Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев, А. Иноятов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармони билан тасдиқланган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш жадвалига мувофиқ 2022 йилда 136 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда 2023 йилда яна 140 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизмат турларидан ташқари пуллик асосда ташкил этиладиган тиббий хизматлар рўйхатини тасдиқлаш.

Бунда, пуллик хизматлардан тушаётган маблағларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва фойдаланиш устидан самарали назорат тизимини яратиш. Зарур холларда, пуллар тушумини мониторинг қилиш мақсадида махсус ахборот тизимини яратиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

2.

Аҳолининг профилактик тиббий кўриклари, скрининг дастурлари ва патронаж хизматиниўтказишнинг янгиланган тартибини белгилаш. Бунда:

18 ёшдан 40 ёшгача бўлган шахсларнинг профилактик кўриклари;

хавф гуруҳига мансуб аҳолининг скрининг кўриклари;

алоҳида эътиборга молик аҳоли контингентларининг уйда кўриклари ва патронажи тартиби назарда тутилади.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

3.

Замонавий талаб ва инновацион ёндашувларни инобатга олган ҳолда, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари биноларини қуриш, коммуникациялар билан таъминлаш, хоналарнинг жойлашуви, жиҳозланиши бўйича махсус талаблар ва намунавий лойиҳалар ишлаб чиқиш.

Кейинчалик тиббиёт муассасалари учун бинолар қуриш, реконструкция қилиш ва фойдаланишга топширишда мазкур талабларга риоя қилинишини таъминлаш.

Норматив ҳужжат

2022 йил июль

-

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Беморларни кундузги шифохона ва уй шифохона шароитида даволашнинг янгиланган мезонлари ва тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил август

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

5.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) марказий шифохоналари фаолиятини белгиловчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва тизимлаштириш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

6.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини тиббийжиҳозлар билан таъминлаш меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

7.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ташкилий тузилмаси ва низомини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил сентябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

II. Тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш

8.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда 1 002 тамаҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш, инфратузилма яратиш (электр, сув, оқава сув тизими, атрофни ободонлаштириш ва бошқалар), зарур жиҳозлар билан таъминлаш орқали уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида режа-график асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

9.

276 та янги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш учун тегишли биноларни ажратиш, таъмирлаш ишларини ўтказиш, тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар давомида режа-график асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

10.

Олис ва чекка ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасаларида шифокорларга бўлган эҳтиёжни маҳаллалар кесимида аниқлаш, бўш шифокор иш ўринлари рўйхатини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш.

Вакант ўринларга талабгорлар билан шартномалар тузиш ва иш ўрни билан таъминлаш, уй-жой ажратиш ва устамалар белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил 1 июлдан бошлаб

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида физиотерапия хизматини қайта тиклаш мақсадида:

Амалий чора-тадбирлар

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 15-сон оилавий поликлиникасининг замонавий физиотерапевтик асбоб-ускуналар билан намунавий тарзда жиҳозлаш ва тақдимот ўтказиш натижалари бўйича барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини хатловдан ўтказиш;

2022 йил апрель-май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

физиотерапевтик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш жадвалини тузиш ва тасдиқлаш;

физиотерапевтик асбоб-ускуналарни харид қилиш ва жойларга тарқатиш;

оилавий шифокор пунктларининг амалдаги штат бирликлари доирасида физиотерапия ҳамширалари штатларини ажратиш.

2022–2023 йиллар давомида режа-график асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Молия вазирлиги

(Ж. Абруев)

III. Касалликлар профилактикаси, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш

12.

10 миллион нафар хавф гуруҳига мансуб аҳолини юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини аниқлаш бўйича скрининг дастурлари билан қамраб олиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида режа-график асосида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналарининг жиҳозланиш жадвалини ва тиббий ходимлар вазифаларини белгилаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022 йил июль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ушбу хоналарда оммавий тарғибот ва скрининг тадбирларини ўтказиш билан биргаликда соғлом турмуш тарзи асослари бўйича индивидуал маслаҳат бериш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида режа-график асосида

14.

«Тиббиёт бригадаси» томонидан хонадонларда саломатлик ҳолатини ўрганиш ва касалликларнинг хавф омилларидан келиб чиқиб, тегишли маслаҳат ва тавсиялар беришни йўлга қўйиш, бригадаларни тарғибот материаллари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида режа-график асосида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

15.

Даволаш-профилактика муассасаларида қон билан бевосита ишлайдиган касб эгалари рўйхати ва гепатит «В»га қарши бепул эмлаш режасини тузиш ва режани амалга ошириш.

Режа-жадвал

Тасдиқлаш — 2022 йил май
Бажариш — 2022 йил

давомида

Соғлиқни сақлаш соҳаси учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев)

16.

Барча туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, 2 000 дан зиёд амбулатор-поликлиника муассасалари мудирлари, 17 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари аъзолари учун соғлом турмуш тарзи асослари ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича махсус семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Режа-жадвал

Тасдиқлаш — 2022 йил май
Ўтказиш — 2022 йил давомида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

17.

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимлари учун менежмент, тиббий хизматлар сифатини ошириш, муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш ва таҳлил этиш юзасидан амалий кўникмаларни ҳосил қилиш масалалари бўйича махсус курсларни ташкил этиш.

Режа-жадвал

Тасдиқлаш — 2022 йил май
Ўтказиш — 2022 йил давомида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

IV. Амалга оширилган ишлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш

18.

Тиббиёт тизими раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, маҳалла фуқаролик йиғинларида ҳисобот бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда:

туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокор пунктлари мудирларининг маҳалла фуқаролар йиғинларида;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида;

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларининг халқ депутатлари вилоят Кенгашларида ҳисобот бериши амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2022 йил июнь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи call-марказташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил май

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ушбу марказда фуқаролар ва тиббиёт ходимларидан мурожаатларни қабул қилиш, уларни ҳал этиш билан биргаликда, тизимли таклифлардан соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш йўлга қўйиш.

2022 йил давомида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси