09.04.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2352
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 09.04.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2352
Kuchga kirish sanasi
19.04.2012
Ҳужжат 19.04.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2005 й., 2-сон, 8-модда) мувофиқ ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда), «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 10-сон, 537-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси Регламентига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб юритилади) мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини (кейинги ўринларда лойиҳалар деб юритилади) тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчилар деб юритилади) киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Лойиҳани ишлаб чиқувчи орган, ишлаб чиқилаётган лойиҳанинг турини белгилаши лозим. Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган орган ваколати ва Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 8, 10 ва 11-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 138-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида»ги фармойиши талабларига эътибор қаратиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Лойиҳанинг қарор қисмидаги бандлари (кичик бандлар, хатбошилар) билан мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 39-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш ёки маъқуллаш назарда тутилган бўлса, лойиҳанинг тегишли тузилмавий бирлиги ва у томонидан тасдиқланаётган (маъқулланаётган) ҳужжатнинг номи бир-бирига мос равишда баён этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. МазкурУслубий кўрсатмаларнинг 55-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳа, топшириқ берилган орган томонидан тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таклиф ва мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа таклиф ва мулоҳазалар билан имзоланади, мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 115-бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Таклиф ва мулоҳазалар билан имзолаш мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 95-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

НАМУНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси бўйича
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
а) тузилган вақти ва жойи;
б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;
г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;
д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;
е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;
ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;
з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар);
и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.
Тўлдирилмоқда

4. Мол-мулкни олиб қўйиш тўғрисида ваколатли орган мансабдор шахси томонидан протокол тузилади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
а) тузилган вақти ва жойи;
б) протоколни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
в) мол-мулк эгаси ва мол-мулк олиб қўйилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, манзили, паспортига оид маълумотлар ва шу кабилар), уларни аниқлаш имконияти бўлмаган ҳоллар бундан мустасно;
г) мол-мулкни олиб қўйишда иштирок этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар, агар улар бўлса;
д) ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг мазмуни;
е) мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;
ж) ҳуқуқбузарнинг тушунтириш хати;
з) олиб қўйилаётган ҳар бир буюмнинг номи ва миқдори, унинг ўзига хос белгилари (оғирлиги, узунлиги ва бошқалар).
Қимматли қоғозларни олиб қўйишда олиб қўйилган қимматли қоғозларнинг умумий миқдори, уларнинг тури ва қимматли қоғозларнинг эмитенти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
и) олиб қўйилаётган мол-мулкнинг сақланиши таъминланиши, шу жумладан ҳам буюмларнинг ўзини, ҳам улар вақтинча сақланаётган жойни муҳрлаб қўйиш, агар бу ишлар амалга оширилган бўлса.
Ваколатли органнинг мансабдор шахси олиб қўйиш тўғрисидаги протокол тўғри тузилганлиги, шунингдек унда ушбу бандда назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилиши учун жавобгар бўлади.
Қўшимчалар қимматли қоғозларни олиб қўйишда ва кейинчалик уларнинг миқдори, турлари ва эмитент ҳақидаги маълумотлари бўйича низолашиш имконияти бўлмаганда баённомани тўғри тузиш мақсадида киритилади.

Қўшимчалар мулкни олиб қўйишни олиб борувчи, ваколатли идораларнинг мансабдор шахсларнинг мулкни олиб қўйиш баённомасини кейинчалик уларни амалга ошириш учун тўғри ва ҳар томонлама тузишлари учун жавобгарликларини ошириш мақсадида киритилмоқда. Шуни қайд қилиб ўтиш лозимки, мулкни олиб қўйиш баённомаларида барча керакли маълумотлар, шу билан бир қаторда олиб қўйилган мулкнинг сифатига доир тавсифлар кўрсатилмаяпти, бу эса ўз навбатида мулкнинг алмашинуви ёки бошқача тарзда ўзгаришига ва шикастланиши учун шароит яратишга сабаб бўлмоқда

6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт тайинлайди.
Тўлдирилмоқда

6. Олиб қўйилган мол-мулкнинг истеъмол, фойдаланиш, қайта ишлаш учун яроқлилигини экспертизадан ўтказиш, шунингдек уни баҳолаш мақсадида ваколатли органнинг мансабдор шахси уч сутка мобайнида, тез бузиладиган товарларга нисбатан эса — бир сутка мобайнида эксперт ва баҳоловчини тайинлайди.
Мажбурий сертификатланиши керак бўлган (этил, озиқ-овқат спирти, алкоголли маҳсулотлар, пиво, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, озиқ-овқатга биологик актив қўшимчалар, озиқ-овқат қўшимчалари бундан мустасно) ва улар бўйича мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлмаган олиб қўйилган маҳсулотлар бўйича ушбу маҳсулотни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан уни сертификатлаштириш ва белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома берилади.
Ишнинг оғирлик даражаси, ҳажми ва туридан қатъи назар, керакли ҳужжатларни топширган вақтдан 10 иш кунидан 1 ойгача муддатда мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади ва берилади.

«Маҳсулотлар ва хизматларни
сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига биноан мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот агарда у сертификатлаштириш талабларига мувофиқ эмаслиги сабабли сертификатлаштиришдан ўтмаган бўлса сотиш тақиқланади.
Агарда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулот хавфсизлик талабларига мос келмаса у сотилиши мумкин эмас ва йўқ қилиниши лозим. Шунинг учун мулкнинг бирхиллаштириш талабларигамос келиши предметига қаратилган текширув мулкнинг давлат ҳисобига ўтказилиши ёки йўқ қилиниши ҳақидаги саволларни ҳал қилишдан олдин ўтказилиши лозим.
Олиб қўйилган маҳсулот сертификатлаштирилиши олиб бориладиган муддат назарда тутилган

24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) диний ташкилотларга далолатнома бўйича бепул берилади.24. Диний маданиятга тегишли буюмлар (тарихий, бадиий, илмий ва бошқа маданий қимматга эга бўлган, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва тошлар бўлган буюмлардан ташқари) кейинчалик далолатнома бўйича диний ташкилотларга текин бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага берилади.Ўзгаришлар кўрсатиб ўтилган предметларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага кейинчалик диний ташкилотларга бериши мақсадида киритилмоқда.
60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Бунда, агар сотилган мол-мулк қийматидан давлат органларининг махсус ҳисоб рақамларига чегиришлар амалга оширилган бўлса, у ҳолда қийматнинг тегишли суммаси ушбу органлар ҳисобидан тўланади.

60. Мол-мулк қийматининг баҳоси (суммаси) қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Чиқариб ташланмоқда

Қоплаш пропорционал олиб борилиши тўғрисидаги норма 59-бандда берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси бўйича
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон
«Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори

3. Бош вазир котибияти, ахборот таҳлил департаментлари ва бошқа таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириб боришни таъминлаш, улар ишининг самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига Аппарат Раҳбари лавозими киритилсин. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Раҳбари мақомига кўра Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Белгилансинки, Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича — тегишли равишда Бош вазирга ва унинг ўринбосарларига; ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунадилар.
Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари зиммасига:
Бош вазир котибияти, ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари ишларини мувофиқлаштириб бориш;
Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда имзолаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти котибиятига ва Бош вазирга тақдим этиш;
Вазирлар Маҳкамаси комплексларида ва аппаратнинг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва топшириқларининг бажарилиши бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш;
Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда тегишли аппаратнинг таркибий бўлинмаларига бош мутахассис ва етакчи мутахассис кадрларни танлаш;
аппарат мутахассислари ва ходимларининг иш ва касб малакаси даражасини ошириш, уларни мунтазам равишда аттестациядан ўтказиш масалалари юклансин.

Ўз кучини йўқотмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 апрелдаги ПҚ–834-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида»ги қарорининг 1-бандига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати раҳбари лавозими тугатилиб, ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси лавозими киритилган. Ушбу Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 2-банди билан Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ваколатлари белгиланган.

Кейинги таҳрирга қаранг.

НАМУНА

Вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳасига берилган таклиф ва эътирозлари бўйича
КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАР ЖАДВАЛИ

Таклиф этилаётган таҳрир

Манфаатдор органларнинг таклиф ва эътирозлари

Кўриб чиқиш натижалари

33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари ҳолатлари кўрсатилиши мумкин.

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
Намунавий низомнинг 33-банди қуйидаги таҳрирда баён қилиниши таклиф қилинади:
«33. Ҳуқуқбузарликнинг содир этилишига кўмаклашувчи ҳолатлар, сабаблар ва шароитлар, шунингдек эксперт хулосасида ўз аксини топмаган ҳолда, уларни бартараф этиш бўйича ташкилий-техникавий тавсиялар экспертнинг алоҳида маълумотномаси экспертнинг хулосасига илова қилиниши мумкин».

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
.
«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш учун аҳамиятга молик бўлган ва суд экспертининг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар хулосанинг мажбурий элементларига дахлдордир, Намунавий регламентнинг 33-бандидаги «ҳолатлар» сўзини чиқариб ташлаш лозим деб ҳисоблаймиз.

Қабул қилинмади.
«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасида эксперт хулосасининг тузилиши тартиби белгиланган. Мазкур модданинг учинчи қисми хулосасида ҳуқуқбузарлик сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишга доир ташкилий-техникавий тавсиялар кўрсатилган бўлиши мумкинлиги назарда тутилган. Шунга ўхшаш норма Жиноят-процессуал кодекси 184-моддасининг учинчи қисмида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2991-моддасида берилган.
Шу билан биргаликда қайд қилиб ўтиш лозимки, экспертнинг алоҳида маълумотномаси процессуал ҳужжат ҳисобланмайди, бу эса ўз навбатида иш юзасидан далил бўлиб ҳисобланмаслигини билдиради.
Қабул қилинди.
33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«33. Эксперт хулосасида қоидабузарлик сабаблари ва уларни содир этишга имкон берган шароитлар, шунингдек уларни бартараф этишнинг ташкилий-техникавий тавсиялари кўрсатилиши мумкин».

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат суд эксперти лавозимига тайинлашда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган таклиф ва эътирозларнинг
КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАР ЖАДВАЛИ

Таклиф этилаётган таҳрир

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таклиф ва эътирозлари

Кўриб чиқиш натижалари

Номланиши
Давлат суд экспертини лавозимга тайинлашда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
1. Давлат суд экспертини лавозимга тайинлашда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бутун матн бўйича «лавозимга тайинлашда» деган сўзлар «статус олиш учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин. Қабул қилинмади.
«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи бандига асосан давлат суд эксперти — давлат суд-экспертиза муассасасининг ўз хизмат вазифаларини бажариш тартибида суд экспертизасини ўтказувчи суд экспертидир.
Кўрсатиб ўтилган Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ давлат суд эксперти лавозимини олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича кейинги тайёргарликдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эгаллаши мумкин.
Шунингдек, лойиҳанинг номланиши суд экспертизаси тўғрисидаги Қонуннинг амалга оширилиши бўйича Тадбирлар режаси 1 бўлимининг 1-бандида назарда тутилган.
Бундан ташқари, таклиф асослантирилмаган.

Низом лойиҳаси бўйича

18. (Биринчи хатбоши) Мажлис давомида Комиссия ўзининг кўриб чиқиши учун тақдим этилган материалларни ўрганади, аттестация қилинувчига суд-экспертнинг фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, суд экспертизасининг назарий асослари, аниқ эксперт мутахассислиги бўйича саволларга жавоб беришни таклиф қилади, шундан кейин унинг махсус билимлари даражасини баҳолайди.18-банд «амалий» сўзидан сўнг «назарий» сўзлари билан тўлдирилсин.Қисман қабул қилинди.
Суд экспертизасининг амалий асослари мавжуд бўлмаганлиги сабабли «назарий асослар» сўзлари «назарий асослар ва амалий масалалар» сўзлари билан алмаштирилган.
25. Комиссиянинг қарори асосида эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмаси томонидан ходимга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат суд эксперти лавозимига тайинланиши бўйича аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилади. Гувоҳнома Комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади ҳамда гувоҳномани берган эксперт муассасаси муҳри билан тасдиқланади.
Гувоҳнома давлат суд экспертининг малакасини тасдиқлаш мақсадида берилади ва фақат эксперт муассасасининг хизмат гувоҳномаси кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади.
25-банд. «эксперт муассасасининг кадрлар бўйича бўлинмаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Бериш тартиби идоранинг ички ЭККси билан белгиланади.
Қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат эксперти мақомига эга бўлган эксперт бошқа эксперт муассасасига ишга ўтаётган тақдирда, ўзининг мақомини эксперт-малака комиссиясида янги иш жойи бўйича тасдиқлайди. Шу билан бирга, илгари берилган гувоҳнома бекор қилинади».
Қабул қилинмади.
Ушбу бандда ходимларга давлат суд эксперти лавозимига аттестацияни ўтиши ҳақидаги гувоҳноманинг аниқ ким томонидан берилиши саволи қўйилмаган — кадрлар бўйича бўлинма, Комиссия раиси, эксперт муассаса раҳбари ёки ушбу масала ҳар бир эксперт муассасанинг ички иши бўлганлиги учун экспертлик муассасаси тегишли бўлган вазирлик, агентлик раҳбари. Бунда ходимларга топшириладиган гувоҳномани ким тайёрлаши (бериши) назарда тутилган. Шу билан биргаликда лойиҳага ортиқча ҳавола қилувчи норманинг киритилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Ходимнинг тайёргарлик ва билим даражаси у ишлаш учун ўтган экспертлик муассасасининг талабларига мос келмаслиги мумкин. Шунингдек, битта экспертлик муассасасининг аниқ ихтисослик бўйича эксперт ишининг хусусияти бошқасининг хусусиятларидан фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун бошқа экспертлик муассасасига ўтувчи экспертнинг мажбурий тайёргарлиги тартибини белгилаш мақсадга мувофиқ.
Бундан ташқари таклиф асослантирилмаган.
Кейинги таҳрирга қаранг.