Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан қабул қилинган 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишининг тизимли мониторингини ташкил этишга жавобгар орган этиб белгилансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 16-сонли қарорига мувофиқ асосий моддий баланслар ижроси устидан қатъий назоратни таъминласин;

Т/р

Иш босқичларининг номи

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I босқичМазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган мақсадли комплекс дастурларга киритилган тадбирлар амалга оширилиши тўғрисида ахборот тайёрлаш ва Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш.Чоракдан кейинги ойнинг 5-кунигачаВазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
II босқич Энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар бажарилишини танқидий таҳлил қилиш, тан жойлар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритиш.Чоракдан кейинги ойнинг10-кунигачаИқтисодиёт вазирлиги
III босқичЭнг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ривожланишида мавжуд бўлган қолоқликни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни қабул қилган ҳолда ҳокимликлар ҳамда вазирликлар ва идоралар ҳайъатлари мажлисларида кўриб чиқиш, мазкур вазифаларни бажаришда тармоқлар ва ҳудудлар даражасидаги мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш.Чоракдан кейинги ойнинг 14-кунигачаВазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
IV босқичИқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли комплекс дастурлар амалга оширилишини дастурга киритилган тадбирлар белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилиши мақсадида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирларни қабул қилган ҳолда мазкур вазифаларнинг бажарилишини Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш.Ҳар чоракда белгиланган муддатлардаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси