«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни назорат қилиш, ҳисобга олиш ва сотиш, шунингдек пул маблағларини ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мол-мулкни (кейинги ўринларда мол-мулк деб юритилади) олиб қўйиш ваколатли орган мансабдор шахси томонидан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, ҳар қандай турдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлардан (олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳидаги металлар — палладий, иридий, родий, рутений, осмий), қайта ишланмаган ва қайта ишланган табиий қимматбаҳо тошлардан (олмослар, бриллиантлар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, шунингдек табиий марварид), ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган олиб қўйилган заргарлик маҳсулотларини, таркибида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, табиий марваридлар мавжуд бўлган маҳсулотларни (кейинги ўринларда қимматбаҳо металлар ва тошлар деб аталади) сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига берилади. Сақлаш учун махсус шарт-шароитларни талаб қиладиган бошқа мол-мулк (автотранспорт воситаси, дори воситалари ва ҳоказолар) сақлаш учун бинолар, майдончалар ва омборларга жойлаштирилиши мумкин; Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган мол-мулк бўйича экспертиза, шунингдек, чиқиндилар ва идишларнинг ишлаб чиқаришда ёки иккиламчи қайта ишлашда фойдаланиш учун яроқлилиги юзасидан ҳам ўтказилади.
8. Мол-мулкни олиб қўйган орган (мансабдор шахс) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган муддат мобайнида баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб этади, ушбу банднинг
иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Терговга қадар текширув суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни баҳолашда молия органлари вакиллари мажбурий тартибда қатнашадилар.
Рўйхатга олиш давомида мол-мулкни ўзлаштириш, унинг камомади, уни яшириш, йўқ қилиш, унга шикаст етказиш ҳолатлари, мол-мулк номи, миқдори, сифати, қиймат кўрсаткичларида, шунингдек олиб қўйиш тўғрисидаги далолатномада, экспертнинг хулосасида, баҳолаш тўғрисидаги хулосада ва мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги далолатномада ва сақлаш учун қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган фарқлар аниқланган тақдирда давлат ижрочиси бу ҳақда гувоҳлар иштирокида уч нусхада далолатнома тузади ва кейинги кундан кечикмай, далолатноманинг бир нусхаси илова қилинган ижро ҳужжати нусхасини аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда судга ёки уни берган ваколатли органга юборади. Бир вақтнинг ўзида, давлат ижрочиси давлат ижрочиси жойлашган жойдаги тегишли туман (шаҳар) прокурорига айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш учун далолатноманинг иккинчи нусхаси илова қилинган махсус билдиришномани юборади. Арзонлаштирилгандан кейин мол-мулк сотилмаган тақдирда мол-мулк ушбу банднинг биринчи хатбошида кўзда тутилган тартибда яна арзонлаштирилиши ва ушбу Низомга мувофиқ сотилгунига қадар сотувга қўйилиши керак.
Қонунчиликда белгиланган тартибда харажат операциялари тўхтатиб қўйилган банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ очиладиган махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади. Бунда банк ҳисоб рақамларидаги хорижий валютадаги пул маблағлари кўрсатиб ўтилган банк ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари Туман (шаҳар) бюроси тегишли бўлимларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
37. Мол-мулкнинг Бюро ходимлари, солиқ, молия, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, адлия, Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари, экспертизани амалга оширган мутахассислар, баҳоловчи ташкилот ходимлари, шунингдек ушбу мол-мулкни сотувчи ташкилотлар ходимлари томонидан сотиб олиниши тақиқланади. Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган товарларнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси давлат ижрочиси, Санитария-эпидемиология хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни мазкур Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди.
56. Ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган харажатлар давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобига, улар ушбу Низомнинг
53-бандига мувофиқ тақсимлангунгача, тегишли харажатлар қилинган мол-мулкни сотишдан тушган сумма доирасида қопланади.
Т/р | Мол-мулкни олиб қўйиш | Мол-мулкни экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш | Сақлаш жойи | Материални судга топшириш | Суд ёки бошқа орган қарори | Тушган маблағ |
Олиб қўйиш далолатномаси ва № | Мол-мулкнинг номи | Ўлчов бирлиги | Сони | Экспертиза хулосасининг санаси ва № | Баҳолаш ҳисоботи санаси ва № (Баҳолаш далолатномаси санаси) | Баҳоси | Суммаси | Ҳужжатнинг санаси ва № | Ташкилотнинг номи | Санаси | Ҳужжат | Санаси ва № | эгасига қайтарилди | давлат даромадига ўтказилди | йўқ қилиб ташлашга берилди | Ҳаммаси | шу жумладан маҳаллий бюджетга |
Сони | Суммаси | Эгасига топшириш-қабул қилиш далолатномаси № ва санаси | Сони | Суммаси | Ижрочига топшириш-қабул қилиш далолатномаси № ва санаси | Сони | Суммаси | Ижрочига топшириш-қабул қилиш далолатномаси № ва санаси |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 |
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
Т/р | Ижро иши №, давлат ижрочисисининг Ф.И.О. | Ижро ҳужжатининг №, санаси, ижро далолатномаси тузилган сана | Ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган | Мол-мулкни олиб қўйган орган | Мол-мулкнинг номи, сони, суммаси | Олиб қўйилган мол-мулк давлат ижрочисига берилган сана | Сақлаш жойи ва унинг ўзгаргани тўғрисида белги | Олиб қўйилган мол-мулк сотиш учун берилган сана ва сотувчи ташкилот | Сотишга берилган мол-мулкнинг арзонлаштирилиши тўғрисида белги | Сотиш суммаси ва унинг тушган санаси | Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш харажатларини қоплаш суммаси, йўқ қилиб ташлаш далолатномаси № ва санаси | Қолган суммани тақсимлаш | Алоҳида белгилар |
бюджетга | мол-мулкни олиб қўйган органга | Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 |
| | | | | | | | | | | | | | | |
Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тўғрисида _____-сон Далолатнома
|
200__ йил «___» ____________ | | ______________ туман (шаҳар)
|
| | Йўқ қилиш соат ____дақиқада _____ бошланди |
| | Йўқ қилиш соат ____дақиқада _____ тугатилди |
___________________________________________________________________ |
(мол-мулки йўқ қилинаётган юридик (жисмоний) шахснинг номи) |
Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда 200__ йил «___» __________даги ___-сон ижро ҳужжати асосида 200__ йил «___» __________даги ___-сон олиб қўйиш протоколига мувофиқ олиб қўйилган қуйидаги мол-мулкни йўқ қилиб ташлашни амалга оширдик:
|
Т/р | Номи | Миқдори |
| | |
| | |
| | |
| | |
Йўқ қилиб ташлаш усули ___________________________________________________________________ |
Йўқ қилиб ташланган жой ___________________________________________________________________ |
1. Давлат ижрочиси | ____________ | ____________ |
2. Мол-мулкни олиб қўйишни амалга оширган ваколатли органнинг мансабдор шахси | ____________ | ____________ |
3. Санитария-эпидемиология хизмати органи вакили | ____________ | ____________ |
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили | ____________ | ____________ |
5. Сақлаш учун жавобгар шахс (ташкилот вакили) | ____________ | ____________ |
6. Холис гувоҳлар: | ____________ | ____________ |
Т/р | Ижро иши №, давлат ижрочисисининг Ф.И.О. | Ижро ҳужжатининг №, санаси, ижро далолатномаси тузилган сана | Ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган | Мол-мулкни олиб қўйган орган | Мол-мулкнинг номи, сони, суммаси | Олиб қўйилган мол-мулк давлат ижрочисига берилган сана | Сақлаш жойи ва унинг ўзгаргани тўғрисида белги | Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш далолатномаси № ва санаси | Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш жойи ва усули | Чиқинди ва идишларни сотиш суммаси, унинг тушган санаси | Суммани тақсимлаш | Алоҳида белгилар |
бюджетга | мол-мулкни олиб қўйган органга | Суд ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
| | | | | | | | | | | | | | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 335-модда; 2010 й., 14-15-сон, 335-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда, 44-45-сон. 385-модда; 2012 й., 8-9-сон, 83-модда, 44-сон, 507-модда; 2013 й., 23-сон, 304-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 8-сон, 118-модда; 14-сон, 228-модда, 19-сон, 345-модда, 37-сон, 993-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2017 й., 09/17/819/0104-сон, 17.10.2017 й., 07/17/3325/0127-сон, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон; 28.09.2019 й., 09/19/819/3819-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 23.05.2020 й., 09/20/315/0642-сон, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон; 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон; 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)