Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон
қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 71-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида» ва
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-726-сон
қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги «Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 280-сон
қарорига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини (бундан буён — хронометраж) ўтказиш тартибини белгилайди.
18. Хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчининг иши якунида давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими амалдаги кунлик нақд пул тушумлари бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотномани тайёрлайди ва ушбу Низомнинг
2-иловасида келтирилган шаклдаги жадвални тўлдиради ҳамда уларнинг кўчирма нусхаларини хронометраж ўтказилаётган солиқ тўловчига тақдим этади. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими ўтказилган хронометраж натижаларини ушбу Низомнинг
3-иловасида келтирилган шаклдаги китобга киритади