Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
15.11.1999
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
496-сон 15.11.1999
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАМАКИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика тамаки саноатини ривожлантиришни таъминлаш ҳамда унинг экспорт имкониятини ошириш, «Бритиш Американ Тобакко ПЛС» компаниясининг инвестиция лойиҳасини ўз вақтида амалга ошириш, техника билан қайта жиҳозлаш, тамаки маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича қўшимча маҳаллий ишлаб чиқаришларни барпо этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонаси томонидан хорижий компаниялар билан биргаликда 1999—2004 йилларда тамаки индустриясини маҳаллийлаштириш дастури ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин, Дастур:
2004 йилга бориб Ўзбекистонда тамаки саноати учун зарур бўлган тамаки етиштиришни 48 фоизгача, босма-ўров материаллари ишлаб чиқаришни 56 фоизгача ва бошқа компонентларни ишлаб чиқаришни 50 фоизгача, маҳаллийлаштиришнинг умумий даражасини 50 фоизгача етказишни;
қўшма корхонанинг экспорт имкониятини кенгайтириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар билан биргаликда 2004 йилга бориб «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонасининг ўз валюта харажатларини ўзи қоплашини таъминлашни назарда тутади.
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти Хорижий инвестициялар агентлиги билан биргаликда маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилишда «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонасига зарур ёрдам кўрсатсин.
2. «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонасига:
қўшма корхонанинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган олиб келинадиган асбоб-ускуналар, хомашё материаллари ва бошқа маҳсулотлар божхона божлари тўлаш юзасидан берилган имтиёзлар;
валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод қилиш юзасидан берилган имтиёзлар, қўшма корхонага марказлаштирилган валюта ресурсларидан маблағ ажратиш тегишли миқдорга қисқартирилган ҳолда;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек тамаки баргини қайта ишлаш ва ферментациялаш юзасидан мутлақ ҳуқуқлар 2004 йил ноябрь ойигача узайтирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фақат «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонасига 10 йил муддатга «Измир» тамаки баргини етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни ташкил этиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «ЎзБАТ А.Ж.» қўшма корхонаси буюртманомалари бўйича «Измир» тамакисини етиштириш учун ҳар йили зарур лалми ерлар ажратилишини таъминласин.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари «Измир» тамакисини бошқа харидорлар томонидан харид қилинишини бартараф этиш устидан назорат ўрнатсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Измир» тамакисининг рухсатсиз олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш чора-тадбирларини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 15 ноябрь,
496-сон
×
×