Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида янги ва таъмирланган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш чоғида ушбу Қонун 15-моддасининг талабларига риоя қилиш билан бир қаторда, балиқ захираларига етказилаётган зарарнинг ўрнини қоплаш, бошқа сув ҳайвонлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни асраш, қайта тиклаш ва кўпайтиришни таъминлайдиган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лозим.
Сув олиш лимитлари (ушбу модданинг учинчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар бериб туради
Ушбу Қонуннинг 47,
50-моддалари ва 51-моддасининг
биринчи қисмида кўрсатилган қоидалар ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғоришга ҳам татбиқ қилинади.
Сув объектларидан саноат мақсадларида ва иссиқлик энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчилари, ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сув таъминотининг айланма ҳамда такрорий тизимларини жорий этиш орқали сув сарфини камайтириш ва оқинди сувларнинг оқизиб юборилишини тугатиш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Ушбу Қонуннинг 78,
79 ва
80-моддаларидаги қоидалар кўллардан ва сув омборлари тариқасида хизмат қилаётган бошқа сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳам жорий қилинади.
Оқинди сувларни сув объектларига оқизишга ушбу Қонуннинг 74 ва
75-моддаларида кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилади.
Сув хўжалиги баланслари ушбу Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган сувлардан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилади.