Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжат 30.04.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. Қарорнинг 3-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси» сўзлари «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«6. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни келиш визаси амалда бўлиши муддатига вақтинча рўйхатдан ўтказганлик ҳамда вақтинча рўйхатдан ўтказишни виза амалда бўлишининг узайтирилган муддатигача узайтирганлик учун:
— 1 ойгача20 АҚШ доллари
—2 ойгача40 АҚШ доллари
—3 ойгача60 АҚШ доллари
—6 ойгача100 АҚШ доллари
— 1 йилгача200 АҚШ доллари
7. МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини, шунингдек, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлардан келган, собиқ СССР паспортлари бўлган, паспортларида фуқаролик белгиси бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатдан ўтказганлик учун:
— уч суткадан олти ойгача муддатга 5 АҚШ доллари
— олти ойдан ортиқ муддатга 10 АҚШ доллари
8. Чет эл фуқароларининг, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасида доимий яшаши учун кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун». 50 АҚШ доллари

а) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;

б) фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида;

в) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга кетиш ҳуқуқини берувчи ижозат ёзувини қўйиб берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

г) Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс миллий паспортига ёки унинг ўрнини босувчи пайтнинг ўзида кетиш ва келиш визаси берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

д) кетиш ва келиш ҳуқуқини берувчи илгари берилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтириш бундан мустасно)

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

е) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида;

ж) чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида;

з) чет эл фуқароларига, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигини исботлай ололмаган шахсларга яшаш учун берилган йўқотиб қўйилган рухсатнома ўрнига янгисини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

и) йўқотиб қўйилган паспортлар ва уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишга оид ҳужжатлар ўрнига янгисини берганлик учун

мазкур банднинг тегишли равишда «а», «б», «е» кичик миқдорларда».


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси