2. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда талон-торож қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этади.
3. Корхона, муассаса, ташкилот мулкини ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш (Жиноят кодексининг 167,
168,
169-моддалари) учун жиноий жавобгарлик фақат талон-торож суммаси Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61-моддасининг
учинчи қисмида кўрсатилган миқдордан ошган тақдирда келиб чиқади. Алоҳида квалификация белгилари мавжуд бўлган ҳоллар ҳам бундан мустасно эмас.
Шахсни ўзганинг мулкини талон-торож қилишда (ЖК 167-моддаси) айбдор деб топиш учун бу мулк айбдор томонидан ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига қаратилганлигини тасдиқловчи аниқ фактларга асосланмоқ зарур.
7. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш ЖК 167-моддасининг иккинчи қисми диспозициясида алоҳида квалификация белгиси сифатида назарда тутилганлиги сабабли, мансабдор шахснинг бундай хатти-ҳаракатлари, агар айбдорнинг қасди ўзганинг мулкини эгаллашга қаратилган бўлса, ЖК
19211 ёки
205-моддаси билан қўшимча квалификация қилинмайди.
9. Судлар шунга эътибор беригилари керакки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг қатор моддалари нормаларида муайян шарт мавжуд бўлиб, унга кўра қуйидаги ҳолларда маҳкумга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг қўлланилиши истисно этилади:
ЖК 167,
168,
170,
180,
181,
1811,
184,
1852,
1924,
19211-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун — жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланган тақдирда;
ЖК 132,
173,
175,
198,
202 ва
233-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун — жиноят оқибатида етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда.
10. Моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазо қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаларида кўрсатилган қоида, башарти айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, шу жумладан, ўтказилган оператив-қидирув тадбири натижасида, зарар етказилишининг олди олинган бўлса, қўлланилмайди.