Ташкилотларда хизмат сафарларига кетаётган шахсларни ва ушбу ташкилотга хизмат сафарига келаётган шахсларни рўйхатга олиш мазкур Йўриқномани 2 ва
3-иловаларига биноан шакллардаги махсус журналларда юритилади. Ташкилотни раҳбари хизмат сафарларига юборилаётган, хизмат сафарига кетаётган шахсларни рўйхатга олиш журналини юритиш ва хизмат сафарлари гувоҳномасига белги қўйиш учун жавобгар бўлган шахсни буйруқ чиқариш йўли билан тасдиқлайди.
15. Хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин мазкур Йўриқномани 10 — 12-бандларида кўзда тутилган миқдорларда кундалик, йўл харажатлари, турар жойни ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланади. Ходим хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч кун мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
16. Монтаж, созлаш ва қурилиш ишларни бажариш учун хизмат сафарига юборилган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларга мазкур Йўриқноманинг 11-бандида кўзда тутилган меъёрлар бўйича икки ой мобайнида кундалик харажатлар тўланади. Икки ойдан ортиқ муддатда хизмат сафарида бўлган вақт учун кундалик харажатлар ўрнига иш ҳақи ёки лавозим маошига тариф ставкасини 50% миқдорида, лекин сутка учун мазкур Йўриқноманинг
11-бандида белгиланган меъёрдан юқори бўлмаган устама белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ, хўжалик субъекти раҳбарини қарорига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари учун мазкур Йўриқномада кўзда тутилган нормадан ортиқча хизмат сафарлари харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага ва жисмоний шахсни солиқ солинадиган даромадига қўшилади.