04.08.2022 йилдаги ПҚ-346-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.08.2022 йилдаги ПҚ-346-сон
Kuchga kirish sanasi
04.08.2022
ушбу банднинг учинчи хатбошиси мазкур қарор кучга киргунга қадар белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уйларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Республикадаги муаммоли банк кредитлари мавжуд ҳар бир уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти юзасидан тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг хулосаси олинган тақдирда, жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиш қарори асосида уларнинг бошқариш усулини ўзгартириш.

Бунда, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг бошқарувида бўлган кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотларни жалб қилиш.

2022 йил 1 сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Кўп квартирали уйларни таъмирлаш учун умумий смета қийматининг 30 фоизини кўп квартирали уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариш тартибини амалиётда қўллаш ва унинг самарасини таҳлил қилиш ҳамда натижаси бўйича уй-жой мулкдорлари ҳисобидан жамғариладиган маблағнинг миқдорини қайта кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2022 йил 1 ноябрь

Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Бир йилда бир марта ўтказиладиган таянч ва тўсиқ конструкциялар (умумий мол-мулк) бутлиги бўйича хатлов натижалари тўғрисида ҳисоботни ҳамда бузилган таянч конструкцияларни тиклаш юзасидан таклифларни Ҳукуматга киритиш.

2022 йил 1 октябрь

Уй-жой фонди инспекцияси, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ва тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва уларни кўп квартирали уйларни бошқариш органларига етказиш.

2022 йил 1 ноябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

5.

Мазкур қарорнинг 5- ва 6-бандларидан келиб чиқиб, кўп квартирали уйларнинг қурилишига оид шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини такомиллаштириш.

2022 йил 1 октябрь

Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

6.

Уй-жой мулкдорлари ширкатларини тугатиш ва давлат реестридан чиқариш бўйича тартибни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил 1 январь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк

7.

Кўп квартирали уйларни бошқарувчи ташкилотларнинг ягона статистик маълумотлари тўлиқ юритилиши ҳамда уларнинг рейтингини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичида алоҳида кўрсатилишини таъминлаш.

2023 йил 1 январь

Давлат статистика қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

8.

Кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишига жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган кўп квартирали уйга туташ ер участкаларини ушбу уйга хизмат кўрсатувчи бошқариш органига кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан уч йилгача бўлган муддатга ҳақ эвазига ёки текинга ижарага бериш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 октябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

9.

Фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулк қурувчи томонидан бошқарувчи ташкилотга сақлаш ва бошқаришга топширилганда, ушбу мол-мулк солиқ солиш объекти ҳисобланмаслиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 238-моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 ноябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

10.

Бухоро шаҳрида тажриба тариқасида иссиқлик, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш, чиқиндиларни олиб чиқиш ва кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкни сақлаш учун мажбурий бадал тўловларини ягона шахсий ҳисобварақ орқали амалга оширишни жорий этиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил 1 май

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

Бино ва иншоотларни кўп квартирали уйлар тоифасига ўтказиш борасидаги амалиётни таҳлил қилиб, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 1 ноябрь

Қурилиш вазирлиги, Олий суд, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

12.

Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказишда амалга оширилиши керак бўлган тўловларни (шу жумладан, кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловларни) жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уйнинг бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил 1 ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги

13.

Кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкалари ва уларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда жами 2 миллион, Тошкент шаҳрида эса 1 миллион туп мевали ва манзарали дарахт-буталар кўчатларини экиш.

2022 йил куз ва 2023 йил баҳор мавсумлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

14.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини Тошкент шаҳридаги кўп квартирали уйларда турли аварияларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда тегишли хизматларнинг фавқулодда вазиятларга зудлик билан жавоб беришга тайёрлигини таъминлаш мақсадида «Рақамли пойтахт» ахборот-таҳлил марказига фойдаланувчи сифатида улаш. Уланиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, етишмаётган маблағларни — республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш.

2022 йил 1 сентябрь

Т?шкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги

15.

Самарали ҳамкорлик қилиш учун ташкил қилинган «Xalq nazorati» интерактив сервис хизматига келиб тушаётган мурожаатларни онлайн мониторинг қилиш ҳамда камчиликларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида мурожаатларни тегишли бошқариш органига юбориш чораларини кўриш ва уларнинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш.

Доимий равишда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

16.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланадиган режа-графикка қатъий амал қилган ҳолда, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг «Xalq nazorati» интерактив сервис хизматига босқичма-босқич уланишини таъминлаш.

2023 йил якунига қадар

Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

17.

«Tashkent Index» мажмуаси ҳудудига ташқи муҳандислик-коммуникация (ичимлик ва оқова сув) тармоқларини тортиш ишларини якунлаш чораларини кўриш.

2022 йил якунига қадар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ

18.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Ягона ҳисоб-китоб маркази» ҳамда унинг шаҳар (туман), туманлараро филиаллари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг шаҳар ва туман филиалларини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

2022 йил 1 сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Германия, Франция, Грузия ва Япония каби илғор давлатларнинг эскирган ва авария ҳолатидаги тушган уй-жойларни янгилаш бўйича жойларга чиққан ҳолда тажрибасини ўрганиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида»ги 18-сон қарорини такомиллаштириш юзасидан таклифларни Ҳукуматга киритиш. Бунда, эскирган ва авария ҳолатидаги уй-жойларнинг мулкдорларини янги уй-жой билан таъминлаш бўйича тартибини ҳам белгилаш.

2023 йил 1 январь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

а) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-банддан «ва «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналарини» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-банднинг тўртинчи хатбошисидан «ва «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналарини (кейинги ўринларда — «ТТХ» ДУК)» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 17-банднинг биринчи хатбошисидаги «ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларни» сўзлари «ташкилотларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 15-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва «ТТХ» ДУКларни» сўзлари чиқариб ташлансин;
иловада (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш схемаси):
6 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қарорга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 4-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а» ва «д» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: