4. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириб, анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасининг иккинчи қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни қўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси
учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Ўша ҳаракатлар, жуда кўп миқдорда содир этилча, Жиноят кодекси
188-моддаси билан жиноий жавобгарликни юзага келтиради.
5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165,
1763-моддалари билан маъмурий жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Агар бундай фаолият билан шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 190-моддаси
бешинчи қисми ёки Жиноят кодекси 190-моддаси олтинчи қисмининг «
а»,
«б» бандлари билан квалификация қилинади.
6. Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
164 ва
168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим.
Қайд этилган ҳаракатлар ҳақ олиш билан боғлиқ бўлмай, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказган бўлса, уларни иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг 205-моддаси билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёхуд Жиноят кодексининг
206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш ёинки, ташкилотнинг устав фондида давлат улуши бўлмаган тақдирда, Жиноят кодексининг
19211-моддаси билан квалификация қилиниши лозим тариқасида квалификация қилиш лозим.
11. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 4-моддасига мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг қарорлари ёки ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
13-1. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар Жиноят кодексининг 13-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг аҳволини яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги талабларни оғишмай бажаришлари лозим.