Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш ва ишга туширишда, янги технологик жараёнларни жорий этишда аҳолининг соғлиғини сақлаш ва ичимлик сувига бўлган эҳтиёжларини ҳамда маиший эҳтиёжларини биринчи навбатда қондириш талабларига риоя этган ҳолда сувдан оқилона фойдаланиш, шунингдек коллектор-дренаж сувларини ва оқова сувларни чиқариб юборишнинг қулай режими таъминланиши лозим. Бунда сув объектларидан олинадиган ва шу объектларга қайтариладиган сувни ҳисобга олишни, сувларни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлашни, сувларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни, ерларнинг сув босишини имкон қадар камайтиришни, ерларни шўрланишдан, зах босишдан ёки қақраб қолишдан муҳофаза қилишни, шунингдек қулай табиий шароитлар ва ландшафтларни сақлаб қолишни таъминловчи тадбирлар назарда тутилади. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида янги ва таъмирланган корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва ишга тушириш чоғида ушбу Қонун 15-моддасининг талабларига риоя қилиш билан бир қаторда, балиқ захираларига етказилаётган зарарнинг ўрнини қоплаш, бошқа сув ҳайвонлари ва ўсимликларини муҳофаза қилиш ҳамда уларни асраш, қайта тиклаш ва кўпайтиришни таъминлайдиган тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лозим.
Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ва бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалари сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини назорат қилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда зарур ҳолларда, энергетика, архитектура ва қурилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан (дарё транспорти юзасидан) келишиб олиниши лозим, шунингдек тошқин сувларини ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг ифлосланишига, булғанишига ва камайиб кетишига йўл қўймасликни, уларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак. Сув объектларида, сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақаларида ва санитария муҳофазаси зоналарида, ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудларда сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи қурилиш, таъмирлаш, тиклаш, ўзан тубини чуқурлаштириш ва портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва сув ўсимликларини олиш, кабеллар, қувурлар ҳамда бошқа коммуникацияларни ўтказиш, дарахтларни кесиш, бурғулаш, қишлоқ хўжалиги ишлари ва ўзга ишлар қонунчиликка мувофиқ бажарилади. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига — республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан; Сув олиш лимитлари (ушбу модданинг учинчи ва
тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) сув хўжалиги органлари томонидан сув манбалари, ҳавза ирригация тизимлари, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудлар, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича белгиланади, ер ости сувлари борасида эса геология ва минерал ресурслар органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларга сув хўжалиги тадбирларини (сув объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини ва бошқаларни) ўтказиш, сувлардан нооқилона фойдаланиш, уларни булғатиш, ифлослантириш, камайтириш, шунингдек сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли шартларини қонунга хилоф равишда бекор қилиш ёки ўзгартириш натижасида етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда қопланади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар олаётган сувларини ҳисобга олиб боришни ташкил этади, сув билан таъминлаш манбаларидаги сувнинг сифати ҳолатини мунтазам кузатиб боради ва манбаларда сув сифати ўзгарганлиги ҳамда ишлатилган сув миқдори ҳақида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, геология ва минерал ресурслар, ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш, санитария назорати органларига ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар бериб туради
Аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжларини марказлаштирилмаган тартибда сув билан таъминлаш учун сув объектларидан фойдаланганда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва фуқаролар сувдан умумий ёки махсус фойдаланиш ёхуд сувни умумий ёки махсус истеъмол қилиш тартибида бевосита ер усти ёки ер ости сув объектларидан сув олишга ҳақлидир. Зарур ҳолларда, бундай сув олиш каналлар, коллекторлар, сув омборларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида назарда тутилиши ва меъёрлаб қўйилиши лозим. Шу мақсадлар учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳудудий бўлинмаларининг қарорларига мувофиқ ҳамда сув объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар, шунингдек экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария назорати органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари мазкур сув олиш иншоотларининг тегишли санитария-техника ҳолатида бўлишини таъминлаши шарт. Ушбу Қонуннинг 47,
50-моддалари ва 51-моддасининг
биринчи қисмида кўрсатилган қоидалар ўрмонлар, дарахтзорлар ва кўчатзорлар билан банд бўлган ерларни суғоришга ҳам татбиқ қилинади.
Сув объектларидан саноат мақсадларида ҳамда иссиқлик ва атом энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчи сув истеъмолчилари, ушбу Қонуннинг 351-моддасида назарда тутилган мажбуриятлардан ташқари, ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сув таъминотининг айланма ҳамда такрорий тизимларини жорий этиш орқали сув сарфини камайтириш ва оқова сувларнинг оқизиб юборилишини тугатиш чораларини кўриши, шунингдек сувларнинг радиоактив ифлосланиши белгиланган нормалардан ошишига йўл қўймаслиги шарт.
Ушбу Қонуннинг 78,
79 ва
80-моддаларидаги қоидалар кўллардан ва сув омборлари тариқасида хизмат қилаётган бошқа сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳам жорий қилинади.
Оқова сувларни сув объектларига оқизишга ушбу Қонуннинг 74 ва
75-моддаларида кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилинган тақдирдагина йўл қўйилади.
Сув хўжалиги баланслари ушбу Қонуннинг 8-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган сувлардан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан умумлаштирилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон; 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон; 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)