Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат 25.10.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 326-моддасига мувофиқ давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Маъмурий ишлар бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ муносабатлар СК ХVII бўлими, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 12-боби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари тўғрисида»ги 533-сонли қарори билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, қонунга кўра, (СК 337-моддаси) учинчи шахслар ишга мустақил талаблар билан киришганида давлат божи умумий асосларда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Судга давлат божи тўланмаган ариза келиб тушганда, судья қонун бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар рўйхатига аризачи кириши ёки кирмаслигини текшириши шарт (СК 3301-моддаси). Агар аризачи қонунга кўра, давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса ва аризада уни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммасини ҳамда ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг аризачининг умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини кўрсатган ҳолда аризани қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради (МСИЮтК 134-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Судларга тушунтирилсинки, давлат божини қайтариш асослари СК 342-моддасида назарда тутилган бўлиб, унинг маъносига кўра, давлат божи қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми, бошқа ҳолларда эса тўлиқ ҳажмда қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш МСИЮтК 115-моддаси билан тартибга солинади. Шу сабабли суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан боғлиқ ҳолатларни текшириши, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва, нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафдан (тарафлардан) ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. МСИЮтК 162-моддасига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат, бу масала ҳал қилув қарори чиқариш вақтида ечилмаган ҳолдагина чиқарилиши мумкин.
21. Судлар назарда тутиши лозимки, СК 3301-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар (1, 9, 11, 12-бандларида кўрсатилган шахслардан ташқари) суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация, назорат шикояти билан мурожаат қилганда давлат божидан озод этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси