Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«МИЛЛИЙ СЕРИАЛ» КОМПЛЕКС ИЖОДИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА

«Миллий сериал» комплекс ижодий-ишлаб чиқариш дастури

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда аҳолининг таълим ва маданий даражасини ошириш, миллий анъаналарни тарихий ва маънавий меросни сақлаб қолиш, фуқаролар онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ёшларни ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром рухида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлариМолиялаштириш манбалариМасъул бажарувчилар

I. Ташкилий масалалар

1.Телесериаллар ишлаб чиқариш бозорида маркетинг ва социологик тадқиқотлар ўтказиш, ушбу соҳадаги жаҳон тенденцияларини ўрганиш. Доимий равишдаМТРК ўз маблағлари ва тасдиқланган молиялаштириш ҳажмлари доирасида бюджет маблағлари Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
2.Ватанимизнинг телесериаллар ишлаб чиқариш индустриясини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини шакллантириш. 2006 йил июльЎзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
3.Телевизион сериалларнинг юксак ғоявий-бадиий ва профессионал даражасини таъминлашга қодир бўлган ижодий гуруҳларни шакллантириш, шунингдек, юқори малакали режиссёрларни, операторларни, шу жумладан сифатли режиссурани таъминлайдиган хорижий мутахассисларни жалб этиш. 2006-2007 йиллар, кейинчалик доимий равишдаМТРК ўз маблағлари ва тасдиқланган молиялаштириш ҳажмлари доирасида бюджет маблағлари Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
4.Ватанимизнинг телесериаллар ишлаб чиқариш индустрияси учун мамлакатимиз тегишли ўқув юртларида, шунингдек, ихтисослашган хорижий таълим марказларида, кино ва телевидение ташкилотларида миллий кадрларни касб жиҳатидан тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. 2007-2010 йиллар Ўз маблағлари ҳисобигаЎзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
5.Телевизион сериаллар ишлаб чиқариш ҳажмини 2010 йилгача ҳар йили босқичма-босқич кўпайтиришни таъминлаш:
2006 йил – 10 соат;
2007 йил – 20 соат;
2008 йил - 30 соат;
2009 йил – 40 соат;
2010 йил - 50 соат.
2006-2010 йиллар Ўз маблағлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобигаЎзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси

II. Телевизион сериалларни ғоявий-тематик таъминлаш

6.Ўзбекистон МТРК телеканаллари эшиттиришлари хусусиятларини, томошабинлар аудиторияси турли тоифалари қизиқишларининг кўп турлилигини ҳисобга олган ҳолда 2010 йилгача бўлган даврда телевизион сериаллар ишлаб чиқаришнинг тематик истиқбол режасини ишлаб чиқиш («сценарийлар портфели»ни шакллантириш).2006 йил октябрьЎзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
7.Ўзбекистон МТРК Ижодий кенгаши қарори билан «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонасининг ҳар йилги телевизион сериаллар ишлаб чиқариш тематик режасини тасдиқлаш. Ҳар йили 1 сентябргача Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
8.Кўп серияли телевизион, ҳужжатли, мультипликацион фильмлар ва бошқа киновидео маҳсулотларнинг ғоявий-тематик, жанр ва композицион турли-туманлигини кенгайтириш. Доимий равишдаЎзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
9.Профессионал ёзувчилар, драматурглар, журналистлар, продюсерлар ва бошқалардан муаллифлар жамоаларини ташкил этиш. 2006 йил июнь, кейинчалик доимий равишда Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
10.Телесериал сценарийсини саралаб олиш бўйича танлов ўтказиш ва сценарийни «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон МТРК Ижодий кенгаши қарори билан тасдиқлаш.Ҳар йили 1 ноябргачаЎзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси

III. Моддий-техника базасини такомиллаштириш

11.Телесериаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун суратга олиш павильонига махсус бино танлаш. Суратга олиш павильонини техник жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 2006 йил июнь
2006 йил август


МТРК ўз маблағлари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига
Ўзбекистон МТРК, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон МТРК, «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси
12.Суратга олиш павильонининг техник рўйхатини ишлаб чиқиш ва уни телевизион сериаллар ишлаб чиқариш бўйича замонавий асбоб-ускуналар, шу жумладан турғун махсус ёритиш воситалари, овоз ёзиб олиш ускуналарига эга бўлган кондиционер тизими ва бошқалар билан жиҳозлаш. 2006 йил – 2007 йил I ярим йилликВазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 412-сон қарорини амалга ошириш доирасида ҳамда ўз маблағлари ҳисобига Ўзбекистон МТРК, Молия вазирлиги

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси