Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»
қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 январдаги 02/1-1088-сон топшириғини бажариш мақсадида буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги 158-II-сон «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги
қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловлари ҳамда бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақани тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
7. Бюджет ташкилотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тегишли молия органларига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлашга бюджетдан талаб қилинадиган маблағларни аниқлашга буюртманомани (бундан кейинги ўринларда буюртманома) тақдим қиладилар.