Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 10, 252-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинмоқда).
Геологик материалларнинг давлат экспертизаси ушбу Қонун 29-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва (ёки) улардан фойдаланиш учун ҳамда чиқиндиларни сақлаш, кўмиб ташлаш учун фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкалари бўйича ўтказилади.
Ер қаъри мониторингини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда дарёларнинг ўзанларини, каналлар ва коллекторларни тозалашда лицензия олиш талаб қилинмайди.
ушбу Қонуннинг 36,
37,
39,
40 ва
401-моддаларида назарда тутилган қоидалар бажарилмаган тақдирда.