Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат 16.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ соҳадаги айрим қонунчилик ҳужжатларидаги такрорланиш, коллизия, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
б) 2-илованинг «VII. Таълим муассасалари» бўлимининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда унинг филиаллари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ректори, проректорлари, деканлари ва профессор-ўқитувчилари, Р. Глиэр ва В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерлари таркиби».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 187-сон қарорида 3-банддаги «Молия вазирлиги» ҳамда «Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасига» сўзлари тегишлича «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ҳамда «Ўзбекистон давлат филармониясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг номидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари «Маданият вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 236-сон қарори билан тасдиқланган «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомга илованинг 10-позициясидаги «Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва туризм вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва туризм бошқармалари бошлиқлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-илованинг 14-позициясидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-иловадаги «Маданият ва туризм вазирлиги» ҳамда «Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги» бўлимлари тегишлича «Маданият вазирлиги» бўлимлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 майдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг 20-банди «Масъул ижрочилар» устунидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-илованинг 33-банди биринчи хатбошисидаги «Маданият ва туризм вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-иловадаги «И.Ф. Юнусов — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Селекция ва иқтидорли ёшларни кўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «И.Ф. Юнусов — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-иловадаги «Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг ўринбосари, Вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи» сўзлари «Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4а-иловадаги «Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлими бошлиғи» сўзлари «Лавозимига кўра — Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси