Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2013
Ҳужжат 03.02.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
2. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни мазмунига кўра, тадбиркорлик — тегишли субъектлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккалчилик асосида ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолиятдир.
Судлар, шуни эътиборда тутишлари керакки, айбдорнинг муқаддам тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жинояти учун ЖК 72-моддаси тартибида белгиланган синов муддати даврида, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташи давомида ёки жазони ўтаб бўлгандан сўнг судланганлик ҳолати тугалланмасдан, ёхуд қонунда белгиланган тартибда олиб ташланмасдан тадбиркорликка оид ҳуқуқбузарликни содир этганда ҳам унинг муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши талаб қилинади. Жиноят кодекси муайян моддаларининг тегишли қисмлари диспозицияларида назарда тутилган квалификация белгилари мавжуд бўлган жиноят содир этилган ҳоллар бундан мустасно.
5. Судлар, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишларини кўришда юридик шахс ташкил этган ҳолда бундай фаолият билан шуғулланаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари раҳбарларининг ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги ЖКнинг иқтисодиёт асослари ва хўжалик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи бобларидаги моддалар диспозицияси билан қамраб олинса, қўшимча равишда мансабдорлик жиноятлари билан квалификация қилинмаслигини назарда тутишлари керак.
6. Тушунтирилсинки, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ЖК 167-моддаси билан жавобгарликка тортишда мулкчилик шаклларига алоҳида эътибор қаратилиши, жумладан хусусий фирма ва корхоналар, деҳқон (фермер) хўжаликлари мулкдорлари ўз мулкларини шахсий мақсадларда тасарруф қилганликлари учун ушбу модда билан жавобгарликка тортилишлари мумкин эмас.
7. Судлар қилмишни ЖК 184-моддаси билан квалификация қилишда тадбиркор амалда олган фойда (даромад)дан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаган бўлиши шартлигига эътибор беришлари лозим.
Фойда (даромад)ни қасддан яширишнинг белгилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида»ги 483-сонли қарорига 1-Иловада қатъий кўрсатилган бўлиб, булар: ҳужжатларни сохталаштириш (тузатиш, ноқонуний тўғрилаш); қалбаки бошланғич бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш; фойдаланилмаган моддий харажатларни ишлаб чиқариш ҳисобига қўшиб ҳисобдан чиқариш; корхонада ишламайдиган, лекин ҳисобда турадиган ходимларга иш ҳақи ёзиш йўли билан меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини ошириш; сотишдан олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни қасддан камайтириш); моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини ва амортизация (эскириш) миқдорини сунъий равишда ошириш ёки норматив (лимит)ларни нотўғри қўллаш; ҳужжатларни йўқ қилиш ёки уларни тақдим этишни рад этиш; сотиш жойларида бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан тегишли равишда расмийлаштирилмаган маҳсулот (товар)ларнинг мавжуд бўлиши; давлат рўйхатидан ўтмасдан ва солиқ органларида ҳисобда турмасдан хўжалик (тадбиркорлик) фаолиятини юритиш; давлат солиқ хизматининг ёзма билдиришномаси мавжуд бўлгани ҳолда икки ва ундан ортиқ манбалардан даромад олувчи жисмоний шахслар томонидан барча даромадлари ҳақида декларация тақдим этмасликдан иборат.
ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятларга доир ишларни кўришда судларнинг эътибори тадбиркорнинг қилмишида юқорида қайд этилган ҳолатлардан бири мавжуд бўлиши зарурлигига қаратилсин.
ЖК 184-моддаси диспозициясида кўрсатилган «анча миқдор», «кўп миқдор» ва «жуда кўп миқдор» тушунчаларига баҳо беришда олинган фойда (даромад)нинг миқдоридан эмас, балки тўланмаган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлар суммасидан келиб чиқилади.
Қонун мазмунига кўра (Солиқ кодексининг 133-моддаси) агар солиқ, йиғим, бож ёки бошқа мажбурий тўловларни бирон тури бўйича ортиқча тўланган суммалар ўрни, бошқа тур бўйича қасддан тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қопласа, шахс маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайди.
8. Судлар тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунлари, «Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига риоя этилганлигига, жумладан, назорат қилувчи органлар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашмаганлигига, текширишнинг қонунийлиги, даврийлиги ва белгиланган муддатларда ўтказилганлигига ҳамда «Текширишларни рўйхатга олиш Китоби»га бу ҳақда тегишли ёзувлар киритилганлигига эътибор беришлари керак.
Бундай қонунбузарлик ҳолларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан судлар, тегишли муносабат билдиришлари ва уларни МЖтК 2411-моддаси билан жавобгарликка тортиш масаласини, етарли асослар аниқланган ҳолларда эса, белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этишлари лозим.
9. Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда (тегишли акциз маркаларисиз ва ҳоказо) муомалага киритиш (МЖтК 1861-моддаси ва ЖК 1861-моддаси) деганда, уни ҳақ эвазига сотиш ёки тижорат мақсадида бошқа моддий қимматликларга айирбошлаш, шунингдек гаровга қўйиш, қарз эвазига ўтказиш тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164-моддаси ва Жиноят кодексининг 189-моддасида назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишнинг субъекти сифатида фақат белгиланган тартибда савдо ёки хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тушунилади. Бу ҳуқуқбузарлик товарлар бевосита савдо қоидалари бузиб муомалага киритилганда (сотилганда), шунингдек, хизмат кўрсатиш қоидалари бузилганда содир этилган ҳисобланади.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 июндаги ПФ-3076 ва 11 июлдаги ПФ-3105-сонли фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сонли, 13 июндаги 208-сонли, 12 июлдаги 248 ва 249-сонли, 19 июлдаги 257-сонли, 20 августдаги 295-сонли қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 31 августда 1169-рақами билан рўйхатга олинган «Юридик ва жисмоний шахслар томонидан истеъмол товарларини олиб келиш ва сотиш тартиби тўғрисида»ги Низомда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар моддий бойликларини олиб киришнинг ва муомалага киритишнинг янги тартиби белгиланган.
13. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддасига кўра шахс ҳуқуқбузарлик фактини инкор этган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳар қандай иш унинг кўриб чиқилиши қайси ваколатли давлат органига (мансабдор шахсга) тааллуқлилигидан қатъи назар, судлар томонидан кўрилади. Шунинг учун ҳам судлар бундай ишларни ўз иш юритувларига монеъликсиз қабул қилишлари ва мазмунан ҳал этишлари лозим.
14. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига кўра тенг юридик кучга эга бўлган норматив ҳужжатлар бир-бирига зид келган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади. Жумладан, божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда судлар ушбу масалада Божхона кодексида белгиланган нормаларни қўллашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси