Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18 мартдаги ПФ-1978-сон Фармонига мувофиқ тузилган Дастур бажарилишини назорат қилувчи Республика комиссияси томонидан тайёрланган 1998 — 2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини амалга ошириш бўйича илова қилинаётган чора-тадбирлар тасдиқлансин.
Т/рТадбирлир номиБажариш муддатиҲужжатнинг тури Бажариш учун масъуллар
I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ТАРКИБИЙ ЎЗГАРИШЛАР
ЕРГА, МУЛККА, ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТГА ВА ДАРОМАДЛАРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1.Солиқ кодексига, «Кооперация тўғрисида»ги Қонунга ва бошқа қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тайёрлаш1998 йил, май-июньТаклифларАдлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси
2.Ер кодекси ва қуйидаги қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш: «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»; «Фермер хўжалиги тўғрисида»; «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»1998 йил, мартУмумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича пухта ишлашИшчи гуруҳ
3.Қишлоқ хўжалигини ва унинг айрим тармоқларини ривожлантиришга давлатнинг иқтисодий таъсир кўрсатиши принциплари ва механизмларини ишлаб чиқиш (давлат харидлари тизими, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва бошқа чора-тадбирлар)1998 йил, июльВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси
МУЛКИЙ ПАЙЛАР АСОСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ШИРКАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР
4.Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкати)нинг Намунавий уставини ишлаб чиқиш1998 йил, мартНамунавий устав лойиҳасиҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
5.Қуйидагиларни тайёрлаш:
— қишлоқ хўжалиги корхонасини қишлоқ хўжалиги ширкатига айлантириш бўйича комиссия тўғрисидаги Намунавий низом1998 йил, март Намунавий низом Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
— қишлоқ хўжалиги ширкати устав жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом1998 йил, мартНамунавий низомҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
— қишлоқ хўжалиги ширкати бўлинмаси фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом1998 йил, мартНамунавий низомҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
— мулкий пайларни шакллантириш ва тақсимлаш ҳамда улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомНамунавий низомҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
6.Қишлоқ хўжалиги ерларининг иқтисодий ва қиймат жиҳатдан баҳосини сифатли аниқлаш усулини такомиллаштириш1998 йил, майУслубий кўрсатмаларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, ФТДҚ, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги
7.Агросервис хизмати кўрсатиш, тайёрлов, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни сотиш корхоналарини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги ширкатларини шакллантиришга оид тавсияларни тайёрлаш1998 йил, мартУслубий тавсияларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси
ХЎЖАЛИК ИЧКИ МУНОСАБАТЛАРИ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
8.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун оила ва жамоа пудрати шартномалари тузиш асосида оилаларга ёки бир гуруҳ шахсларга ер бериш тартиби тўғрисида тавсиялар ишлаб чиқиш1998 йил, мартТавсияҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
9.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва хизматлар кўрсатиш учун оила (жамоа) пудрати намунавий шартномасини ишлаб чиқиш1998 йил, мартНамунавий шартномаҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
10.Қишлоқ хўжалиги корхонасида молия-ҳисоб-китоб маркази ва ҳисобга олишнинг чек тизими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш1998 йил, мартНизомҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ УЛГУРЖИ БОЗОРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР
11.Ҳар бир вилоятда маҳсулот (пахта ва ғалладан ташқари) харид қилиш ва сотиш бўйича биттадан улгуржи бозор ташкил этиш1998 йил, I чоракВазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасиМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
12.Улгуржи бозорларда маркетинг хизматини ташкил этиш, транспорт, почта, банк хизматларини ва суғурта қилишни ривожлантириш1998 йил охиригачаТадбирҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИ АХБОРОТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ
13.Жойларда тижорат асосида ҳуқуқий, иқтисодий ва маркетинг ахборотини тўплаш ва тарқатиш бўйича ахборот хизматларини ташкил этиш1998 йил охиригачаТадбирларТовар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар
14.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг жаҳон тажрибасини, замонавий технологияларни, янги юқори маҳсулли навларни ва зотларни, республика бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларига нархлар даражасини даврий матбуотда кенг ёритишМунтазам равишдаТадбирларДавлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио» компанияси, вазирликлар ва идоралар
II. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
15.Фермер хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер бериш тартибини ишлаб чиқиш1998 йил, майТартибҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
16.Фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантиришни қайта рўйхатдан ўтказиш ва ерларни ижарага олиш шартномаларини тузиш тартибини ишлаб чиқиш1998 йил, июньТартибМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги
17.Узоқ муддатли кредит улушининг умумий ҳажмини 40 фоизгача кўпайтирган ҳолда юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган фермер ва деҳқон хўжаликларига кредит бериш механизмини такомиллаштириш1998 йил, мартТаклифМарказий банк, тижорат банклари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Бизнес-фонд
18.Фермер хўжаликлари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг соддалаштирилган шаклларини ишлаб чиқиш1998 йил, апрельТаклифларДеҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси
19.Мева-сабзавот йўналишидаги жамоа қишлоқ хўжалиги корхоналарини мустақил фермер хўжаликларига айлантириш1998 йил, апрельВазирлар Маҳкамасининг қарориДеҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
20.Маҳсулот харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, сервис хизмати кўрсатиш, моддий-техника таъминоти, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун омихта ем ишлаб чиқариш бўйича хусусий ва ширкат корхоналар ташкил этиш1998 йил давомидаТадбирларДеҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнес-фонд, тижорат банклари
III. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
21.Деҳқон хўжаликлари даромадларидан Пенсия жамғармаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ажратмалар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш1998 йил, майНизомМеҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси
22.Деҳқон хўжаликларини тузиш, фаолиятини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш1998 йил, июньТартибМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги
IV. ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЕРДАН ОМИЛКОРЛИК БИЛАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ТУПРОҚ УНУМДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
23.Деҳқончилик тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ҳар йили ўғитларнинг оптимал меъёрларини солиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳисобига тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш1998 йил, июньТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, Молия вазирлиги
24.Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш1998 йил, IV чоракНизом, Вазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги
25.Барча даражада ердан фойдаланишни тартибга солиш бўйича тадбирлар тайёрлаш, хўжаликлар чегараларини аниқлаш, режа-картография ҳужжатларини тузиш ва уларга тузатиш киритиш1999 йилТадбирлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
26.Мамлакат минтақалари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини ихтисослаштириш ва оқилона жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашҳар йили, августдаТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
27.Ноанъанавий экинлар (стевия, папайя, махсар ва бошқалар)ни етиштириш бўйича таклифлар тайёрлаш1998 йил, майТаклифларФТДҚ, Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК
28.Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш. «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш1998 йил, сентябрьТаклифҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги
29.Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини бошқаришни такомиллаштириш элита-уруғчилик хўжаликларини, таркибига қайта ишлаш корхоналарини киритган ҳолда супер-элита, элита ва репродукция уруғлиги етиштириш бўйича ихтисослаштирилган уруғчилик корпорациялари, фирмалари ва бирлашмаларини ташкил этиш бўйича таклифлар1998 йил, мартТаклифҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, Давлат мулки қўмитаси, вилоят ҳокимликлари
30.Уруғлик пахтани қайта ишловчи пахта заводларини қисқартириш бўйича таклифлар. Ушбу заводларнинг уруғлик лабораторияларини чигитни сертификатлаш учун асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш1998 йил, июньТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, вилоят ҳокимликлари
31.Бошқа экинларни такомиллаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш1998 йил, мартТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
32.Уруғчилик корпорациялари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликлар фойдасининг бир қисмини ажратиш ҳисобига селекция муассасалари, уруғлик етиштирувчилар фаолиятини, селекционерлар ва уруғчилар меҳнатини рағбатлантириш бўйича низомни ишлаб чиқиш1998 йил, октябрьНизом, Вазирлар Маҳкамасининг қарориҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, Адлия вазирлиги
ПАХТАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
33.1998 — 2000 йилларда минтақалар бўйича пахтанинг районлаштирилган истиқболли навларини жойлаштириш бўйича таклифларҲар йили, августВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари
34.Пахта етиштиришнинг, шу жумладан, плёнка остида чигит экишнинг истиқболли технологияларини жорий этиш1998 йил, мартТаклифларҚишлоқ ва св хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Молия вазирлиги, вилоят ҳокимликлари
35.Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш марказини ташкил этиш1998 йил, мартВазирлар Маҳкамасининг қарориТашқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавстандарт»
ҒАЛЛАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
36.1998 — 2000 йилларда мамлакат минтақалари бўйича бошоқли дон ва дуккакли дон экинларининг серҳосил ва тезпишар навларини жойлаштириш бўйича таклифларҲар йили, апрель-майВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси
37.Сувли ерларда бошоқли дон, дуккакли дон ва такрорий экинларни, шунингдек лалми ерларда дон ва ноанъанавий экинларни етиштиришнинг илғор технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар1998 йил, апрельТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
38.Шолини кўчат қилиб экиш технологиясини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш1998 йил, апрельТаклифлар, тавсияларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
V. ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР
39.Республикада наслчилик ишларини такомиллаштириш ва қорамоллар давлат-наслчилик заводларини ташкил этиш бўйича таклифлар1998 йил, апрельВазирлар Маҳкамасининг қарориҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси, Молия вазирлиги
40.Наслчилик заводларига бир бош шартли қорамол ҳисобига 1 гектардан сувли ер ва лалмикор зоналарда 2 гектардан ер ажратиш1998 йил, мартТадбирларМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимликлари
41.Моллари 250 бошгача бўлган чорвачилик фермаларини хусусий мулк қилиб сотиш (наслчилик фермаларидан ташқари)1998 йил охиригачаТадбирларДавлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари
42.Чорвачилик фермаларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун жойларда зооветеринария шохобчаларини ташкил этиш бўйича таклифлар1998 йил охиригачаТадбирларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари
43.Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун омихта ем тайёрлашни кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилаш бўйича таклифлар1998 йил, апрельВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси
44.Парранда гўшти ва балиқ маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича тадбирлар1998 йил, майВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси, «Ўзбалиқ» давлат корпорацияси
45.Юқумли. касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича эпидемиологияга қарши тадбирлар ўтказишМунтазам равишдаТадбирларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги
VI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ ВА СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ
46.«Камминз» (АҚШ) фирмаси билан биргаликда 90 — 130 от кучига эга бўлган тежамли замонавий дизель двигателларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш1998 йил, I ярим йиллик Вазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
47.«Кейс» (АҚШ) фирмаси билан биргаликда чопиқ (4 ғилдиракли) ва пахтачиликка ихтисослаштирилган (3 ва 4 ғилдиракли) замонавий тракторлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш1998 йил, I ярим йиллик Вазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
48.«Кейс» горизонтал-шпинделли аппарати ва «ТСМ» АЖ шассисидан фойдаланиш йўли билан комбинацияланган пахта териш машиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш1998 йил, II ярим йилликТадбирлар«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
49.«Лемкен» (Германия) фирмаси билан биргаликда 2 ярусли плуглар ва устунига пружина қўйилган чизель-культиватор ишлаб чиқаришни ташкил этиш1998 йил, II ярим йилликТадбирлар«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
50.«Дегания» (Исроил) ва «Агримондо» (Италия) фирмалари билан биргаликда кенг қамровли пневмо-штангали пуркагич ҳамда боғ ва узумзорлар учун чанглатгичлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш1998 йил, I ярим йилликВазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг«, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
51.«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» давлат-акциядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш1998 йил мобайнидаТаъсис ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўз-қишлоқхўжаликтаъминоттузатиш», Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги
52.Қишлоқ хўжалиги техникасини сотиш бўйича факторинг операциялари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш1998 йил, апрельНизом«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Пахта-банк», Адлия вазирлиги
53.Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари1998 йил, мартВазирлар Маҳкамасининг қарори«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш», Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг«
VII. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА КИМЁЛАШТИРИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
55.Агрокимё картограммаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва унинг муддатлари бўйича таклифлар тайёрлаш1998 йил, мартТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси
56.Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимиини ишлаб чиқиш1998 йил, мартТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси
57.Ватанимизда ишлаб чиқариш ва четидан харид қилиш ҳисобига қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, дефолиантлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг бошқа воситалари билан таъминлаш бўйича таклифларКелгуси йил ҳосили учун ҳар йили август ойидаВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги
58.Сервис хизматларини кенгайтириш учун туман кимёлаштириш хизматлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш1998 йил, мартТаклифлар«Ўзкимёсаноат» уюшмаси
59.Хўжаликларда кимёлаштириш пунктларини ташкил этиш ва уларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклифлар1998 йил, мартТаклифларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
VIII. ЕРЛАРНИНГ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
60.1998 — 2000 йилларда ирригация-мелиорация ишларини ўтказишҲар йилиВазирлар Маҳкамасининг қарори Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувқурилиш» концерни
61.Ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш усуллари билан сувни тежаш технологияларини жорий этишҲар йилиВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзсувқурилиш» концерни
IX. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МОЛИЯ-КРЕДИТ МУНОСАБАТЛАРИНИ, ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
62.Давлат харидининг тасдиқланган ҳажмидан ортиқча пахта толаси ҳамда пахта хом ашёсидан ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулотлар учун ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш1998 йил, майВазирлар Маҳкамасининг қарориМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ёғмойтамакисаноат» уюшмалари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
63.Қишлоқ хўжалиги корхоналарини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳамда хусусий тадбиркорликни маблағ билан таъминлаш ва уларнинг нақд пулсиз ҳисоб-китобларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш1998 йил, апрельНорматив-ҳуқуқий ҳужжатларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, тижорат банклари, «Ўзагросуғурта» компанияси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси
64.Қишлоқ хўжалиги корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини ва мол-мулкини суғурта қилиш ҳамда тайёрловчилар билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш1998 йил, апрельТаклифлар«Ўзагросуғурта» компанияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
X. ҚИШЛОҚ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
65.Қишлоқ ижтимоий инфратузилмаси устувор тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари:
2010 йилгача бўлган даврда сув таъминоти ва газлаштиришни ривожлантириш схемасини янги норматив база ва технология асосида аниқлаштириш;1999 йил, декабрьСхемаМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» корпорацияси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
2010 йилгача бўлган даврда қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва газ билан таъминлашни ривожлантириш миллий дастурини тайёрлаш;Дастур лойиҳаси, Вазирлар Маҳкамаси қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Идорага қарашли ижтимоий соҳа объектларини жойлардаги давлат ҳокимияти органлари балансига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисида» 1997 йил 26 сентябрдаги 453-сон қарори қоидаларини, халқаро молия институтлари маблағларини ва хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш дастурини инвестициялаш механизми такомиллаштириш1998 йил, апрельТаклифларМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
66.Бозор инфратузилмасини шакллантириш:
1998 — 2000 йилларда қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига бозор инфратузилмаси хизматлари прогнозини аниқлаш; қишлоқда бозор инфратузилмаси хизматлари мониторингини баҳолаш ва ташкил этиш мезонлари, бозор тузилмалари ва тадбиркорларнинг ўзаро ҳамкорлиги тизимини ишлаб чиқиш
1998 йил, апрельПрогноз ва услубий ҳужжатларДавлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси
67.1998 — 2000 йилларда қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш даражасини оширишнинг миллий, минтақавий ва тармоқ дастурларини тайёрлаш1998 йил, апрельДастур, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасиМакроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
XI. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ИЛМИЙ ТАЪМИНЛАШ. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
68.Ғўзанинг тезпишар ва серҳосил, кўп ва сифатли тола олинадиган навларини, бошоқли дон экинларининг юқори сифатли дон олинадиган навларини ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари навларини яратиш1998 йилги тадқиқотлар дастурлариҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси
69.Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатнинг барча вилоятлари учун деҳқончиликнинг илмий асосланган тизимини ишлаб чиқиш1998-1999 йилларДеҳқончиликнинг илмий асосланган тизими бўйича тавсияларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
70.Қуйидаги қисқа муддатли инновация лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:1998 йил, майҒўза навларини жойлаштириш бўйича таклифлар, МетодикаҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
ғўза навларини жойлаштириш бўйича; ҳосил йиғим-теримини октябрда тугаллаш мақсадида ғўзанинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш бўйича комплекс ишлаб чиқариш эксперименти ўтказиш бўйича
71.Кўп укладли бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг фаолият кўрсатишини, деҳқончилик тизимидаги ўзгаришларни, маркетинг ва тадбиркорликни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги олий ўқув юртлари учун ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш1998 йил, майЎқув дастуриҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
72.Институт ва коллежларда фермерларни ҳамда оммавий касб ходимларини қайта тайёрлаш дастурларини тайёрлаш1998 йил апрельКадрларни қайта тайёрлаш дастуриҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси