Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарорига мувофиқ ҳамда Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфасини ўзида акс эттирувчи мамлакатимиз пойтахтига кириб келишда янги архитектура ечимларини яратиш, аҳоли учун сайр қилиш ва ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган барча хизматларни ўзида мужассам этувчи янги тураржой массивлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида:
Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг «Yangi O‘zbekiston ko‘chasi» ишбилармонлик марказини ташкил этиш учун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан иловага мувофиқ танланган жами 241,93 гектар, шундан 198,12 гектар суғориладиган ер майдонининг ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пунктларининг шаҳар ва посёлкалар қурилиши ерлари тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3895-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида «Business city» замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сон
қарорига мувофиқ амалга оширади ҳамда унга мазкур қарорларда назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади;