Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

×
 ×
Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

2-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Асосий тушунчалар

4-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари

5-модда. Жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик

6-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш кафолатлари

7-модда. Гендер-ҳуқуқий экспертиза

8-модда. Гендер статистикасини шакллантириш

2-боб. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасини тартибга солиш

9-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

10-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат бошқаруви

11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

12-модда. Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг ваколатлари

13-модда. Давлат органларининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

14-модда. Давлат органларидаги ваколатли шахснинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

15-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги иштироки

3-боб. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

16-модда. Давлат хизмати соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

17-модда. Давлат хизматидаги лавозимларни эгаллаш учун танловларда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши

4-боб. Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

18-модда. Сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

19-модда. Сайлов комиссияларини шакллантиришда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш

5-боб. Иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

20-модда. Иқтисодий соҳада ҳамда тадбиркорлик фаолиятида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

21-модда. Меҳнат муносабатларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

22-модда. Жамоа шартномалари ва келишувларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

23-модда. Ижтимоий ҳимоя соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

24-модда. Оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

25-модда. Уй меҳнатини бажаришда тенг муносабатлар кафолатлари

6-боб. Таълим, илм-фан, маданият ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

26-модда. Таълим, илм-фан ҳамда маданият соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

27-модда. Соғлиқни сақлаш соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари

7-боб. Якунловчи қоидалар

28-модда. Жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш фактлари устидан шикоят қилиш

29-модда. Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

30-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

31-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

32-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

Ҳужжат 03.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Шархланаётган моддада жинс бўйича камситиш ҳисобланмайдиган ҳолатлар кўрсатиб ўтилган. Мазкур моддада жинс бўйича камситиш деганда нима тушунилиши ҳақида сўз юритилмаган. Қонуннинг 3-моддасида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш тушунчаларига таъриф берилган. Бундан келиб чиқиб шахсни жинс бўйича камситиш тушунчасини қуйидагича таърифлаш мумкин. Яъни, жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олмасликка қаратилган ҳар қандай тарзда фарқлаш, истисно этиш ёки чеклаш, шу жумладан оилавий ҳолати, ҳомиладорлиги, оилавий мажбуриятлари туфайли камситиш, шунингдек, шаҳвоний шилқимлик қилиш, тенг меҳнат ва малака учун ҳар хил ҳақ тўлаш, шунингдек, бир жинсдаги шахсларни бошқа жинсдаги шахсларга нисбатан ноқулайроқ ҳолатга тушириб қўядиган вазиятларни, ҳолатларни ёки мезонларни яратиш, шу жумладан гендер тенгсизликни оммавий ахборот воситалари, таълим, маданият орқали тарғиб этиш, муайян жинсдаги шахслар учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шарт-шароитлар ёхуд талабларни белгилаш жинс бўйича камситиш деб ҳисобланади. Берилган таърифдан келиб чиқиб эса жинс бўйича камситишни 2 турга жинс бўйича бевосита камситишга ва жинс бўйича билвосита камситиш кабиларга ажратишимиз мумкин бўлади. Бундан ташқари “Хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенциясига мувофиқ “хотин-қизларнинг камситилиши” деганда, ҳар қандай фарқ жинсий белгиларига кўра истисно қилиш, чеклаш, тан олмаслик, йўққа чиқариш ёки бўшаштиришга йўналтирилган, аёллар фойдаланаётган ёки амалга ошираётган ҳар қандай сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва бошқа соҳада оилавий шароитидан қатьи назар эркак ва аёлларга тенглик асосида инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар берилиши тушунилади.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қонуннинг мазкур моддасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ушбу соҳада давлат бошқаруви механизмлари белгилаб қўйилди. Хусусан, хотин-қизларнинг гендер камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташкил этилди. Таъкидлашимиз ўринлики, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари аёлларга эркаклар билан тенг шароитларда: барча кишиларнинг ажралмас ҳуқуқи сифатида меҳнат қилиш ҳуқуқини, ишга олинаётган пайтда тенг имкониятларни, эркин касб танлаш ва таълим олиш ҳуқуқини, пенсияга чиққанда, ишсиз, бетоб ва ногирон бўлган тақдирда ижтимоий таъминот ҳуқуқини, саломатлигини ва меҳнат шароитларининг хавфсизлигини сақлаш ҳуқуқини таъминлайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан аёлларга давлат хизматидан, бошқарувнинг барча даражаларида давлат ва жамоат ишларини бошқаришда иштирок этишда эркаклар билан тенг равишда фойдаланиш таъминланади. Гендер тенглик жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Бугун оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қонунга мазкур модданинг киритилганлиги аёлларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичларида иштирок этиш имкониятларини янада оширилишига хизмат қилади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратиш устувор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Хотин-қизлар ва эркаклар ҳокимият вакиллик органларига сайлаш ва сайланишда тенг ҳуқуқли эканлиги барча сайловлар ва оммавий референдумларда овоз бериш ва оммавий сайланадиган органларга сайланишда, давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш ҳамда давлат лавозимларини эгаллаш, шунингдек, давлат бошқарувининг барча буғинларида давлат вазифаларини амалга оширишда ва мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаёт муаммолари билан шуғулланадиган ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва уюшмаларнинг фаолиятида қатнашишда намоён бўлади.
 LexUZ шарҳи
Шархланаётган модда хотин-қизлар ва эркаклар ижтимоий имтиёзлардан тенг асосларда фойдаланишини кафолатлайди. Яъни хотин-қизлар ва эркаклар: яшаш шароитини яхшилаш, уй-жой сотиб олиш, таъмирлаш, уй-жой қуриш, қурилиш моллари сотиб олишлари учун имтиёзлар. Бунда ипотека кредитлари, фоизсиз қарз бериш кабилар назарда тутилади. Давлат органлари ва ташкилотларида ишлайдиган хотин-қизлар ва эркаклар учун тўй-тантаналари ва бошқа тадбирлар ўтказиш учун ташкилот томонидан бериладиган бир марталик моддий ёрдам, оғир бетоб ходимларга даволаниш учун бир марталик ёрдамлар олиши ҳам улар учун ижтимоий имтиёзлар белгиланганлигини кўрсатади. Бундан ташқари қариганда, боқувчисини йўқотганда олинадиган нафақалар, пенсия таъминоти, давлат томонидан қўшимча имтиёзлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда бериладиган ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланишда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси