29.07.2022 йилдаги ПҚ-337-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.07.2022 йилдаги ПҚ-337-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.2022
Ҳужжат 29.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, таэквондо (WT)ни олимпия спорт тури сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
11. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов) Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда 2023 йил 1 январдан бошлаб 3-иловага мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатадиган спорт тури — таэквондога қизиқишини ошириш мақсадида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этсин, уларга мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактаби ва бошқа муассасадан тренер-ўқитувчиларни жалб қилсин.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси ҳузурида таэквондо (WT) бўйича (кейинги ўринларда — таэквондо) U 19 республика профессионал клубини ташкил этиш.

1. Таэквондо (WT) бўйича U 19 республика профессионал клуби фаолиятини самарали ташкил қилиш.

2022 йил декабрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов)

2. Таэквондо (WT) бўйича 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги» мусобақасини ўтказиш.

Ҳар йили март

2.

Илғор тажрибани жорий этиш мақсадида Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва мутахассисларни маълум бир муддатга юбориш (ротация қилиш).

1. Таэквондо ривожланмаётган ҳудудларга тренерлар ва тегишли мутахассисларни юбориш (ротация қилиш), уларни бириктириш, режа ва шартларни ишлаб чиқиш.

2. Тажриба сифатида Сирдарё ва Хоразм вилоятларини танлаш.

2022 йил декабрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Сирдарё (Ғ. Мирзаев)

ва Хоразм (Ф. Эрманов)

вилоятлари ҳокимликлари

3.

Ҳудудларда таэквондо бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш.

2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшлар келажакда таэквондо бўйича олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш.

3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.

4. Маҳалла, туман ва шаҳарларда олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар иштирокида ёш таэквондочилар учун доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

5. Туман (шаҳар) саралаш босқичларининг узлуксиз ўтказилишини жорий этиш.

6. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этган иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишини йўлга қўйиш.

2022 — 2024 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларидаги таэквондо бўлимларини қўллаб-қувватлаш.

1. Олис ва чекка ҳудудлардаги спорт муассасаларининг таэквондо бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгилаш.

2. Олис ва чекка ҳудудлардаги спорт муассасаларининг таэквондо бўлимлари фаолиятини таҳлил қилиш ва натижадорликни баҳолаш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Мактабгача ёшдаги болаларда таэквондонинг «Пумсе» (poomsae) йўналишига қизиқиш уйғотиш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларида «Kids таэквондо» лойиҳасини ишга тушириш.

2023 йил январь

Ижрочилар, ҳомийлар, грант ва бошқа маблағлар

Мактабгача таълим вазирлиги (Б. Онорбоев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (келишув асосида)

2. Лойиҳа доирасида танланган мактабгача таълим ташкилотларини таэквондо бўйича инвентарь ва кийимлар билан таъминлаш.

2023 йил апрель

6.

Таэквондочиларнинг спорт тиббиёти бўйича билимларини ошириш.

1. Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Андижон ва Бухоро давлат тиббиёт институтлари спорт тиббиёти кафедралари томонидан Корея Республикасининг етакчи спорт тиббиёти клиникалари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ташкил этиш.

2. Семинар-тренингларни спорт кардиологияси, травматологияси ва ортопедияси, фармакологияси, спортчиларнинг саматик касалликларини даволаш, иммунитетни коррекциялаш (тузатиш), функционал ташхис (диагностика), спорт жароҳатидан кейинги реабилитация ҳамда спортчиларнинг машғулотлар ва мусобақа юкламаларидан кейинги реабилитацияси каби мавзуларда амалга ошириш.

2022 йил сентябрдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

7.

«Таэквондо (WT) ҳамма учун» дастурини амалга ошириш.

1. Таэквондони таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш.

2. Таълим муассасалари, маҳаллаларда таэквондо бўйича тўгаракларни ташкил қилиш.

3. Таэквондо бўйича нодавлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш, уларни қўллаб-қувватлаш.

4. Ҳудудларда таэквондо инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш.

2022 йил декабрдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиш харажатларини қоплаб бериш тартибини жорий этиш.

«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Спорт-таълим муассасаларида таэквондо бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини такомиллаштириш ва уни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш.

1. Ўқув режа ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Аслонов, Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва ўқув дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий қилиш.

2022 йил декабрь

9.

Таэквондо билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган адабиётларни яратиш.

1. Спорт қаҳрамонлари ҳаёти жозибали баён этилган бадиий адабиётларни яратиш.

2. Машҳур спортчилар тажрибасини кўрсатиб берувчи ўқув адабиётлар яратиш ва улардан машғулотларда фойдаланишни йўлга қўйиш.

2022 йил давомида

Ижрочилар, ҳомийлар ва бошқа маблағлар

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов, А. Аслонов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

10.

Электрон таълим ресурсларида таэквондо бўйича машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика ягона очиқ маълумотлар базасини яратиш.

1. Таэквондо бўйича электрон дарсликлар, машқ жараёнларини видеолавҳаларда акс эттирувчи электрон методик қўлланмалар яратиш.

2. Электрон дарслик ва қўлланмаларнинг республика ягона очиқ маълумотлар базасини яратиш.

2022 йил апрель

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабоев),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

11.

Ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида таэквондо ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш.

1. Таэквондо бўйича етакчи хорижий давлатларнинг (Корея Республикаси, Хитой, АҚШ, Россия, Хорватия, Сербия, Италия ва бошқ. ) илғор тажрибасини ўрганиш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов)

2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда ушбу мамлакатлар спортчиларининг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил ноябрь

12.

Халқаро таэквондо федерацияси (World Taekwondo), Осиё таэквондо уюшмаси (WT Asia) ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг таэквондо бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Таэквондо бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Корея Республикаси, Хитой, АҚШ, Россия, Хорватия, Сербия, Италия давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорлигини кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

2022 йилдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

13.

Ўзбекистонда анъанавий тарзда таэквондо бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.

1. Республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь — Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивалини ўтказиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига ажратилган маблағлар доирасида

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таэквондо ва паратаэквондо бўйича «G2» даражасидаги нуфузли «Uzbekistan Open» халқаро турнирини Тошкент шаҳрида ўтказиш.

2023 йил ноябрь

3. Мазкур мусобақалар ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш.

Мусобақалар якунлари бўйича

14.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали таэквондони кенг тарғиб қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида таэквондо бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида «Таэквондо WT» махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида таэквондони кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ва намойиш этиш;

спорт журналистларининг таэквондо ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа),

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2022

2023

2024

2025*

1.

Ўзбекистонда таэквондо билан доимий шуғулланувчилар

Нафар

26 000

28 000

30 000

32 000

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

2.

Спорт-таълим муассасаларида таэквондо билан шуғулланувчилар

Нафар

23 200

24 000

25 000

26 000

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

3.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги таэквондо тўгараклари

Сон

30

60

80

100

Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

4.

Спорт-таълим муассасаларидаги таэквондо бўйича тренерлар

Нафар

1 175

1 250

1 300

1 350

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

5.

Таэквондо бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар

Нафар

5

10

15

20

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси, Спортни ривожлантириш вазирлиги

6.

Спорт-таълим муассасаларидаги таэквондо бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Нафар

473

500

520

550

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

7.

Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган таэквондо мусобақалари

Сон

14

18

20

22

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

8.

Таэквондо бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш

Сон

8

12

14

16

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси

а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 4-илованинг номланишидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 13-банддаги «1 июлга» сўзлари «1 октябрга» сўзлари билан алмаштирилсин;

«

13.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида юриш, югуриш майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Ёшлик» ўйингоҳининг югуриш йўлакчаларини мукаммал таъмирлаш.

2022 йил март

Республика бюджети маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

2. Сурхондарё вилояти Денов тумани марказидаги ўйингоҳнинг югуриш йўлакларини резина қопламаларга ўзгартириш.

2022 йил декабрь

16.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида бадминтон майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Поп туманидаги 2-сон спорт мактабининг Чодак филиали учун «Олтинкон» маҳалласида 2 та бадминтон майдони қуриш.

2022 йил давомида

Республика бюджети маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Бандихон туман спорт мактабида бадминтон учун мўлжалланган спорт залини қуриш.

2022 йил давомида

».

а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «икки ой» сўзлари «уч ой» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг олтинчи хатбошисидаги «икки ой» сўзлари «уч ой» сўзлари билан алмаштирилсин;