Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Республика истеъмол бозорини, шу жумладан таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларига ҳамда миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга мос сифатли ёзув дафтарлари билан таъминлаш ишларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилиши учун тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Дастурнинг бажарилиши юзасидан тегишли мониторинг ўрнатсин ва амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Т/рЧора-тадбирларБажариш муддатиБажариш учун масъулларЧора-тадбирларни амалга ошириш механизми
I. Ишлаб чиқарилаётган ёзув дафтарлари сифатини ошириш
1.1Амалдаги TSt 29-011:2005 «Умумий дафтарлар. Техникавий шартлар» ва TSt 29-036:2007 «Мактаб дафтарлари. Техникавий талаблар» стандартларига дафтарларни безатишда таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ҳамда миллий қадриятларимизга зид, ўсиб келаётган ёш авлод онги, тафаккури ҳамда тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар акс эттирилиши мумкин эмаслигини инобатга олган ҳолда белгиланган тартибда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.2009 йил сентябрьМатбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиТегишли стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича меъёрий ҳужжат
1.2Ёзув дафтарлари учун гигиеник талабларни белгиловчи санитария қоида ва меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш.2009 йил сентябрьРеспублика санитария-эпидемиология назорати маркази, Матбуот ва ахборот агентлигиСанитария-гигиена нормалари ва қоидалари
II. Ёзув дафтарлари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштириш
2.1Ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини безатишнинг таълим жараёни талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳини ташкил қилиш. 2009 йил сентябрьМатбуот ва ахборот агентлиги, Республика маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигиИдоралараро ҳаракат дастурини тасдиқлаш
2.2Ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарлари сифатини назорат қилишда, хом ашёни қабул қилишда ва уларни ишлаб чиқаришда тегишли талабларга риоя этиш бўйича соҳа мутахассисларини ўқитиш курсларини ташкил этиш.Доимий равишдаМатбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш институти, ёзув дафтарлари ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларИдоралараро келишилган иш режаси дастури
III. Ёзув дафтарлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш
3.1Ишлаб чиқарувчилар ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган қоғоз бўйича қўшимча қиймат солиғидан озод қилиш, шунингдек импорт қилинадиган бошқа хом ашё, технологик асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар бўйича божхона тўловларини мақбуллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш.2009 йил сентябрьМатбуот ва ахборот агентлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасиТегишли қарор лойиҳаси
3.2Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида дафтар ва бошқа идора маҳсулотларини республикага олиб киришда тўланадиган божхона тўловларини мақбуллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.2009 йил сентябрьМатбуот ва ахборот агентлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасиТегишли қарор лойиҳаси
IV. Миллий маънавиятга зид ҳамда сифатсиз ёзув дафтарларининг республикага келтирилишининг олдини олиш ва уларнинг сотилишини тақиқлаш
4.1Миллий маънавиятимизга, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларига зид бўлган ахборотга, дизайнга эга бўлган ва меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган ёзув дафтарларининг республикамизга келтирилишининг олдини олиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда ички бозорни бундай маҳсулотлардан тозалаш.Тегишли механизмлар жорий этилгандан сўнг доимий равишдаДавлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлариВазирлик ва идоралар ҳамкорлигидаги тадбирлар режаси
4.2Сотувга чиқарилган ўқув анжомлари сифати юзасидан доимий мониторинг олиб бориш.Доимий равишдаМатбуот ва ахборот агентлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясиМониторинг тадбирлари
4.3Республика ҳудудига ёзув дафтарлари ва бошқа идора маҳсулотлари ноқонуний келтирилишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш.Доимий равишдаДавлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат божхона қўмитасиТадбирлар режаси
4.4Ноқонуний йўллар билан республикага келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини ва бошқа идора маҳсулотларини республикамиз бозорларида сотилишини тақиқлаш чора-тадбирларини кучайтириш.Доимий равишдаДавлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлигиТадбирлар режаси
V. Миллий маънавиятга зид ҳамда сифатсиз ёзув дафтарларидан республика таълим муассасаларида фойдаланишни тақиқлаш ишларини кучайтириш
5.1Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан миллий маънавиятимизга, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларига жавоб берадиган ёзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.2009 йил август ойидан бошлаб доимий равишдаМатбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигиЁзув (шу жумладан кундалик, расм) дафтарлари ишлаб чиқариш
5.2Таълим муассасаларида маънавиятга зид ҳамда сифатсиз дафтарлардан фойдаланмаслик бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиКомплекс чора-тадбирлар
5.3Истеъмол бозорини ёзув дафтарлари билан таъминлашни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш.Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияТелевидение, радио ҳамда босма оммавий ахборот воситаларида кўрсатувлар, рукнлар, мақолалар ва ҳ. к.
5.4Ёзув дафтарлари безакларининг мазмун-моҳияти бўйича алоҳида талабларни ишлаб чиқиш ва таълим муассасалари раҳбарлари, ота-оналар ҳамда ўқувчи-талабаларга етказиш.Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигиТегишли талаблар рўйхати, ота-оналар, ўқувчи-талабалар билан учрашувлар, суҳбатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига киритилаётган қўшимча

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси