Tizimning ushbu imkoniyatidan foydalanish uchun Siz avtorizatsiya qilinishingiz kerak!
Ro‘yxatdan o‘tishni xohlaysizmi? Yoki tizimga o‘z loginingiz bilan kirasizmi?

Avtorizatsiya qilish Ro‘yxatdan o‘tish

Ҳужжат 02.10.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
а) 3-банди «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ФПК» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги «Давлат суд экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига, Адлия вазирининг 2011 йил 2 мартдаги 53-мх сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномаларга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Қарорнинг рус тили матни 3-банди «Конституции, ГПК» сўзларидан кейин «Постановления Кабинета Министров Республики Узбекистан от 5 января 2011 года «Об утверждении типового Положения о порядке проведения судебной экспертизы государственным судебно-экспертным учреждением или иным предприятием, учреждением, организацией», Инструкций «О порядке проведения судебной экспертизы в судебно­экспертных учреждениях Министерства юстиции Республики Узбекистан», утвержденной приказом министра юстиции Республики Узбекистан от 2 марта 2011 года за № 53-мх и «О порядке проведения судебно-медицинских экспертиз в судебно-медицинских учреждениях Министерства здравоохранения Республики Узбекистан», утвержденной приказом министра здравоохранения от 25 июля 2011 года за № 277» деган сўзлар билан тўлдирилсин:
б) 11-банди биринчи хатбошисидаги «Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Оталикни белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда судлар томонидан қонун ҳужжатларининг татбиқ этилиши тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 14 — 16-бандлари» деган жумла «Олий суд Пленумининг 2011 йил 25 ноябрдаги «Судлар томонидан оталикни белгилашга оид ишларни кўришда қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги 8-сонли қарорининг 14-15-бандлари» деган жумла билан алмаштирилсин:
Қарорнинг рус тили матни 11-банди биринчи хатбошисидаги «пунктов 14 — 16 постановления Пленума Верховного суда «О применении судами законодательства при рассмотрении дел об установлении отцовства» № 6 от 01.06.2001 года» деган жумла «пунктов 14-15 постановления Пленума Верховного суда «О применении судами законодательства при рассмотрении дел об установлении отцовства» № 8 от 25.11.2011 года» деган жумла билан алмаштирилсин:
в) 15-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли экспертиза муассаларида суд экспертизасини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги Низомда» деган жумла «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномада» деган жумла билан алмаштирилсин.
Қарорнинг рус тили матни 15-банди иккинчи хатбошисидаги «Положением об организации производства судебных экспертиз в экспертных учреждениях Министерства юстиции Республики Узбекистан» деган жумла «Инструкцией о порядке проведения судебной экспертизы в судебно-экспертных учреждениях Министерства юстиции Республики Узбекистан» деган жумла билан алмаштирилсин.
г) 17-бандининг биринчи хатбошисидаги биринчи жумла янги таҳрирда баён этилсин:
Қарорнинг рус тили матни 17-банди биринчи хатбошисидаги биринчи жумла қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Согласно части 2 статьи 194 ГПК повторная экспертиза назначается, когда заключение эксперта (комиссии экспертов) необоснованно или его правильность вызывает сомнения либо признаны недостоверными доказательства, положенные в его основу, или были существенно нарушены процессуальные правила производства экспертизы».
2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сонли «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 3-банди биринчи хатбошисидаги «(«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддаси)» деган жумла «(«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси)» деган жумла билан алмаштирилсин.
Қарорнинг рус тили матни 3-бандининг биринчи хатбошисидаги «(статья 12 Закона «О фермерском хозяйстве»)» деган жумла «(статья 13 Закона «О фермерском хозяйстве»)» деган жумласи билан алмаштирилсин.
Қарорнинг рус тили матни 3-банди биринчи хатбошисидаги «,возобновление разбирательства по делу» жумласи чиқарилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси