Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат 29.03.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи

Қайта ташкил қилинаётган (номи ўзгартирилаётган) ташкилотнинг тўлиқ (расмий) номи

Қайта ташкил қилинаётган (номи ўзгартирилаётган) ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

1.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази.

Марказ давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва самарали фойдаланиш, шу жумладан ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш, давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш, ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади.

2.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти давлат ва хусусий мулкларнинг аукцион, танлов ва бошқа савдоларини ташкил этади.

3.

«Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» давлат унитар корхонаси.

«Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш, ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш, давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни амалга оширади.

4.

«Бинолардан фойдаланиш дирекцияси» давлат муассасаси

«Бино ва мол-мулкларни вақтинчалик сақлаш дирекцияси» давлат муассасаси.

Бино ва мол-мулкларни вақтинчалик сақлаш дирекцияси Вазирлар Маҳкамаси ва таъсисчи топшириқларига мувофиқ мол-мулкларни сақлаш ва самарали бошқариш вазифаларини амалга оширади.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Масъул бўлган раҳбар

Бажарилган ишларнинг пировард натижаси

I. Давлат активларини бошқариш агентлигининг асосий фаолият йўналишларини белгилаш, қабул қилинган ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларни амалга ошириш

1.

Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини юритишни мувофиқлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳаларидаги фаолият йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

Бунда:

1) давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини юритишни мувофиқлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳаларидаги Давактив агентлиги зиммасига юклатилган асосий вазифаларни (12 дан ортиқ) белгилаш;

2) Давактив агентлигига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб, марказий аппарат, таркибий тузилмалар, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларининг функцияларини (70 га яқин) белгилаш;

3) Давактив агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

Мазкур нормаларни ўзида акс эттирган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов,

А. Миралиев,

Б. Усмонов

Давактив агентлиги таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари аниқ белгиланади.

Ортиқча ишламайдиган, такрорий, бугунги кунда амалда бўлган, лекин ўз аҳамиятини йўқотган 8 га яқин функциялар чиқариб ташланади.

Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўғри йўлга қўйилади.

2.

Давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини юритишни мувофиқлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган концепция, стратегия ва «йўл хариталари»ни қайта кўриб чиқиб ва таҳлил қилиб, уларни Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2023 йил III чорак

А. Ортиқов,

А. Миралиев,

Б. Усмонов

Давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарда самарали дивиденд сиёсатини юритишни мувофиқлаштириш, тўловга қобилиятсизлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган концепция, стратегия ва «йўл хариталари» қайта кўриб чиқилиб ва таҳлил қилиниб, улар Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларига мувофиқлаштирилади.

II. Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ечим топишга йўналтирилган чора-тадбирлар

1.

Давлат муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат кўчмас мулк объектларини кескин қисқартириш.

Тасдиқланган рўйхатлар асосида 1 001та акция пакетлари (улушлари), 1 046та кўчмас мулкларни савдога чиқариш.

2023 йил IV чорак

А. Ортиқов,

А. Миралиев,

Б. Усмонов

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги улуши қисқартирилади, хусусий сектор учун қўшимча имкониятлар яратилади. 2025 йилнинг якунига қадар давлат иштирокидаги корхоналар сони 2021 йилга нисбатан 75фоизга қисқартирилади.

2.

Давлат мулки ҳисобини юритиш, унинг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлаш.

Бунда:

қарорда белгиланган республика мулклари, жумладан кўчмас мулклар ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давактив агентлигига ўтказилади;

давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналар ташкил этилиши ҳамда давлат улушларининг пайдо бўлиши ва миқдори ўзгариши билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни давлат хизматлари марказлари электрон тизимига Давактив агентлигининг тегишли буйруғини электрон ахборот алмашинуви орқали олгандан кейин рўйхатдан ўтказишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади;

давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилади.

Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш бўйича Давактив агентлигининг розилиги бўлмаган тақдирда уларни давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтказишни тақиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Мазкур қарорда белгиланган давлат акция пакетларини (улушлари)ни Давактив агентлигига ўтказиш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Мазкур чора-тадбирлар натижасида:

асослантирилмаган давлат иштирокидаги корхоналар ташкил этилиши чекланади;

мулкдор ва тартибга солувчи функцияларини бир вақтнинг ўзида амалга ошириш натижасида юзага келадиган манфаатлар тўқнашуви бекор қилинади.

3.

Давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий қилиш, уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ва дивиденд сиёсатини такомиллаштириш.

Бунда:

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан жалб этилган экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган Давлат иштирокидаги корхоналар учун янгиланган Корпоратив бошқарув қоидалари ва Ахлоқ кодекси корхоналар бошқарув органлари томонидан графикка мувофиқ 2023 йил давомида тасдиқланади;

корхоналарнинг ички ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш орқали давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбари ва унинг ўринбосарлари танлов асосида тайинланади (сайланади);

қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органига ахборотлар ва маълумотлар тақдим этилмаганда ёки ўз вақтида тақдим этилмаганда ижроия органи раҳбарлари рағбатлантирилмаслиги юзасидан корхоналарнинг ички ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади;

халқаро молия институтлари ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда тасдиқланадиган корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш методологияси ва мезонлари асосида давлат иштирокидаги корхоналар рейтингини шакллантириш.

50та давлат иштирокидаги корхоналарга Корпоратив бошқарув қоидалари ва Ахлоқ кодекси жорий этилиши натижасида корхоналар ва бошқарув органларининг фаолияти самарадорлиги ошади, манфаатлар тўқнашувининг олди олинади;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг раҳбарлик лавозимларига Давактив агентлигининг электрон тизими орқали танлов асосида малакали мутахассислар, шу жумладан маҳаллий ва хорижий менежерлар жалб этилиши таъминланади, раҳбарларнинг масъулияти ҳамда корхоналар фаолиятининг самарадорлиги оширилади;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти устидан мониторинг ўрнатилади ва бошқарув органлари фаолиятига баҳо берилади, шунингдек, корхоналар фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади;

кузатув кенгаши фаолиятига баҳо берилиб, малакали ва тажрибали кадрлар жалб этилади, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳолаш имкони яратилади.

4.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ички ҳужжатларига мазкур корхоналар ва уларнинг улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритиш ёки уларнинг хўжалик жамиятлари устав капиталида иштирок этиши, ягона таъсисчи бўлган корхоналарни қайта ташкил этиш бўйича келишувларни ҳамда йирик кўчмас мулк объектларини сотиш масалаларини Давактив агентлиги билан келишган ҳолдаамалга ошириш юзасидан тегишли ўзгартиришларни киритиш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Давлат мулкидан самарали фойдаланиш, мол-мулкларнинг ноқонуний тасарруф этилишининг олдини олиш ва уларнинг иқтисодиётдаги улушини камайтиришга эришилади.

5.

Фонд биржаси ички ҳужжатларига фонд биржасига чиқарилган давлат акция пакетларини сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат савдо жараёнларидакамида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат бериш бўйича ўзгартиришлар киритиш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Давлат акция пакетларини сотишда тенг рақобат тамойили жорий этилади ва активлар нисбатан юқори нархда сотилади.

6.

«Наврўз боғи» МЧЖдаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ улуши ва бошқа давлат иштирокидаги корхоналар улушларини Давактив агентлигига ўтказган ҳолда сақлаш ва уни янада ривожлантириш чораларини кўриш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Жамиятда корпоратив бошқарув тамойиллари жорий этилади, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратилади.

7.

Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг шохобчаларини сақлаш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида уларни Давактив агентлигига ўтказиш.

2023 йил III чорак

А. Миралиев

Шохобчалардан самарали фойдаланиш, уларни очиқ ва шаффоф тарзда ижарага бериш имконияти яратилади.

8.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖнинг камида 10 фоиз акцияларини маҳаллий фонд бозорида халқ IPOсини ўтказиш учун савдоларга чиқариш.

2023 йил IV чорак

Б. Усмонов

Маҳаллий аҳоли фонд бозорига жалб этилади, мазкур корхоналарда корпоратив бошқарув тамойиллари жорий этилади.

9.

Давлат ихтиёридаги истироҳат боғларини хатловдан ўтказиб, уларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Истироҳат боғларининг ягона ёндашув асосида бошқарилиши натижасида уларнинг фаолият самарадорлиги ошади.

10.

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан давлат мулкини ижарага бериш бўйича расмийлаштирилган шартномалар бўйича ижара тўловларини ундиришни ва унинг тақсимотини Солиқ қўмитаси томонидан «E-ijara» электрон дастури орқали амалга ошириш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Ижарага берилган давлат мулки объектлари бўйича ижара тўловларини мазкур тизим орқали ўз вақтида ва тўлиқ ундириш имконияти яратилади.

III. Бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, давлат харидлари шаффофлигини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун тенг имкониятлар яратиш орқали давлат харидлари жараёнида рақобатни ривожлантириш

1.

Давлат активларини баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотлар хизматларинингбошланғич қийматини аниқлаш тартибини жорий этиш.

Давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этишда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг бошланғич қийматини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил I чорак

Б. Усмонов

Тенг рақобат асосида баҳоловчи ташкилотларни жалб этишга эришилади, баҳоловчи ташкилотлар хизматлари учун харажатлар 15 фоизга қисқаради.

2.

Давлат активларини сотиш учун халқаро ва маҳаллий маслаҳатчи ва ташкилотларни жалб этишда энг яхши таклифларни танлаб олиш хусусиятларини белгилашни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Халқаро ва маҳаллий маслаҳатчи ва ташкилотларни жалб этишда тенг рақобат таъминланади.

3.

Умидсиз солиқ қарзи мавжуд тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнида давлат органларининг такрорловчи функцияларини қисқартириш ҳамда бюджет харажатларини камайтириш.

Вазирлар Маҳкамасининг Умидсиз солиқ қарзи мавжуд тадбиркорлик субъектларини давлат хизматлари марказлари орқали идоралараро маълумотлар алмашинувини йўлга қўйган ҳолда тугатиш тартиби тўғрисидаги қарори лойиҳасини киритиш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш учун сарфланаётган вақт (бир ярим йил) ўртача уч баробарга қисқаради, ушбу жараёнларда давлат солиқ хизмати органлари, Мажбурий ижро бюроси ва суд бошқарувчиларининг такрор функциялари қисқартирилади, бу йўналишда судларда кўриб чиқиладиган ишлар ўртача 4 баробарга қисқариб, 7миллиард сўм иқтисод қилинади.

IV. Энергияни тежаш, унинг самарадорлигини ошириш ва соҳага қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жалб қилиш

1.

Давактив агентлигининг барча ҳудудий бошқармалари биноларини қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтказиш.

2023 йил IV чорак

А. Миралиев

Натижада, 1 245минг кВт электр энергия иқтисод қилинади.

2.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг 2023 йил учун тасдиқланган бизнес-режалари уларнинг энергетик эҳтиёжларини қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобидан ва табиий газдан фойдаланувчиларни кўмирга ўтказишни таъминлаш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилишини ҳамда келгуси йиллар бизнес-режаларини ишлаб чиқишда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини ошириб боришни таъминлаш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

100дан зиёд давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини энергия тежамкорлик принциплари асосида ташкил этишга эришилади.

V. Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини такомиллаштириш, бу соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш

1.

Баҳолаш соҳасидаги энг яхши халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, баҳолаш фаолияти соҳасида ўзини-ўзи бошқариш механизмларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, баҳолаш хизматлари сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил IV чорак

Б. Усмонов

Баҳолаш фаолияти соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, баҳолаш хизматлари сифатини ошириш ва мамлакатимизда хусусий мулк дахлсизлиги ва мол-мулкнинг ҳақиқий бозор баҳосини шакллантириш ва ишончлигини таъминлаш имконини беради.

2.

Баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини хисобга олишни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2023 йил IV чорак

Б. Усмонов

Ягона баҳолаш миллий стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш орқали баҳолаш хизматлари сифатини, активларнинг якуний қиймати ишончлилигини таъминлашга шунингдек, мулкдор ва давлатга зарар етказиш хавфини камайтиришга, хорижий инвесторларнинг тан олинган халқаро стандартлар асосида активларни баҳолашга ишончини оширишга ҳамда илғор хорижий баҳолаш амалиётини жорий этишга эришилади.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги 161-сон қарори билан ташкил этилган Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини такомиллаштириш.

2023 йил III чорак

Б. Усмонов

Натижада баҳолаш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, баҳолаш ташкилотларининг профессионал жамоат бирлашмаларида ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш, низоли вазиятларда баҳолаш объектлари бўйича баҳолаш материалларини судлар сўровларига кўра Эксперт комиссияси томонидан экспертизадан ўтказиш механизмини такомиллаштириш ва шу орқали фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига баҳолаш хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш имконини беради.

4.

Баҳолаш хизматлари истеъмолчилари томонидан баҳоловчи ташкилотлар ҳолатини шаффофлик, ишончлилик ва рақобат принциплари асосида таҳлил ва прогноз қилиш, уларнинг бозорда эгаллаган ўрни ҳамда бошқа мезонларга қараб таҳлил қилиш мақсадида баҳоловчи ташкилотлар рейтинги ва рэнкингини жорий этиш ва уларни баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмалари веб-сайтларида эълон қилиш.

2023 йил IV чорак

Б. Усмонов

Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмаларида 265 та баҳолаш ташкилотлари томонидан амалга оширилган баҳолаш хизматлари бўйича ягона маълумотлар базаси шаклланади ва хизмат кўрсатиш соҳасида баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг рейтингини ва рэнкингини аниқлаш имкони яратилади.

5.

Риэлторлик соҳасидаги энг яхши халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, соҳанинг ўзини-ўзи бошқариш механизмларини ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, риэлторлик хизматлари сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил IV чорак

Б. Усмонов

Қонуннинг қабул қилиниши риэлторлик хизматлари кўрсатиш жараёнлари ва тартиблари такомиллашишига ҳамда кўчмас мулкнинг айланмаси ва операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш ва соҳани тартибга солиш механизмлари ривожланишига олиб келади.

6.

Кўчмас мулк бозорини рақамли трансформация қилиш мақсадида риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда риэлторлик хизматларини «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиш имконини берувчи мультилистинг тизимларини ташкил этишда хусусий секторга кўмаклашиш.

2023 йил IV чорак

Б. Усмонов

Давактив агентлиги ва риэлторлик фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмалари билан биргаликда хусусий мультилистинг ахборот тизимларини ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига амалий ёрдам кўрсатиш орқали риэлторлик хизматларини ривожлантиришга ва хизматлар сифатини яхшилашга эришилади.

Риэлторлик ташкилотлари томонидан мультилистинг тизимида амалга оширилган битимлар таҳлили асосида кўчмас мулк бозорининг ҳолати, бозордаги талаб ва таклиф ҳақида ҳаққоний ахборотни шакллантириш ва нархларнинг шаффофлигини таъминлашга эришилади.

VI. Соҳани ривожлантириш дастурлари учун грант ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш

1.

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази учун электрон платформанинг техник вазифасини ишлаб чиқиш учун Жаҳон банкининг техник кўмагини жалб қилиш.

2023 йил IV чорак

Б. Усмонов

Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази учун электрон платформани такомиллаштиришга эришилади. Бунда, бўш турган объектлар, ижарага бериладиган давлат объектлари рўйхати, ижара шартномалари ва уларни электрон маълумотлар базасида қидириш, мулкни ижарага бериш бўйича интерактив хизматлар электрон платформа орқали амалга оширилади.

2.

Давлат активларини бошқариш соҳасини рақамлаштиришни амалга ошириш ҳамда соҳага боғлиқ ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида Германия Молия вазирлигининг техник кўмагини жалб қилиш.

2023 йил III чорак

А. Миралиев

Германия Молия вазирлиги томонидан жалб қилинган GIZ ва Indecon consulting ташкилотларининг халқаро тажрибаси давлат активларини бошқариш самарадорлигининг ошишига хизмат қилади.

3.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Германиянинг Mangold consulting компанияси кўмагида Давактив агентлиги ходимларининг хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги салоҳиятини ошириш бўйича техник кўмак жалб қилиш.

2023 йил III чорак

А. Миралиев

Давактив агентлиги ходимларининг давлат активларини бошқариш, хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги салоҳиятини оширишга эришилади.

VII. Давактив агентлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан назорат функцияларини «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, коррупция омилларини бартараф этиш

1.

Давактив агентлиги тизимида Ички аудит хизмати томонидан аудит тадбирларини ўтказиш бўйича йиллик иш режа ишлаб чиқиш.

Бунда:

бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадлари ва харажатларини амалга оширилишини таҳлил қилиш ва уларнинг тўғри шаклланишини таъминлаш;

молиявий хавф-хатарларни баҳолаш;

баҳолаш натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарларни камайтириш.

Ҳар йили IV чорак

А. Миралиев

Б. Усмонов

Давактив агентлиги фаолиятидаги молиявий камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда келгусида молиявий камчиликларга йўл қўйилишининг олдини олишга эришилади.

2.

Давактив агентлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, уларнинг натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов,

А. Миралиев,

Б. Усмонов,

Қ. Ҳакимов

Давактив агентлиги фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф этиш ҳамда коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган йўналишларда коррупция ҳолатининг олдини олишга эришилади.

VIII. Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг моделини такомиллаштириш. Тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратиш

1.

Давлат мулкини хусусийлаштириш ва хусусийлаштиришдан кейинги мониторинг қилиш тартибини соддалаштириш.

Бунда:

кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги давлат намунасидаги ордер ва сертификатДавлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали QR-код қўйилган ҳолда берилади;

онлайн-аукцион савдоларда давлат мулки объектларини сотиб олган харидорлар билан шартномалар савдо натижаси бўйича баённома асосида «E-auksion» электрон савдо платформасидаэлектрон шаклда (шу жумладан электрон рақамли имзо орқали) расмийлаштирилади;

инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини ҳар чоракда тегишли вазирлик ва идоралар ходимларининг жойига чиққан ҳолда оралиқмониторинг қилиш тартиби бекор қилинади;

инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини «Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилиш ва тадбиркорларнинг электрон тизимга киритадиган маълумотлари орқали олиш йўлга қўйилади.

Мазкур бандда назарда тутилган нормаларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Хусусийлаштириш тўғрисидаги ордер ва сертификатни бериш жараёнини рақамлаштириш мазкур жараёнларда инсон омили аралашувини камайтиради, ўртача 600дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратади ҳамда бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади.

Олди-сотди шартномаларини электрон шаклда расмийлаштириш натижасида 500 га яқин тадбиркорлик субъектларига шартнома шартлари билан олдиндан танишиш имконияти яратилади ва ортиқча бюрократик тўсиқлар бекор қилинади.

Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларнинг электрон базасини «Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали олиш, 1 000 га яқин инвесторларга қўшимча қулайлик яратилишига, тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан ишончли маълумотларни олишга, олис ҳудудларда жойлашган объектлар бўйича киритилган инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни тезкор олишга замин яратилади.

2.

Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказишни соддалаштириш. Бунда:

суд бошқарувчилигига талабгорларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва уларга малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади;

аттестациядан ўтказиш учун мурожаатлар электрон шаклда қабул қилинади ва малака аттестатлари QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилади.

Мазкур бандда назарда тутилган нормаларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик таъминланади, малака аттестатини бериш муддати 10кундан3кунга қисқартирилади.

3.

Давлат мулки ва давлат иштирокидаги корхоналар мулкини ижарага бериш тўғрисидаги хабарни эълон қилиш муддатини 15 кунга қисқартириш, такрорий савдолар муддатини 5 кунгача қисқартириш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Давлат мулки ва давлат иштирокидаги корхоналар мулкини ижарага беришда аукцион савдоларининг қисқа муддатларда ўтказилиши мулкдан тезкорлик билан самарали фойдаланишни ташкил этиш имкониятини яратади.

4.

Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишнинг янги тизимини жорий этиш.

Бунда:

давлат кўчмас мулк объектлари, давлат улуши, давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари ҳамда уларга тегишли автотранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида эълон қилинади, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги ўрни ва улуши, молиявий натижалари, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши ва бошқа муҳим ахборотларини ўз ичига олувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг йиғма ҳисоботи ҳар йили 1 августга қадар Давактив агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

2023 йил 1 октябргача «Давлат мулки объектлари билан савдоларни ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш портали» яратилади, унда барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборотлар жойлаштирилади.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Давлат мулклари иштирокида амалга оширилаётган барча битимлар тўғрисидаги ахборотлар шаффоф ва ягона платформада мажбурий тарзда бепул эълон қилиб борилади, бозор конъюнктурасида шаклланадиган нарх бўйича таҳлилий ахборотлар манбаи ҳамда давлат мулкларидан самарали фойдаланиш жараёнини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш имконияти яратилади.

5.

Жисмоний шахсларга «Давлат мулки» электрон тизими орқали ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқини бериш.

Давактив агентлиги томонидан мазкур тартибни тасдиқлаш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Тадбиркорлик субъектлари томонидан бино ва иншоотларни аукцион орқали сотиб олиш жараёни енгиллашади.

6.

Барча давлат муассасаларининг асосий воситаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиш ёки ижарага бериш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Тадбиркорлик субъектлари учун объектларни аукцион орқали сотиб олиш имконияти яратилади.

Давлат муассасалари асосий воситаларини сотиш жараёнларини соддалаштириш, жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини оширишга эришилади.

IX. Соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш

1.

Агентликнинг 3тадавлат хизматини рақамлаштириш ва давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатишини жорий этиш.

2023 йил II чорак

Қ. Ҳакимов

«Инсон омили»нинг камайишига, вақт тежалишига, ортиқча сарсонгарчиликларнинг ҳамда коррупциянинг олдини олишга эришилади.

2.

«Давлат мулки» ахборот тизимининг «Банкрот корхоналар ва суд бошқарувчиларининг ҳисобини юритиш», «Давлат мулки ҳисобини юритиш», «Корпоратив бошқарув» ва «Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режа кўрсаткичлари ва самарадорлик муҳим кўрсаткичлари мониторинги» модулларини такомиллаштириш ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

2023 йил IV чорак

А. Миралиев,

Б. Усмонов

Ушбу модулларда ишлайдиган бошқарма ва бўлимларнинг иш фаолиятирақамлаштирилади, вазирлик ва идоралар маълумотларини онлайн равишда тўғридан-тўғри олиш имконияти яратилади.

3.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг асосий молиявий ва иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш.

2023 йил III чорак

А. Миралиев

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш), қувватларидан фойдаланиш даражаси ва ҳажми, молиявий-хўжалик фаолияти таҳлили ва корпоратив бошқарув тизимининг жорий этилиши ҳолатини мониторинг қилиш, уларнинг фаолиятига, шу жумладан бошқарув органлари фаолиятига баҳо бериш ва оператив қарорларни қабул қилиш имконияти яратилади.

4.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендларнинг ҳисобини юритиш бўйича электрон тизим яратиш.

2023 йил III чорак

А. Миралиев

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўланган дивидендлар юзасидан Солиқ қўмитасининг электрон базасидан маълумотларни олиш орқали, корхоналар томонидан ҳисобланган ва тўланган дивидендлар ва қарздорликлар бўйича ягона ва ишончли тизим яратилишига эришилади.

5.

Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши ва ижроия органи аъзолари порталини такомиллаштириш.

2023 йил III чорак

А. Миралиев

Республикада мавжуд 2 300 дан ортиқ давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари ва ижроия органи аъзолари тўғрисидаги маълумотлар марказлашган ҳолда ёритиб борилади.

6.

9та давлат органининг ахборот тизимини «Давлат мулки» ахборот тизимига интеграция қилиш.

2023 йил III чорак

К. Ҳакимов

Давлат мулки объектлари бўйича ягона электрон маълумотлар базаси яратилади.

7.

Баҳолаш соҳасида «Баҳолаш фаолиятининг ягона ахборот платформаси» электрон дастурини такомиллаштириш.

2023 йил III чорак

Б. Усмонов

Платформада электрон маълумотлар базасини шакллантиришга, баҳоловчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетлар очишга, уларнинг электрон реестрини ва рейтингини, баҳоловчи малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахслар рўйхатини юритишга, баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларни электрон қабул қилишга ҳамда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишини рақамлаштирилишига эришилади.

X. Соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш, тизим ташкилотларига ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш

1.

Ходимларнинг касбий компетенциясини ва масъулиятини ошириш, уларнинг ўз ваколатларини лозим даражада амалга ошириши, зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида мунтазам ва тизимли равишда ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш, шу жумладан хорижда ташкил этиладиган ўқув семинарларида ходимлар иштирокини таъминлаш.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун ташкил этилаётган турли малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ходимлар иштирокини таъминлаш ва бу орқали уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш.

Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда топ 1000 таликка кирган олий ўқув юртлари талаба ва битирувчиларини Агентлик соҳасига жалб қилиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, уларни муносиб лавозимлар учун захирага киритиш.

Олий ўқув юртлари битирувчиларини танлов асосида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларида амалиёт ўташлари учун шароит яратиш ҳамда улар орасидан ташаббускор, фидойи, салоҳиятли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрларни саралаб олиш.

2023 йил давомида

А. Ортиқов

Давактив агентлиги тизими кадрлар таркиби ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрлар билан бутланади.

Давактив агентлиги, унинг ҳудудий органлари ва таркибий тузилма ташкилотларида замонавий фикрлайдиган, профессионал сифатлар ва тажрибаларига эга, Агентлик олдига қўйилган вазифалар бажарилишини таъминлашга қодир бўлган раҳбар кадрлар таркиби шакллантирилади.

XI. Давактив агентлиги марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларининг тузилмаларини тасдиқлаш, улар таркибига киритилган муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштириш

1.

Давактив агентлиги марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларининг тузилмаларини тасдиқлаш.

Бунда:

Давактив агентлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотлари фаолиятини таҳлил қилиб, уларни қайта ташкил этиш чораларини кўриш;

Давактив агентлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалари ва тизим ташкилотларининг ходимларини лавозимларга тайинлаш ва қайта тайинлаш;

Давактив агентлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларини малакали, чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдириш.

2023 йил I чорак

А. Ортиқов

А. Миралиев

Б. Усмонов

Давактив агентлиги директори ўринбосарлари, департамент, бошқарма ва бўлимлар ҳамда ҳудудий ва таркибий тузилмаларнинг йўналишлар бўйича аниқ вазифалари белгилаб берилади.

Кадрлар танлаб олинади, мутахассис кадрларнинг ўз йўналишлари ва салоҳиятига қараб иш юритиши тартибга келтирилади.

2.

Давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан ходимлар учун белгиланган меъёрдан келиб чиқиб, самарали фойдалаништартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

А. Миралиев

Давлат органлари ва муассасалари, давлат иштирокидаги корхоналар маъмурий биноларидан самарали фойдаланишга эришилади.

3.

«E-auksion» электрон савдо платформасида қуйидагиларни амалга ошириш:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг бўш пул маблағларини депозитга жойлаштириш бўйича тижорат банклари ўртасида фоиз ошиб бориш тарзида банк капитали етарлилиги, банк капиталини унинг мажбуриятларига нисбати, ликвидлилик коэффициенти каби шартларни назарда тутган ҳолда аукцион савдоларини ўтказиш;

хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда сотиш бўйича савдоларни ўтказиш;

аукцион савдоларида амалга оширилган битимлар бўйича мулк тоифаси кесимида даврий таҳлилий-ахборотларни эълон қилиб бориш.

2023 йил II чорак

Б. Усмонов

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг бўш пул маблағларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг пул маблағларини депозитга жойлаштириш жараёнларини шаффоф тарзда амалга оширишга эришилади.

Хусусий сектор мулклари ҳамда асосий воситаларини реализация қилиш ва ижарага бериш жараёнлари тезлашади.

Барча турдаги аукцион ва танлов савдолари натижалари эълон қилиб борилади, бозор конъюнктурасида шаклланадиган нарх бўйича таҳлилий ахборотлар манбаи ҳамда давлат мулкларидан самарали фойдаланиш жараёнини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш имконияти яратилади.

4.

Давлат даромадига олинган мол-мулкларни, бундан озиқ-овқат маҳсулотлари, автомототранспорт, кўчмас мулк ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мулкий ҳуқуқлар мустасно, шартнома-воситачилик орқали фаолият юритувчи ташкилотлар буюртмасига кўра соддалаштирилган аукцион тамойиллари асосида электрон савдо дўкони орқали сотиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил III чорак

Б. Усмонов

Божхона, солиқ, суд ва бошқа органлар томонидан давлат даромадига олинган товар-моддий бойликларни шартнома-воситачилик асосларида реализация қиладиган савдо ташкилотлари буюртмасига кўра сотилаётган маҳсулотларни ягона платформага жойлаштиришга ҳамда савдоларни шаффоф тарзда амалга оширишга эришилади.

XII. Қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир-бирига мувофиқлаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига (3 дан ортиқ қонунларга) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов

А. Миралиев

Б. Усмонов

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади, бунда:

Давактив агентлиги тизимидаги ташкилотлар номлари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади;

номувофиқликлар бартараф этилади;

ўз аҳамиятини йўқотган, эскирган ва бугунги кунда ишламайдиган нормалар чиқариб ташланади.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига (10 дан ортиқ фармон ва қарорлар) ўзгартириш киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов

А. Миралиев

Б. Усмонов

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади, бунда:

Давактив агентлиги тизимидаги ташкилотлар номлари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади;

номувофиқликлар бартараф этилади;

ўз аҳамиятини йўқотган, эскирган ва бугунги кунда ишламайдиган нормалар чиқариб ташланади.

3.

Вазирлар Маҳкамасининг айрим ҳужжатларига (20 дан ортиқ қарорлар) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов

А. Миралиев

Б. Усмонов

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади, бунда:

Давактив агентлиги тизимидаги ташкилотлар номлари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади;

ўз аҳамиятини йўқотган, эскирган ва бугунги кунда ишламайдиган нормалар чиқариб ташланади.

4.

Давактив агентлиги ва Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисидаги янгиланган низомларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов

А. Миралиев

Б. Усмонов

Маъмурий ислоҳотларда белгиланган ваколатлар ва вазифалардан келиб чиқиб, ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилади.

5.

Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал мулк) объектларини бошқариш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов

А. Миралиев

Б. Усмонов

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади, бунда республика ва муниципал мулк объектларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади.

6.

Адлия вазирлиги билан биргаликда Давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирага (уйнинг бир қисмига) мулк ҳуқуқини эътироф этиш ваколатини маҳаллий ҳокимликларга ўтказишни назарда тутган ҳолда Давлат уй-жой фондига қарашли уйдаги квартирани (уйнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича ягона давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил III чорак

А. Ортиқов

Б. Усмонов

Давлат уй-жой фонди бўйича мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордернинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан электрон шаклда берилиши (йилига ўртача 2минг) ушбу жараёнга инсон омили ҳамда давлат ташкилотлари аралашувини қисқартиришга сабаб бўлади.

7.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

А. Ортиқов

А. Миралиев

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг соф фойдасини тақсимлаш ва дивидендларни ҳисоблаш тартиби ва механизми белгиланади, жумладан корхоналарнинг дивидендлари (йиғимлари) прогнозини шакллантириш тартиби, дивидендларни ҳисоблашда инобатга олиниши лозим бўлган ҳолатлар ва кўрсаткичлар, дивидендларнинг ҳисоби ва мониторингини юритиш тартиби белгиланади.

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ахборот тизимларидан олинадиган маълумот

Вазирлик ва идоралар номи

1.

Давлат корхоналари ва муассасалари, давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва улар таъсисчи (иштирокчи) бўлган юридик шахслар ҳамда улар таркибидаги юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектлари.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

2.

Давлат корхоналари ва муассасалари, давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва улар таъсисчи (иштирокчи) бўлган юридик шахслар ҳамда улар таркибидаги юридик шахслар, шунингдек уларнинг молиявий ҳисоботлари.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

3.

Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, молиялаштириш манбалари ва уларда ташкил этиладиган ишчи ўрни тўғрисида ахборот.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

4.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш фаолияти ва иқтисодий параметрлари тўғрисида ахборот.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг миллий иқтисодиётдаги (экспорт, асосий капиталга инвестиция, ишлаб чиқаришдаги ҳажмлари (саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, хизматлар) ва аҳоли бандлигидаги улушлари тўғрисида ахборот.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

5.

Давлат корхоналари ва муассасалари, давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва улар таъсисчи (иштирокчи) бўлган юридик шахслар ҳамда улар таркибидаги юридик шахслар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари маълумотлари.

Адлия вазирлиги

6.

Интеллектуал мулк объектлари.

7.

Давлат корхоналари ва муассасалари, давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва улар таъсисчи (иштирокчи) бўлган юридик шахслар ҳамда улар таркибидаги юридик шахсларнинг иш ўринлари сони.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

8.

Автотранспорт воситалари.

Ички ишлар вазирлиги

9.

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

10.

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси