Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Айни вақтда қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судлар ваколатига ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари ва бошқа қонун ҳужжатларига пухта ишлаб чиқилган тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилганидан; бу соҳадаги хорижий тажриба ўрганилганидан; судлар томонидан қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий, процессуал механизмлари ишлаб чиқилганидан; суд ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари тизими кадрларини тегишлича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда бошқа тайёргарлик тадбирлари ўтказилганидан кейин изчиллик билан амалга оширилиши лозим.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодексларига, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида», «Прокуратура тўғрисида»ги қонунларига қамоққа олишга санкция бериш, қамоқда сақлаш муддатларини узайтириш тартиби ва жараёнларини белгиловчи, шунингдек судгача иш юритиш босқичида инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш, унинг дахлсизлигини таъминлаш борасида қўшимча кафолатларни белгиловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин. Шу билан бирга мазкур Фармоннинг 1-бандига мувофиқ нафақат қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари, балки идоравий ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган норма ва нормативлар ҳам қайта кўриб чиқилиши зарур.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси