Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
18.09.2008
27.03.2008
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
52-сон 27.03.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ҚАНД-ШАКАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада қанд-шакар ишлаб чиқариш ва сотишни кўпайтириш ҳамда «Xorazm Shakar» очиқ акциядорлик жамиятини молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Xorazm Shakar» очиқ акциядорлик жамияти истисно тариқасида 2009 йил 1 январгача бўлган муддатга:
четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, механизмлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа материаллар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
ўзи ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 сентябрдаги 210-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 380-модда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 27 март,
52-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 73-модда; 37-38-сон, 380-модда)
×
×