Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1. 2010 йилгача Ўзбекистон Республикасида микромолиялаштиришни ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳозирги вақтда республикада микромолиялаштиришни ривожлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий база яратилган. Жумладан, «Микромолиялаштириш тўғрисида», «Кредит уюшмалари тўғрисида», «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Микромолиявий хизматлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 19 февралдаги 37-сон қарори қабул қилинган.
мазкур Дастурга 2-иловага мувофиқ республиканинг барча минтақаларидаги ва микромолиявий хизматларга муҳтож бўлган аҳолини (ҳисобланган 350 — 400 минг киши) тўлиқ қамраб оладиган микромолиялаштиришнинг самарали ва рақобатга бардошли тизимини яратиш (97 микрокредит ташкилоти ва 67 кредит уюшмаси);
Т/рДастурни амалга ошириш чора-тадбирлариАмалга ошириш шаклиБажариш муддатлариМасъул бажарувчилар
1. Норматив-Ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солишнинг самарали тизимини яратиш
1.1.Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини жорий этиш.Норматив базадаги ўзгаришлар2007 йил
III чорак
Марказий банк
1.2.Пул маблағлари сақланишини ва микромолиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида пул маблағларини банк ҳисоб рақамларидан тўсиқсиз олишни назарда тутадиган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан касса операциялари ўтказиш қоидаларини такомиллаштириш.Норматив базадаги ўзгаришлар2007 йил
III чорак
Марказий банк, тижорат банклари
1.3.Қуйидагиларни ўз ичига оладиган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш:
— кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари ҳисобот бериши ва молиявий фаолияти кўрсаткичларининг соддалаштирилган тизими;
— кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари фаолиятининг молиявий таҳлили натижаларига асосланган улар фаолияти устидан масофадан туриб назорат қилиш тизими.
Комплекс чора-тадбирлар2007 йил
IV чорак
Марказий банк
1.4.Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатишнинг очиқ-ошкора механизмини жорий этиш.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш2007 йил
II ярим йиллик
Марказий банк, Адлия вазирлиги
1.5.Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларини ташкил этишни рағбатлантириш, шу жумладан преференциялар ва имтиёзлар бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.Комплекс чора-тадбирлар2007 йил
II ярим йиллик
Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси
2. Молиялаштиришнинг тижорат манбалари ҳисобига кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг ресурс базасини шакллантиришга кўмаклашиш
2.1.«Микрокредитбанк» орқали микромолиялаштириш учун танлов асосида грантлар ва кредитлар жалб этиш ва тақсимлашнинг ягона механизмини яратиш. Тегишли низомни ишлаб чиқиш2007 йил
II ярим йиллик
Марказий банк, тижорат банклари, Адлия вазирлиги
2.2.Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларига танлов асосида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ресурсларини бериш.Танлаш ва Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг ресурслари ҳисобига кредит линиялари ажратиш тўғрисида бош битимлар тузишДоимоМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари
3. Мамлакатнинг барча минтақаларида кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг тармоғини кенгайтириш учун иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш
3.1.Рўйхатдан ўтказилган кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг инфратузилмасини кенгайтириш учун уларга белгиланган тартибда бинолар ва жойлар сотилишига кўмаклашиш.Комплекс чора-тадбирларДоимоҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
3.2.Республика минтақаларида белгиланган тартибда микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари ташкил этиш ва уларни рўйхатдан ўтказишда ташаббускор гуруҳларга амалий ёрдам кўрсатиш.Маслаҳатлар бериш ва амалий семинарлар ташкил этиш чора-тадбирлари жадвалиДоимоСавдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
4. Микромолиялаштириш хизматларини кенгайтириш ва кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш
4.1.Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан (халқаро ташкилотларнинг қўллаб-қувватлаши остида) кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг молиявий ўзини ўзи қоплашини ошириш:
— микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари микромолиялаштиришнинг илғор халқаро амалиётига киришини таъминлаш;
— таваккалчиликларни бошқариш усулларини ва кредит портфели мониторинги тизимини такомиллаштириш;
— айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган янги микромолиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш.
Комплекс чора-тадбирларДоимоМарказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари
4.2.Молиявий технологияларни айирбошлаш, тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этиш мақсадида тижорат банклари ва микромолиявий муассасалар ўртасидаги профессионал ва амалий алоқаларга кўмаклашиш.Комплекс чора-тадбирларДоимоМарказий банк, Кредит уюшмалари микрокредит ташкилотлари ассоциацияси, тижорат банклари
4.3.Кредит уюшмалари ассоциация ва микрокредит ташкилотларининг интернет-сайтларини яратиш ва доимий равишда янгилаб туриш.Комплекс чора-тадбирларДоимоКредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари
5. Кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотларининг профессионал хизматларга ва ахборотга киришини таъминлайдиган ёрдамчи хизматлар ва инфратузилмани ривожлантириш
5.1.Кўрсаткичлар ва молиявий очиқ-ошкоралик стандартлари бўйича махсус тренинглар ташкил этиш.Чора-тадбирлар жадвалиДоимоМарказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари
5.2.Ходимларни ўқув ва консалтинг марказларида доимий равишда ўқитишни ташкил этиш орқали микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмаларининг институционал салоҳиятини кучайтиришга кўмаклашиш.Ўқитишни ташкил этишДоимоБанк-молия академияси, Минтақавий банк ўқув маркази, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари
5.3.Микромолиявий секторнинг ёрдамчи хизматлари ва инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан Микрокредит ташкилотлари ассоциациясини таъсис этиш орқали ривожлантириш. Комплекс чора-тадбирлар2007-2008 йй. давомидаМарказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари
5.4.Қуйидагиларни:
— бухгалтерия, аудиторлик, маслаҳат бериш, ўқитиш хизматлари кўрсатиш учун консалтинг марказини;
— микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари ўртасида ахборот айирбошлаш, энг яхши микромолиявий ташкилотлар тўғрисидаги ахборотни мамлакат ичида ва чет элда тарқатиш, техник ёрдам кўрсатиш мақсадида микромолиявий ресурс марказини ташкил этиш.
Комплекс чора-тадбирлар2008 йил I ярим йиллик Марказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, Микрокредит ташкилотлари ассоциацияси
5.5.«Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахборотини айирбошлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш2008 йил I ярим йиллик Кредит ахбороти миллий институти, Банклар уюшмаси, Кредит уюшмалари ассоциацияси
5.6.Микрокредит ташкилотлари ва кредит уюшмалари томонидан кредитлар бўйича амалдаги фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборот ва мижозлар учун фойдали бўлган бошқа ахборот мунтазам эълон қилиниши.Комплекс чора-тадбирларДоимоМарказий банк, Кредит уюшмалари ассоциацияси, микрокредит ташкилотлари

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси