Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат 20.11.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 152-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилган.
3. Жиноят ишларининг ҳарбий судлар судловига тегишлилиги «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 45-моддаси ва ушбу қонун билан тасдиқланган «Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Низомнинг 4-моддасида белгиланган.
19. ЖКнинг 280-моддасида назарда тутилган қилмишни квалификация қилишда субъектив томондан буйруқни эҳтиётсизлик оқибатида бажармаслик каби ҳаракатлар, яъни буйруқда белгиланган кўрсатмаларни бажармаслик, буйруқ билан тақиқланган ҳаракатларни бажариш ёки буйруқни талаб даражасида (кечиктириб, тўлиқсиз, ноаниқ) бажармаслик ҳисобланади. Шу билан бирга бўйсунмаслик жиноятидан (ЖКнинг 279-моддаси) фақат субъектив томонидан фарқ қилади, яъни жиноят ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик тарзидаги эҳтиётсизлик орқасида содир этилади.
Судлар шунга эътибор беришлари керакки, ЖКнинг 40-моддаси ҳамда Ички хизмат низомининг 38-банди талабидан келиб чиққан ҳолда, бўйсунувчининг ноқонунийлиги олдиндан аён бўлган буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиши, бошқача тарзда қасддан бажармаслиги ёхуд эҳтиётсизлик орқасида бажармаслиги ЖКнинг 279, 280-моддаларида назарда тутилган жавобгарликни келтириб чиқармайди.
20. Бошлиққа қаршилик кўрсатиш ёки уни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилиш билан боғлиқ ишларни кўришда судлар ЖКнинг 281-моддаси диспозицияси икки мустақил жиноят: бошлиққа қаршилик кўрсатиш ва бошлиқни хизмат вазифаларини бузишга мажбур қилишни ўз ичига олишини эътиборга олишлари лозим.
22. ЖКнинг 282-моддасида назарда тутилган жиноят таркибини бериш учун ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш бевосита бошлиққа нисбатан жанговар ҳолатда содир этилиши талаб этилади.
23. ЖКнинг 283-моддасида назарда тутилган баданга шикаст етказиш учун жиноий жавобгарлик агар бошлиққа нисбатан зўравонлик унинг ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлгандагина ҳосил бўлади.
26. ЖКнинг 285-моддаси 1-қисмида мунтазам равишда хўрлаш, камситиш, соғлиқнинг ёмонлашувига сабаб бўлган енгил ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш каби ўзаро муносабатларга оид устав қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Шу сабабли айбдорнинг ҳаракатларини ЖКнинг шахсга қарши жиноятларга тегишли моддалари билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди.
27. ЖКнинг 285-моддаси 2-қисми «а, б» бандларида бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ишлатиш орқали содир этилган жиноят учун жавобгарлик назарда тутилган.
ЖКнинг 285-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган «бир гуруҳ шахслар» тушунчаси ЖКнинг 29-моддасида берилган тушунча билан бир хил маънони англатади. Гуруҳ сифатидаги уставга зид зўравонлик ҳаракатлари қасд умумийлиги билан бирлашган икки ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилади ва уларнинг ҳар бири ЖКнинг 285-моддасида кўрсатилган жиноят субъекти бўлади ва жиноятда шерик сифатида иштирок этади. Бир гуруҳ шахсларнинг айримлари ҳарбий хизматчилар бўлмаган ҳолларда, уларнинг ҳаракатлари ЖКнинг 28-моддаси орқали квалификация қилиниши лозим. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят олдиндан ўзаро тил бириктириб ёки бириктирмасдан содир этилиши мумкин. Сўнгги ҳолда ҳаракатларни ЖКнинг 285-моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифлашнинг зарур шарти — ҳар бир айбдор уставга зид ҳаракатларини гуруҳ ичида бирлашиб содир этаётганлигини англаб етганлигидир.
28. ЖКнинг 285-моддаси 4-қисми «б» бандида назарда тутилган «бошқа оғир оқибатлар» деганда, айбдорнинг уставга зид ҳаракатлари билан сабабий боғланишда бўлган, оғирлигининг хусусиятига қараб суд томонидан баҳоланиши лозим бўлган оқибатлар тушунилади.
Агар уставга зид зўравонлик ҳаракатлари жабрланувчини қасддан ўлдириш билан якунланса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг 285-моддаси 3-қисми ҳамда кодекснинг шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалари мажмуи билан тавсифланади.
Уставга зид зўравонлик ҳаракатлари оқибатида бир неча жабрланувчига ЖКнинг 285-моддаси турли қисмларида назарда тутилган зарар етказилган бўлса, бу ҳаракатлар ЖКнинг 33-моддаси қоидасига кўра, тавсифланиши лозим.
ЖКнинг 287-моддаси 4-қисмига кўра, ушбу ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, уларнинг давомийлик муддати аҳамиятга эга бўлмайди.
ЖКнинг 297-моддасида назарда тутилган жиноят субъекти — ўз хизмат моҳиятига кўра, атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, моддалар ва буюмлардан фойдаланаётган ёки уларни сақлаш, ташиш ва етказиб беришни таъминлаб берувчи ёхуд уларга дахлдор бўлган ва улар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузган ҳарбий хизматчилар бўлиши мумкин.
ЖКнинг 297-моддаси диспозицияси фақат ўқотар қуролни (пистолет, автомат, гранатомёт, артиллерия ёки ракета қурол-яроғлари) ўз ичига олади, совуқ қурол бу гуруҳга кирмайди. Қурол-яроғ заводда тайёрланган ва ҳарбий қисм у билан қуролланган бўлиши керак. Қўлда ясалган ўқотар қуроллар ЖКнинг 297-моддасида назарда тутилган қуролга кирмайди. Қурилиш, сигнал, старт пистолетлари ва тирик кучни йўқ қилишга мўлжалланмаган бошқа отиш воситалари ҳам бу гуруҳга кирмайди.
43. ЖКнинг 298-моддаси назарда тутган жиноятнинг муқаррар аломати — йўл қўйилган қонунбузарликлар натижасида одамларнинг ҳалок бўлиши ёки уларга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш каби муайян зарарнинг келиб чиқишидир. Ҳаёт ёки соғлиққа зарар етказиш ушбу жиноят таркиби билан қамраб олинган ва у шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни кўзда тутувчи моддалар билан қўшимча тавсифлашни талаб қилмайди.
ЖКнинг 266-моддасида назарда тутилган жиноятдан мазкур жиноят объекти, объектив томонининг баъзи аломатлари ва субъекти билан ажралиб туради. ЖКнинг 298-моддаси бўйича жиноят объекти бу Қуролли Кучларда ўрнатилган ва жанговор, махсус ёки транспорт машиналаридан фойдаланиш ёки уларни бошқариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматни ўташ тартибидир. ЖКнинг 266-моддасида белгиланган жиноят эса — транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига тажовуз қилади. ЖКнинг 298-моддасида кўрсатилган жиноят ҳарбий хизматчи томонидан жанговор, махсус ёки транспорт машинасида содир этилади. Агар ҳарбий хизматчи жанговор, махсус ёки транспорт бўлмаган машинада ва ҳарбий хизматчи бўлмаган шахс эса, жанговор, махсус ёки транспорт машинада бошқариш қоидаларини бузса, бу ҳаракат ЖКнинг 266-моддаси таркиби аломатларига тўғри келади.
Агар транспорт воситаларининг техник ҳолати ёки улардан фойдаланишга масъул шахс техник жиҳатдан носоз бўлган жанговор, махсус ёки транспорт машиналарни фойдаланиш учун чиқариб юборса ва бу ЖКнинг 262-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқарса, бу ҳолат ЖКнинг 262-моддаси билан тавсифлашни талаб қилмайди, чунки ушбу қилмиш ЖКнинг 298-моддаси диспозицияси билан қамраб олинган.
45. ЖКнинг 298-моддаси жанговор, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида келиб чиққан барча оқибатларни, жумладан, бир неча одамларнинг ҳалок бўлишини ҳам назарда тутади. Шунинг учун бир неча одамларнинг ўлимига олиб келганлик аломати мавжудлигининг ўзи қилмишни ЖКнинг 262-моддаси билан тавсифлаш учун асос бўлмайди.
Бошқариш қоидаларини бузган шахс томонидан айни пайтда жабрланувчига ёрдам кўрсатмаслик ЖКнинг 298-моддаси диспозицияси доирасидан ташқарига чиқади ва ЖКнинг 117-моддаси билан қўшимча тавсифлашни талаб қилади.
48. ЖКнинг 299-моддаси ҳалокат ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳодисалар учун жавобгарликни назар тутади.
50. ЖКнинг 299-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти — зиммасига учиш ёки учишга тайёргарлик кўришни таъминлашга оид махсус вазифа юклатилган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин.
52. ЖКнинг 295-моддаси 1-қисми муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга шахсий фойдаланишга берилган ҳарбий анжомларни беҳуда сарфлаганлик учун жавобгарликни назарда тутади.
53. ЖКнинг 295-моддасидан фарқли ўлароқ, кодекснинг 296-моддасида нафақат шахсий ёки хизматда фойдаланиш учун берилган анжомларни, балки ҳар қандай ҳарбий мулкни асраш тартиби назарда тутилган. Қурол-яроқ, ўқ-дорилар, ҳаракатланиш воситалари ва бошқа ҳарбий мулклар давлат мулки бўлиб, шунинг учун ҳам уларни қасддан нобуд қилган ёки уларга шикаст етказган айбдор бир пайтнинг ўзида давлат мулкига ҳам тажовуз қилади.
ЖКнинг 296-моддасида кўрсатилган жиноят тўғри ёки эгри қасд шаклида содир этилади. Бундай пайтда айбдор шахс мулкни нобуд қилиш ёки унга шикаст етказишни мақсад қилиб қўяди ёки бундай оқибатларнинг келиб чиқишига била-туриб йўл қўяди. Айбдор бошқа бирор мулкни эмас, балки айнан ҳарбий мулкни нобуд қилаётганини ёки унга шикаст етказаётганини англайди.
Шахснинг хизмат мавқеи доирасидан четга чиқишда айбдорлиги масаласини ҳал этиш чоғида ҳар доим унинг ваколат доирасини аниқлаб олиш муҳимдир. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари қонунлар, уставлар, низомлар ва қўмондонлик буйруқларида аниқ белгилаб қўйилган. Айни пайтда шуни эътиборга олиш керакки, мансабдор шахс томонидан қурол ва бошқа жисмоний зўрлик ишлатилиши, агар бу ҳаракатлар унинг томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажариши ва хизмат юзасидан жабрланувчига нисбатан мавжуд ваколатлар доирасидан четга чиқиши билан боғлиқ бўлган ҳоллардагина ҳокимиятни суиистеъмол қилиш деб баҳоланиши мумкин. Жабрланувчи айбдорга тобе ёки айбдор ҳокимият вакили бўлганлиги боис унга қарам бўлган ҳолларда муайян ваколатлар мавжуд бўлиши мумкин. Акс ҳолда шахсга қарши жиноят учун ЖКнинг тегишли моддалари билан жавобгарлик юзага келиши мумкин.
Агар бошлиқ ёки мансабдор шахс томонидан бошқа шахс ёрдамида ЖКнинг 301-моддасида назарда тутилган жиноят содир қилинса, унинг ҳаракатлари ушбу модда билан тўғридан-тўғри, ёрдам берган бошқа шахснинг ҳаракатлари эса ЖКнинг 28-моддаси орқали квалификация қилиниши лозим.
Уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони тайинлаш пайтида, суд ишнинг ҳолатлари ва судланганнинг шахсини инобатга олиб, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига интизомий қисмга юбориш, ЖКнинг 47-моддасида кўрсатилган ҳарбий хизматчиларга эса, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун хизмат бўйича чеклаш жазоларини қўллаш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси