Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, валюта қимматликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми саккизинчи бўлимида белгиланган бўлиб, уни кенгайтирилган ҳолда талқин этиш мумкин эмас. Бундай қимматликларга қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилишда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси (айблов хулосаси) ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилган деб топилганлиги акс эттирилиши шарт. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари билан квалификация қилиш учун шахс муқаддам валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Агар қалбакилиги айбдорга аён бўлган валюта қимматликлари кўринишидаги, пул муомаласида қўлланишини истисно қиладиган даражада ҳақиқийсига рўй-рост ўхшамайдиган купюралар ўтказилган бўлса, шунингдек, айбдорда жабрланувчини қўпол равишда алдаш нияти бўлганлигидан гувоҳлик берувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 176-моддасининг тегишли қисми бўйича тавсифланиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинмайди. Қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни олган шахснинг қилмиши эса валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олишга суиқасд сифатида тавсифланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 40510, 471-моддаларига мувофиқ, ҳукм чиқарилганда ва жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида ажрим қабул қилинганида судлар ишга қўшилган ашёвий далиллар масаласини ҳал этишлари шарт. Бунда шуни назарда тутиш керакки, эгасининг ёки фойдаланувчининг тасарруфидан ғайриқонуний равишда олиб қўйилган валюта қимматликлари, қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари тегишлилиги бўйича қайтарилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси