Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
26.12.1998
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
536-сон 26.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.09.00 Истироҳат ва маданият боғлари]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ТИНЧЛИК МАДАНИЯТИ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2000 йилни Халқаро тинчлик маданияти йили деб эълон қилганлигини ҳамда ЮНЕСКО Ижроия кенгаши ўзининг 1998 йил 6 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 155-сессияси якунловчи мажлисида «Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг аъзо давлатлардаги фаолияти» Декларациясини қабул қилганлигини эътиборга олиб, шунингдек Халқаро тинчлик маданияти йилини Тошкент Декларацияси руҳида нишонлаш юзасидан ўтказиладиган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
а) бир ой муддатда Халқаро тинчлик маданияти йилига бағишланган 1999 йилги тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда жаҳондаги динларнинг энг нуфузли вакиллари иштирокида «Динлар мулоқоти» конференциясини ўтказишни назарда тутсин;
б) қуйидагиларга йўналтирилган тадбирларни ўз ичига олувчи 2000 йилги «Тинчлик маданияти» миллий дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни рағбатлантириш;
таълимни, кадрлар тайёрлашни ҳамда тинчлик ва зўравонлик қилмаслик руҳидаги илмий тадқиқотларни ривожлантириш;
барқарор ижтимоий ривожланишни, ҳамма учун ижтимоий адолатни таъминлаш;
республикада амалга оширилаётган демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш;
эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлаш;
коммуникацияларни ҳамда билимлар ва ахборотларнинг эркин оммалаштирилишини ва улардан биргаликда фойдаланишни қўллаб-қувватлаш;
барча халқлар ва маданиятлар ўртасидаги ўзаро бир-бирини тушунишга, сабр-бардошлиликка ва бирдамликка кўмаклашиш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ.С. Караматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 26 декабрь,
536-сон
×
×