4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига,
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»,
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»,
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини белгилайди ҳамда иссиқлик таъминоти корхонаси ва иссиқлик энергиясининг истеъмолчилари бўлган юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
16. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар иссиқлик таъминоти корхонаси билан истеъмолчи ўртасидаги шартномага, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Маъмурий
кодексига, Жиноят
кодексига, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
в) мазкур Қоидаларнинг 42-бандида назарда тутилган иссиқлик энергияси етказиб беришни чеклаш ёки тўхтатиш шартларига мувофиқ истеъмолчи иссиқлик юкламаларининг шартномавий миқдорлари оширилишига йўл қўядиган ёки унинг учун белгиланган иссиқлик истеъмоли режимларига риоя қилмаган суткалар мобайнида паст параметрли иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»,
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига ҳамда Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига, шунингдек мазкур Қоидаларга қатъий риоя қилиш;