Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ ТОМОНИДАН ҲИСОБ ҲУЖЖАТЛАРИ ЙЎҚОТИЛГАН ЁКИ ЙЎҚ ҚИЛИНГАН ТАҚДИРДА БЮДЖЕТГА ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИГА ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР СУММАСИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
Солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда солиқ тўловчининг ҳаракати

III. Ҳисоб ҳужжатлари бўлмаганда солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш

IV. Ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари

V. Якуний қоида

ИЛОВА
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида АРИЗА

Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (II)) 40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон (II)) 40-моддасига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари томонидан бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаш тартибини белгилайди.
5. Ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ёки йўқ қилинган тақдирда, солиқ тўловчи солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг навбатдаги муддати келгунга қадар 10 кундан кечиктирмай рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органига мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқариш тўғрисида ариза (кейинги ўринларда ариза деб аталади) бериши шарт. Ариза ёзма ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, шу жумладан ахборот тизими орқали юборилган электрон шаклда берилади.
7. Мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ариза берилганлиги солиқ тўловчини ҳисоб ҳужжатларини тиклаш мажбуриятидан озод этмайди.
10. Солиқ тўловчининг фаолиятини солиқ текширувидан ўтказиш даврида ҳисоб ҳужжатларини йўқотилганлиги ва йўқ қилинганлиги фактлари аниқланган ҳолларда давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ тўловчи томонидан ҳисоб ҳужжатлари йўқотилганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида баённома тузадилар ва солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни мазкур Низомда назарда тутилган тартибда ҳисоб-китоб қилиш орқали ҳисоблаб чиқарадилар. Бунда, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган аризани тақдим этиш талаб қилинмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 9 январдаги 2018-02, 4-сонли қарори (рўйхат рақами 2110-1, 08.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2110-1/0676-сон)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси