«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури талабларига мувофиқ республикада олий таълим тизимининг иккинчи босқичи сифатида магистратуранинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилди, ўқув жараёнини ташкил этишнинг асослари белгиланди ва ўқув-методика комплекси, ахборот таъминотининг янги авлоди жорий этилди, илмий-педагогик кадрлар таркиби шакллантирилди.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш
миллий дастурига мувофиқ магистратура фаолиятини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун кадрлар тайёрлашнинг сифатини ҳамда рақобатбардошлилигини оширишни кучайтириш, юқори малакани ва маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириш, шунингдек магистратурада таълим-тарбия жараёнини норматив-ҳуқуқий ва илмий-методик жиҳатдан таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 30 майдаги ПҚ-645-сон
қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: