Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ҲАКАМЛИК СУДИ ВА ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

I.БЎЛИМ. Ҳакамлик суди тўғрисида

1-модда. Ҳакамлик суди

2-модда. Ҳакамлик судини тузиш, унинг фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳуқуқ доираси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Ҳакамлик судининг вазифалари

4-модда. Ҳакамлик судларининг тизими

5-модда. Ҳакамлик судларига раҳбарлик

6-модда. Ҳакамлик суди томонидан қўлланадиган қонунлар

7-модда. Ҳакамлик суди ҳал қилув қарорларининг мажбурийлиги

8-модда. Олий ҳакамлик суди Раисининг қонун лойиҳалари таклиф этиш ташаббуси

9-модда. Ҳакамлик судининг таркиби

10-модда. Ҳакамлик судлари ҳакамларини сайлаш ва тайинлаш тартиби

11-модда. Олий ҳакамлик судининг Раиси

12-модда. Олий ҳакамлик суди Раисининг ўринбосарлари

13-модда. Олий ҳакамлик ҳайъатларининг раислари

14-модда. Вилоят ҳакамлик судининг Раиси

15-модда. Вилоят ҳакамлик раисининг ўринбосари

16-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳакамлик судларининг ҳакамлари

17-модда. Ҳакамлик суди ҳакамининг ҳуқуқлари

18-модда. Ҳакамлик суди ҳакамининг вазифалари

19-модда. Ҳакамнинг мустақиллиги

20-модда. Ҳакамга нисбатан ҳурматсизлик учун жавобгарлик

21-модда. Ҳакамлик судининг ҳакамини лавозимидан озод қилиш

22-модда. Олий ҳакамлик суди Пленумининг таркиби ҳамда унинг фаолияти тартиби

23-модда. Олий ҳакамлик суди Пленумининг котиби

24-модда. Олий ҳакамлик суди Пленумининг ваколатлари

25-модда. Олий ҳакамлик судининг Раёсати

26-модда. Қонунларни қўллаш амалиётини умумлаштириш

27-модда. Қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш

28-модда. Иқтисодий муносабатларда қонунлар бузилишининг олдини олиш

29-модда. Статистика ҳисоби

30-модда. Бошқа идоралар билан ҳамкорлик ва халқаро алоқалар

31-модда. Олий ҳакамлик судининг тузилиши ва штатлари

32-модда. Ҳакамлик судлари ҳакамларининг малака ҳайъати

33-модда. Малака ҳайъатининг ваколатлари

34-модда. Аттестация

35-модда. Малака класслари

36-модда. Олий ҳакамлик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши

37-модда. Ҳакамлик судларининг молиявий ва моддий-техникавий таъминоти

38-модда. Матбуот органи

II. БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ ҲАКАМЛИК СУДИ ТОМОНИДАН ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

39-модда. Хўжалик низоларини ҳакамлик суди томонидан ҳал этиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

40-модда. Ҳакамлик судига мурожаат ҳуқуқи

41-модда. Ҳакамлик судида иш қўзғатиш

42-модда. Хўжалик низоларининг ҳакамлик суди томонидан ҳал этилиши

43-модда. Ҳакамлик иши

44-модда. Ҳакамнинг мустақиллиги ва унинг фақат қонунга бўйсуниши

45-модда. Томонларнинг тенглиги

46-модда. Хўжалик низоларини ҳал этишнинг ошкоралиги

47-модда. Ҳакамлик ишлари олиб бориладиган тил

48-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилиги

49-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш ҳамда ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш

50-модда. Ҳал қилув қарорининг кучга кириши ва унинг мажбурийлиги

II БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИНГ МАНСУБЛИГИ

51-модда. Хўжалик низоларининг Олий ҳакамлик судига тегишлилиги

52-модда. Хўжалик низоларининг кўриб чиқилиши қайси ҳудудга тегишлилиги

53-модда. Хўжалик низолари кўриб чиқилишининг мансублиги

54-модда. Даъво материалларини тегишли ҳакамликларга топшириш ва бунда келиб чиқадиган келишмовчиликларни ҳал этиш

55-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда вилоятларнинг ҳакамлик судлари ҳал этадиган хўжалик низолари

56-модда. Хўжалик низоларини холислар суди ҳукмига ҳавола этиш

III БОБ. ҲАКАМЛИК ЖАРАЁНИНИНГ ҚАТНАШЧИЛАРИ

57-модда. Ишда қатнашувчи шахсларнинг таркиби

58-модда. Ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

59-модда. Ҳакамлик жараёнидаги томонлар

60-модда. Ишда бир неча даъвогар ёки жавобгарнинг иштирок этиши

61-модда. Бошқа даъвогарни ёки жавобгарни ишда қатнашишга жалб этиш

62-модда. Процессуал ҳуқуқий ворислик

63-модда. Даъво асосини ёки мавзусини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш, даъводан воз кечиш, даъвони эътироф этиш

64-модда. Томонларнинг вакиллари

65-модда. Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этаётган учинчи шахслар

66-модда. Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этмаган учинчи шахслар

67-модда. Ҳакамлик жараёнида прокурорнинг иштироки

68-модда. Ҳакамлик жараёнида бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқаётган давлат идоралари ва ўзга идораларнинг иштироки

69-модда. Хўжалик низоларини кўриб чиқишда жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакилларининг иштироки

IV БОБ. ДАЛИЛ-ИСБОТЛАР

70-модда. Далил-исботлар тушунчаси ва турлари

71-модда. Исботлаш ва далил-исботларни тақдим этиш мажбурияти

72-модда. Далил-исботларнинг тааллуқлилиги ва уларга йўл қўйилиши

73-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари

74-модда. Ёзма далил-исботлар

75-модда. Ашёвий далил-исботлар

76-модда. Далил-исботларни талаб қилиб олиш

77-модда. Далил-исботларни улар турган жойда кўздан кечириш ва тақдим этиш

78-модда. Ёзма ва ашёвий далил-исботларни қайтариш

79-модда. Ташкилотлар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг тушунтиришлари

80-модда. Экспертиза тайинлаш ва уни ўтказиш

81-модда. Экспертнинг хулосаси

82-модда. Далил-исботларни баҳолаш

V БОБ. ҲАКАМЛИК САРФ-ХАРАЖАТЛАРИ

83-модда. Ҳакамлик сарф-харажатларининг таркиби

84-модда. Давлат божи

85-модда. Давлат божини тўлаш

86-модда. Давлат божини қайтариш

87-модда. Экспертиза ўтказилганлиги учун тўланадиган пул миқдорини белгилаш

88-модда. Ҳакамлик сарф-харажатларининг тақсимланиши

VI БОБ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР

89-модда. Процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблаш

90-модда. Процессуал муддатларнинг тугаши

91-модда. Процессуал муддатларнинг тўхтатилиши

92-модда. Процессуал муддатларни қайта тиклаш ва узайтириш

VII БОБ. ТОМОНЛАРНИНГ ЎЗ ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ МУРОСАГА КЕЛТИРИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

93-модда. Даъволарни тақдим этиш тартиби

94-модда. Даъволарни қараб чиқиш тартиби ва муддатлари

95-модда. Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш пайтида юзага келган келишмовчиликларни ҳал этиш

VIII БОБ. ДАЪВОНИНГ ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ВА ИШ ЮРИТИШНИНГ БОШЛАНИШИ

96-модда. Ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўриш

97-модда. Даъво аризасининг шакли ва мазмуни

98-модда. Даъвонинг баҳоси

99-модда. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар

100-модда. Даъво аризасининг ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхаларини юбориш

101-модда. Бир неча даъво аризаларини бирлаштириш ёки ажратиш

102-модда. Даъво аризаси ҳақидаги фикр

103-модда. Қарши даъво тақдим этиш

104-модда. Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш

105-модда. Даъво аризасини қайтариш

106-модда. Иш юритишни бошлаш

107-модда. Ишни мажлисда қараб чиқиш учун материалларни тайёрлаш бўйича ҳакамнинг ҳаракатлари

IX БОБ. ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ

108-модда. Даъвони таъминлашнинг мақсади

109-модда. Даъвони таъминлаш чоралари

110-модда. Даъвони таъминлашнинг бекор қилиниши

X БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

111-модда. Хўжалик низоларини ҳал этиш муддатлари

112-модда. Мажлисни олиб бориш тартиби

113-модда. Ҳакамнинг номзодини рад этиш

114-модда. Экспертнинг номзодини рад этиш

115-модда. Даъво аризасига билдирилган фикр ёки ҳакам талаб қилган материаллар тақдим этилмаган тақдирда, шунингдек томонлар вакилларининг иштирокисиз хўжалик низосини ҳал этиш

116-модда. Хўжалик низосини бевосита ташкилотда ҳал этиш

117-модда. Ишни эшитишни кейинга қолдириш, мажлисдаги танаффус

118-модда. Иш юритишни тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклаш

119-модда. Иш юритишни тўхтатиш

120-модда. Даъвони қараб чиқмай қолдириш

121-модда. Ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши

122-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилишда ҳакамлик судининг ҳуқуқлари

123-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни

124-модда. Ҳал қилув қарорининг эълон қилиниши

125-модда. Ажрим чиқариш ва унинг мазмуни

126-модда. Хусусий ажрим

127-модда. Ҳал қилув қарорлари ва ажримларнинг юборилиши

128-модда. Қўшимча қарор

129-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш ва тузатиш

XI БОБ. ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚАЙ ДАРАЖАДА ҚОНУНИЙ ВА АСОСЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ

130-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза билан ҳакамлик судига мурожаат қилиш ҳамда раддия киритиш ҳуқуқи

131-модда. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қай даражада қонуний ва асослилигини ўз ташаббусига кўра текшириш ҳуқуқи

132-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорлари қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш борасидаги ваколатлари

133-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшираётган суднинг таркиби

134-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризанинг ҳамда ҳал қилув қарорига раддиянинг шакли ва мазмуни

135-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда прокурор раддиясини бериш тартиби

136-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даража қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани бериш ҳамда ҳал қилув қарорига раддияни киритиш муддатлари

137-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризанинг ҳамда ҳал қилув қарорига раддияга билдирилган фикр

138-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризанинг ҳамда ҳал қилув қарорига раддиянинг қайтарилиши

139-модда. Мажлисда ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш, мажлис ўтказиладиган вақт ҳамда жой тўғрисида хабардор қилиш

140-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда ҳал қилув қарорига раддияни кўриб чиқиш муддатлари

141-модда. Ҳал қилув қарорининг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш бўйича ҳакамлик судининг ваколатлари

142-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари

143-модда. Қарорнинг қабул қилиниши

144-модда. Қарордаги кўрсатмаларнинг мажбурийлиги

145-модда. Қарорларни тарқатиш

146-модда. Ажримларнинг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш

XII БОБ. ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИНГ НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ПЛЕНУМИ ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ

147-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик судининг Пленумига ҳал қилув қарорини назорат тартибида кўриб чиқиш хусусида мурожаат қилиш ҳуқуқи

148-модда. Раддияни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳакамлик суди Пленуми томонидан кўриб чиқиш тартиби

149-модда. Олий ҳакамлик суди Пленумининг қарор қабул қилиш тартиби

XIII БОБ. ЯНГИТДАН ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАРГА КЎРА ҲАКАМЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ

150-модда. Қайта кўриб чиқиш асослари

151-модда. Ариза бериш тартиби ва муддати

152-модда. Ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш

XIV БОБ. ҚАРОРЛАРНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИ

153-модда. Ҳакамлик судининг буйруғи ва унинг ижро этиш учун юборилиши

154-модда. Буйруқнинг мазмуни

155-модда. Ижро этилиши учун буйруқни тақдим қилиш муддати

156-модда. Қарорни ижро этмаганлик учун жавобгарлик

157-модда. Буйруқнинг дубликатини бериш

158-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёки чўзиш, қарорни ижро этиш ҳамда тартибини ўзгартириш

159-модда. Ҳал қилув қарори ижросидаги бурилиш, ҳал қилув қарори асосида ундиришнинг тўхтатилиши

Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.1993
 LexUZ шарҳи
Ҳакамлик суди мазкур низоларни, башарти улар ташкилотларнинг (ушбу Қонунда «ташкилотлар» деганда юридик шахслар-корхоналар, уларнинг бирлашмалари, ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотлар, шу жумладан жамоа хўжаликлари ва хусусий корхоналар тушунилади), фуқароларнинг (ушбу Қонунда «фуқаролар» атамаси тадбиркорлик фаолиятини мустақил равишда олиб бораётган фуқароларга ва уларнинг бирлашмаларига нисбатан ишлатилади) ўзаро муносабатларидан, шунингдек ташкилотлар ва фуқароларнинг давлат идоралари ва ўзга идоралар* билан муносабатларидан келиб чиққудек бўлса, ҳал этади. Бундай низоларда ажнабий корхоналар, хорижликлар иштирокидаги корхоналар ёки ажнабий фуқаролар қатнашган ҳолларда томонлар ўртасида битим бўлган тақдирда ёхуд бу ҳол қонун ҳужжатида махсус назарда тутилган бўлса, низо ҳал қилиш учун ҳакамлик судига берилиши мумкин.
Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этмаган учинчи шахслар, башарти хўжалик низоси бўйича қабул қилинадиган қарор томонлардан бирига нисбатан ўз ҳуқуқлари ёхуд мажбуриятларига таъсир этиши мумкин бўлса, ҳакамлик суди қарор қабул қилгунига қадар даъвогар ёки жавобгар томонида туриб ишга қўшилишлари мумкин. Улар томонларнинг, прокурорнинг таклифига кўра ёки ҳакамлик судининг ташаббуси билан ҳам ишда қатнашиш учун жалб этилиши мумкин. Мустақил талабларни баён этмаган учинчи шахслар даъво асосини ва мавзусини ўзгартиришга, даъво талаблари миқдорини ошириш ёки камайтиришга, шунингдек даъводан воз кечишга, даъвони эътироф этишга ёхуд муросага келишга, қарорнинг мажбурий тарзда ижро этилишини талаб қилишга бўлган ҳуқуқлардан ташқари, томоннинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда унинг процессуал мажбуриятларини зиммага оладилар.
Иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ажрим ушбу Қонун 125-моддасининг талабларига риоя этилган ҳолда чиқарилади. Ажримда иш юритишни бошлашга асос бўлган маълумотлар ҳамда қоидабузарликнинг моҳияти ҳам кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктирилган ёки чўзилган тақдирда ҳакамлик суди қарор мазкур Қонуннинг IX бобида назарда тутилган тартибда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси