Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида

1-ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ТУЗИЛМАСИ

3-ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш учун 2012 йилда қўшимча хайрия ёрдами кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар рўйхати

4-ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Фарғона минтақавий филиали биносини мукаммал реконструкция қилиш учун 2012 йилда хайрия ёрдами кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар рўйхати

5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

Ҳужжат 28.06.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимлари чекланган сони 109 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 50 нафар этиб белгилансин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 сентябрдаги 267-сон қарорида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида 2012 йилда Марказнинг моддий-техника базасини янада ривожлантириш учун 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотлар томонидан 1407,0 млн сўм миқдорида қўшимча равишда ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши маълумот учун қабул қилинсин.
4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ва ташкилотларнинг улар томонидан Марказнинг Фарғона минтақавий филиали учун бинони мукаммал реконструкция қилиш мақсади учун ихтиёрий хайрия ёрдами кўрсатилиши тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
Фарғона шаҳри ҳокимлиги ва Марказ билан биргаликда ушбу қарорнинг 6-бандида кўрсатилган бинони балансдан балансга бериш - қабул қилиб олишни амалга оширсин, бинонинг сақланишини ва ундан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 2-банднинг биринчи хатбошидаги «унинг ходимларининг чекланган сони 69, шу жумладан бошқарув ходимлари 40 нафар этиб белгилансин» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
иккинчи хатбошидаги «жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари)» сўзлари «болалар» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчихат бошидаги «имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар» сўзлари «болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчихат бошидаги «жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга» сўзлари «болаларга» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги «асаб ва руҳияти бузилган, жисмоний нуқсони бўлган, ногирон ва сурункали оғир касалликларга чалинган болаларнинг, шунингдек етим болалар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси