ёки рулонсиз плиталар, листлар, плёнка, лента, тасма ва бошқа ясси формалар; бошқалар

11.

3926 90 970 9

Пластмассалар ва улардан тайёрланган буюмлар; бошқалар

12.

8311 10 000 9

Ёйли электр пайвандлашда ишлатиладиган қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган, қопламали электродлар

13.

8415 81 001 0

Махсус ишлаб чиқариш биноларида микроиқлимни сақлаб туриш учун ҳарорат ва намликни автоматик тарзда ростлайдиган саноат кондиционерлари

14.

8481 10 990 8

8481 80 819 0

Қувур ўтказгичлар, қозонлар, резервуарлар, цистерналар, баклар ёки шунга ўхшаш сиғимлар учун кранлар, клапанлар, вентиллар ва шунга ўхшаш арматуралар, шу жумладан редукцион ва ҳароратни тартибга солувчи клапанлар; бошқалар

15.

8481 40 900 0

Сақловчи ёки юк туширувчи клапанлар; бошқалар

16.

8481 20 900 9

Пневматик куч трансмиссиялари учун тартибга солувчи клапанлар; бошқалар

17.

8504 40 910 0

Электр трансформаторлар, статик электр ўзгартиргичлар (масалан тўғрилагичлар), индуктивлик ғалтаги ва дроселлар; статик ўзгартиргичлар; бошқалар;

18.

8536 90 010 0

Электр занжирлар учун дастлабки йиғилган элементлар

19.

8537 10 990 0

Пультлар, панеллар, консоллар, столлар, тақсимловчи шитлар ва электр токини бошқариш ёки тақсимлаш учун 8535 ёки 8536-товар позицияларидаги икки ёки ундан ортиқ ускуналар билан жиҳозланган, шу жумладан 8517- позициядаги коммутацион қурилмалардан ташқари, 90-гуруҳдаги асбоблар ёки мосламаларни ва рақамли бошқарув аппаратларини ўз ичига олган электр аппаратуралар учун бошқа асослар; бошқалар

20.

8501 52 200 9

Бошқа кўп фазали ўзгарувчан ток двигателлари (AC мотор)

21.

8501 32 000 2

Электр двигателлар ва генераторлар (электр генератор қурилмаларидан ташқари) (DC мотор)

22.

8538 90 920 0

Электрон модуллар

23.

8540 89 000 0

Термокатодли, совуқ катодли ёки фотокатодли лампалар ва электрон найчалар, (масалан, вакуум ёки буғ ёки газ билан тўлдирилган лампалар ва найчалар, симобли ёй тўғрилагич лампалар ва найчалар ҳамда электрон нурли найчалар, телевизион узатувчи найчалар); электрон лампалар ва бошқа найчалар

24.

8542 31 901 0

Электрон интеграл микросхемалар; монолит интеграл микросхемалар

25.

9032 89 000 0

Автоматик созлаш ва бошқариш учун асбоб-ускуналар ва мосламалар

26.

9603 50 000 9

Механизм, асбоб-ускуна ва транспорт воситаларининг қисми бўлган чўткалар; бошқалар

ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига» сўзларига ҳамда «2024 йил августдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан» сўзлари «2028 йил 1 январга қадар қайтариш шарти билан» сўзларига алмаштирилсин.;
б) 7-банддан «ва чарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошисидан «, шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошисидан «, Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 1-иловаси қуйидаги мазмундаги 792 позицияси билан тўлдирилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси