2. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бузишларни маъмурият томонидан бартараф этиш ҳақидаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёзма кўрсатмаларининг ҳуқуқий воситалар билан бажарилишини таъминлаш.
5. Меҳнат қонунлари ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш бўйича вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва муассасаларнинг иш тажрибасини ўрганиш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.
1. Меҳнат ҳақидаги қонун ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга риоя қилинишини, шунингдек, маъмурият, мулкдор томонидан жамоа шартномаси шартлари, меҳнат битимларининг бажарилишини ва уларнинг амалдаги қонунларга мувофиқлигини текширишга назорат қилиш учун олдиндан огоҳлантирмасдан ва исталган пайтда вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, кичик корхоналар ва кооператив хўжаликларга бемалол кириш.