Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
08.09.2005
14.01.2003
23.09.1996
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
334-сон 23.09.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.09.00.00 Меҳмонхона хўжалиги;
2.
14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.03.00.00 Туризм. Экскурсиялар. Меҳмонхона хўжалиги / 14.03.05.00 Меҳмонхона хўжалиги]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО КЛАССДАГИ «ИНТЕРКОНТИНЕНТАЛЬ-ТОШКЕНТ» МЕҲМОНХОНА МАЖМУИНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро классдаги «Интерконтиненталь-Тошкент» меҳмонхона мажмуини ўз вақтида фойдаланишга топшириш, унинг ўз харажатларини ўзи қоплашини ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш, бронлаштиришнинг халқаро тизимига киришини таъминлаш, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси кадрлари тайёрлаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги меҳмонхона мажмуининг менежментига юқори классли отеллар халқаро тармоғининг эгаси ва оператори — «Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс» (Буюк Британия) компанияси билан контракт тузганлиги;
«Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс» компанияси тузилгач контрактга мувофиқ меҳмонхона мажмуида ишга туширишдан олдинги ишларни кредит асосида ўз маблағлари ҳисобидан ўз вақтида амалга ошириш, қурилиш учун фойдаланилган қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи операция фойдасининг барқарор даражасини кафолатлаш мажбуриятини олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қурилиши ниҳоясига етказилган меҳмонхона мажмуи давлат мулкига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан, тасарруф этиш ҳуқуқисиз, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси балансига белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ва «Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига меҳмонхона мажмуи маблағларининг сақланишини ва ундан мақсадли фойдаланилишини, унинг молиявий фаолияти назорат қилинишини, шунингдек, «Туркэксимбанк» билан тузилган кредит битими доирасидаги қарз маблағлари ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш функцияси юклансин.
«Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банкларда тушумларни ва товарлар ҳамда хизматларга тўланадиган тўловларни ўтказиш, шунингдек, меҳмонхона мажмуининг бошқа операциялари бўйича тўловларни амалга ошириш учун алоҳида ҳисоб-китоб ва валюта субсчетлари очиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
4.«Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси меҳмонхона очилган кундан бошлаб 5 йил муддатга қўшилган қиймат солиғи, фойдадан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ер солиғи ва маҳаллий солиқларни тўлашдан, шунингдек меҳмонхона мажмуига эгалик қилиш, уни бутлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ йиғимлар ва бож пошлиналари тўлашдан озод қилинсин.
«Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам маҳаллий, ҳам хорижий суғурта компанияларини мулкий ва шахсий номулкий суғурталашни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
6. «Интерконтиненталь Хотелз знд Ризортс» компанияси меҳмонхона очилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга фойдани чет элга ўтказишдан олинадиган солиқдан озод қилинсин.
«Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс» компаниясига меҳмонхона фойдаланишга топширилиши муносабати билан Ўзбекистонга турган хорижий ходимларнинг маҳаллий харажатлари (яшаш, республика доирасида авиация ва темир йўл транспорти хизматлари) учун маҳаллий валютада ва республика фуқаролари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги меҳмонхона мажмуини биринчи тоифали истеъмолчилар рўйхатига киритсин ҳамда зарур миқдорда электр энергияси етказиб берилишини таъминласин.
8. Алоқа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомаси бўйича меҳмонхона мажмуини белгиланган тартибда шаҳар, шаҳарлараро ва халқаро алоқанинг зарур воситалари билан таъминласин.
Меҳмонхона мажмуи биносида ҳукумат алоқаси телефонлари ўрнатилишини назарда тутсин.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига халқаро классдаги «Интерконтиненталь-Тошкент» меҳмонхона мажмуида савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этишга рухсатнома берсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Интер-сервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси буюртманомаси бўйича «Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс» компаниясининг меҳмонхонани ишга туширишда жалб этиладиган ходимларига белгиланган тартибда кўп марталик келиш визалари берилишини таъминласин.
11. Меҳнат вазирлиги «Интерсервис» хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси буюртманомаси бўйича «Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс» компаниясининг меҳмонхона мажмуидан фойдаланишга жалб этиладиган ходимлари меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун ўз вақтида зарур рухсатномалар берилишини таъминласин.
12. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Интерконтиненталь-Тошкент» меҳмонхонаси тақдимотини шу йилнинг 7—10 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро пахта конференцияси ўтказиладиган даврда ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 23 сентябрь,
334-сон
×
×