Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 24.11.2009
Ҳужжат 15.05.2008 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, 1994 йил 3 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 533-сонли «Давлат божи ставкалари» ва 1993 йил 19 августдаги «Давлат божи, йиғимлар ва бошқа солиқсиз чет эл валютасидаги тўловлар ставкалари тўғрисида»ги 423-сонли қарорларига, талабларини қатъий бажаришга қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 110-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, фақатгина жисмоний шахс давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкин. Давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек, уларнинг миқдорини камайтириш эса жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 328-моддаси ва 336-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, ушбу кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, судларга бериладиган аризалардан давлат божи ариза берилгунга қадар тўланади. Шунга кўра фуқаролик ишлари бўйича тарафларни суд харажатларини тўлашдан озод қилиш масаласи судья томонидан даъво аризасини қабул қилиш вақтида, зарур ҳолларда эса ҳал қилув қарори чиқаришда ҳал қилинади.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сонли «Давлат божи, йиғимлари ва бошқа солиқсиз чет эл валютасидаги тўловларнинг ставкалари тўғрисида»ги қарорига 2 ва 3-сон Иловаларга мувофиқ, чет эл фуқароси иштирокидаги ёки чет эл валютасида ундириш амалга ошириладиган низолар юзасидан судга тақдим этилган даъво аризаларидан давлат божи чет эл валютасида (АҚШ долларида ёки унга тенглаштирилган суммада) даъво қийматининг 10 фоизи миқдорида тўланиши судларга тушунтирилсин.
14. Давлат божи ундириш билан бир вақтда судья ҳал қилув қарорида суд чиқимларини ундириш ҳақида ҳам кўрсатиши лозим. Фуқаролик-процессуал кодексининг тегишли моддасида кўрсатилган суд чиқимларининг рўйхати кенгайтирилиши мумкин эмас. Ишни кўриш ёки ҳал қилув қарорининг ижроси юзасидан сарфланган, лекин мазкур моддада кўзда тутилмаган, харажатлар ундирилиши мумкин эмас.
15. Фуқаролик-процессуал кодексининг тегишли моддасига мувофиқ, тарафлар мулкий аҳволларига қараб, суд жараёнининг ҳар қандай босқичида суд харажатларини тўлашни кечиктиришни ёки бўлиб-бўлиб тўлашни, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтиришни суддан сўрашга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат божини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддасида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади. Бож Қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонунда қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилишга тегишлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337-моддасига биноан судларнинг қарорлари устидан апелляция, кассация ҳамда назорат тартибида келтирилган аризалардан, даъво аризаси (шикоят) берилганда тўланиши керак бўлган қийматнинг эллик фоизи, мулкий низолар бўйича эса — низо юритилаётган суммадан ҳисоблаб чиқариладиган бож қийматнинг эллик фоизи миқдорида бож олинади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси